74
Ошлаш жараѐнида ошловчи моддалар терининг оқсил
моддалари
билан бирикиб, эримайдиган бирикма ҳосил қилади. Натижада ҳайвонлар
териси ўзидан сув ўтказмайдиган, чиримайдиган, эластик ва шу каби
хусусиятларга эга бўлади.
Танидлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, айниқса икки паллали
ўсимликлар синфига кирувчи оилаларда, масалан, раъногулдошлар –
Rosaceae, дуккакдошлар –
Fabaceae, қорақатдошлар – Saxifragaceae,
торондошлар – Polygonaceae, толдошлар – Salicaceae, қоракайиндошлар –
Fagaсеае, пистадошлар – Anacardiaceae ва бошқа оилаларда кўп учрайди.
Танидлар, айниқса ғаллаларда, ўсимликларнинг патологик ўсимталарида кўп
(баъзан 70% дан ошади) бўлади.
Ошловчи моддалар ўсимликларнинг ҳамма органларида тўпланиши
мумкин. Улар дарахт ва буталар пўстлоғида, ѐғоч қисмида ҳамда кўп йиллик
ўт ўсимликларнинг ер остки органларида кўп бўлади. Баъзан танидлар дарахт
ва буталар баргида, мевасида, ўт ўсимликларнинг барча ер устки қисмида
ҳам тўпланади. Танидлар ўсимликлар ҳаѐтида катта роль ўйнайди,
шундай
бўлишига қарамай, бу масала ҳозиргача ҳал қилинган эмас.
Ошловчи моддалар ўсимлик тўқималарида доимий равишда кечиб
турадиган оксидланиш ва қайтарилиш реакцияларида, энг аввало
ҳужайранинг нафас олиши жараѐнида фаол қатнашади. Ошловчи моддалар
бактерицид ва фунгицид таъсирга эга бўлгани сабабли дарахтларнинг ѐғоч
қисмини тез чиришдан сақлайди.
Танидлар сувда, ҳар хил даражадаги спиртда ва
сирка кислотанинг
этил эфирида яхши, бошқа органик эритмаларда ѐмон эрийди ѐки бутунлай
эримайди. Ошловчи моддаларнинг сувдаги эритмаси оч қўнғир рангли,
хидсиз ва буриштирувчи мазали, кучсиз кислотали хоссага эга бўлган
коллоид эритма.
Сувда эритилган ошловчи моддаларни оқсил модда, оғир металларнинг
тузлари, алкалоидлар ва гликозидларнинг эритмалари ѐрдамида чўктириш
мумкин. Танидлар кўп атомли фенолларнинг унумлари бўлиб, бошқа
75
феноллар сингари темирнинг уч валентли тузлари эритмаси билан рангли
(қора-яшил ва қора-кўк рангли) чўкма ҳосил килади. Танидлар ҳаво
кислороди ва ферментлар таъсирида оксидланиб, қўнғир рангли ҳамда совуқ
сувда эримайдиган бирикма – флобафенларга айланади.
Ошловчи моддалар ва таркибида танидлар бўлган маҳсулотлардан
тайѐрланган доривор препаратлар тиббиѐтда меъда-ичак (ич кетиши, колит),
оғиз ва томок шиллиқ қаватларининг яллиғланиши (стоматит, гингивит)
касалликларини, тери куйиши, сурункали экзема ҳамда яраларни даволашда
буриштирувчи ва бактерицид модда сифатида ҳамда ичакдан қон оқишини
тўхтатиш учун ишлатилади.
Таниннинг буриштирувчи, антисептик ва яллиғланишга қарши таъсири
бор. У меъда-ичак касалликлари (меъда-ичак катари, энтерит, колит, ич
кетганда), оғиз бўшлиғи, бурун ва томоқнинг яллиғланиши ҳамда куйганни,
сурункали экземалар ва турли яраларни (нам яра, йирингли яра) даволашда
ишлатилади.
Шунингдек, танин оғир металл тузлари ва баъзи алкалоидлар
(морфин, кокаин, атропин, никотин, физостигмин) билан заҳарланганда
заҳарга қарши (уларни чўктириш учун) қўлланилади.
Танидларни ишқорлар иштирокида 180-200°С гача қиздирилса,
улардан пирокатехин ѐки пирогаллол ажралиб чиқади. Шунинг учун улар
пирогаллол ва пирокатехин гуруҳларига бўлинади. Бу тасниф танидларнинг
энг оддий ва энг эски таснифидир. Ана шу тасниф бўйича ошловчи
моддаларнинг айрим гуруҳларини аниқлашда қуйидаги peaкциядан
фойдаланилган: aгap ошловчи моддалар эритмасига уч
валентли темир
тузларининг эритмаси таъсир эттирилса, пирокатехин гуруҳига кирувчи
танидлар қора-яшил, пирогаллол гуруҳига кирувчи танидлар эса қора-кўк
чўкма ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: