М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Муҳитга детерминантланган рухсат этиш



Download 3,75 Mb.
bet60/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Муҳитга детерминантланган рухсат этиш усули.
Бу усул махсус кадр - маркернинг ишлатилишига асосланган. Бу усул кўпинча “ҳалқа” топологиясида қўлланади, шунинг учун маркерли рухсат этиш усулининг ишлашини ҳалқали топология мисолида кўриб чиқамиз. Ҳалқа бўйича абонентларга ўз пакетларини узатиш ҳуқуқини таклиф этадиган маркер тўхтовсиз айланади. Ўзининг маьлумотлар пакетини узатишни истаган абонент, унга келадиган бўш маркерни кутиши, маркерга ўз пакетини қўшиши, маркерни банд сифатида белгилаш ва ҳалқа бўйича бутун узатишни жўнатиши керак. Барча қолган абонентлар пакет қўшилган маркерни олиб, манзилни текширади. Агар узатиш уларга юборилмаган бўлса, у ҳолда улар банд маркерли жўнатмани ҳалқа бўйлаб кейинги компьютерга узатади.
Агар қандайдир абонент пакет унга юборилганига ишонч ҳосил қилса, у ҳолда у узатишни қабул қилади ва маркерда қабул қилинганлигини тасдиқлаш битини ўрнатади, ҳамда жўнатмани ҳалқа бўйлаб кейингисига узатади. Пакетни узатган абонент бутун ҳалқа бўйлаб ўтган ўзининг жўнатмасини қайтадан қабул қилади, ўз пакетини чиқаради, маркерни бўш сифатида белгилайди ва бўш маркерни ҳалқа бўйлаб жўнатади. Бўш маркер ўз пакетини жўнатишни ҳохлаган навбатдаги (кейинги) абонент уни эгаллаб олмагунча ҳалқа бўйлаб айланади.
Бундай тармоқнинг абонентларидан бири, кўпинча тармоқ сервери, маркер ҳалақитлар ва ишлашдаги узилишлар туфайли йўқолиб қолмаслигини кузатиб боради. Бу усулнинг тасодифий рухсат этиш усулидан афзаллиги шундаки, бу ерда рухсат этиш вақтининг қиймати доимий белгиланган. Маркерли усул трафигининг катта юкланганлигида самарали, у тармоқни максимал интенсивликда ишлашга мажбур қилади.
Маркерли рухсат этиш усули фақат ҳалқада (Token Ring ёки FDDI) эмас, шинали топологияда ёки пассив юлдуз технологиясида ишлатилиши мумкин. Бу ҳолда физик эмас, мантиқий ҳалқа ишлатилади, яьни барча абонентлар кетма-кет бир-бирларига маркерларни узатади ва бу маркерларни узатиш занжири ёпиқ.
Актив коммуникацион қурилмани вазифасини кўриб чиқишга ўтишдан олдин тармоқнинг физик ва мантиқий структура тушунчасини аниқлаймиз.
Физик структура (физик алоқалар) компьютерларнинг электр уланиши орқали аниқланади ва граф кўринишида бўлиши мумкин. Унинг боғламалари компьютерлар ва актив коммуникацион қурилмалар, граф қирралари эса боғламалар жуфтлигини боғлайдиган кабель (пассив коммуникацион қурилма) бўлакларига мос келади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish