М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet62/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Коммутатор функционал жиҳатдан кўприкка ўхшаш ва юқори унумдорлиги билан ажралиб туради. Коммутаторнинг ҳар бир порти параллел иш тартибида кадрларни қайта ишлайдиган процессор билан жиҳозланган, улар турли маълумотларни узатиш тезлиги ҳар хил бўлган тармоқ сегментлари орасидаги алоқа воситаси ҳисобланади. Боғламалар ва коммуникацион қурилмалар орасидаги йиғинди ўтказиш полосаси назорат жиҳатдан коммутатор унумдорлиги билан чекланган. Кўприклар каби коммутаторлар бир сегментдан бошқа сегментга барча пакетларни эмас, фақат бошқа сегментнинг компьютерларига юбориладиганларини узатади.
Маршрутизатор кўприкка қараганда ишончлироқ ва самаралироқ, тармоқнинг алоҳида қисмлар трафигини бир-бирларидан ажратади. Улар ҳам турли алмашиш технологияларида қурилган (масалан, Ethernet ва АТМ) тармоқлар фрагментларини ягона тармоққа бирлаштириш хусусиятига эга. Маршрутизаторлар тармоқнинг алоҳида оралиқларини ўта юклашидан қочиш ёки зарарланган оралиқларни айланиб ўтиш мақсадида тармоқ трафигини узатишнинг оптимал йўлини танлайди. Тармоқнинг мос дастурий таъминотли компьютерларидан бири маршрутизатор бўлиши мумкин.
Кўприклардан фарқли равишда маршрутизатор пакетлар физик манзиллар билан (МАС-манзиллар билан) эмас, мантиқий тармоқ манзиллар билан (IP-манзиллар билан) ишлайди. Маршрутизаторлар кўприклар ва коммутаторлардан мураккаброқ ва, демак, секинроқ ишлайди. Агар репитер фақат унга келадиган пакетларни қайтарса, коммутаторлар ва кўприклар эса фақат сегментлараро ва кенг узатишли пакетларни ретрансляция қилса, унда маршрутизаторлар мустақил тармоқларни улар орасида узатиш имкониятини сақлаш шарти билан боғлайди.
Айнан маршрутизаторлар кўпинча локал тармоқларни глобал тармоқлар билан, хусусан, тўлиқ маршрутланадиган тармоқ сифатида қаралиши мумкин бўлган Internet тармоғи билан алоқани амалга ошириш учун ишлатилади. Маршрутизаторлар, шунингдек, узатиш тезлигини осон ўзгартиради (масалан, Ethernet, Fast Ethernet ва Gigabit Ethernet тармоқларини ўзаро боғлаш билан).
Юқорида санаб ўтилган актив коммуникацион қурилмалардан ташқари, тармоқнинг алоҳида қисмларини шлюзлар боғлаши мумкин. Шлюз мавжуд турли дастурий ва аппарат платформаларида қурилган тармоқларни бирлаштиришга имкон беради. Масалан, шлюз Unix платформасидаги тармоққа ишлаётган абонентларга Windows тармоғидаги абонентлар билан ўзаро алоқага имкон бериши мумкин. Шлюзлар қиммат ва кам қўлланиладиган тармоқ қурилмалардир.
Тармоққа бошқа тармоқдан рухсат этишнинг олдини олиш, тармоққа келадиган ва ундан чиқадиган маълумотларни назорат қилиш учун мўлжалланган аппарат дастурий воситалари брандмауерлар (firewall) дейилади. Улар тармоқни рухсатсиз келган маълумотлардан ҳимоялайди (масалан, интернетдан), шунинг учун ҳимояланадиган тармоқнинг чегарасида ўрнатилади ва тармоққа фақат рухсат этиладиган пакетларни ўтказади.
Ташқаридан келадиган IP-пакетларни фильтрлайдиган брандмауерлар энг кўп тарқалган тур ҳисобланади. Жўнатувчи ва олувчи, манзиллар портлар тартиб рақамлари IP-манзилларига боғлиқ равишда брандмауерлар пакетларни ўтказади ёки чиқариб юборади. Брандмауер хотирасидаги фильтрлаш қоидалари рўйхати рухсат этилган IP-манзиллар, протокол турлари жўнатувчи портлар ва олувчи портлар тартиб рақамларидан иборат. Бу қурилма ичидаги фильтрлар пакетлар ичидаги маълумотларни эмас, фақат пакетларнинг сарлавҳасини текширади.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish