М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet65/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Тармоқ поғонаси. Бу поғона бир неча тармоқларни бирлаштирадиган ягона транспорт тармоғини ташкил этиш учун хизмат қилади, мос технология эса тармоқлараро ўзаро ишлаш (internet working) технологияси дейилади. Турли технологиялар (Ethernet, Token Ring, ATM, Frame Relay) бўйича қурилган компьютер тармоқлари ўзларининг исталган фойдаланувчилари орасида фақат ўз тармоғи чегарасида боғланади, уларда бошқа тармоқларга маълумотларни узатиш имконияти кўзда тутилмаган. Ҳатто МАС-манзиллаштиришнинг ягона тизими бўлганда ҳам бу технологиялар бир-бирларида ишлатиладиган кадрлар форматлари ва протоколларнинг ишлаш мантиқи билан фарқ қилади. Яъни, локал ва глобал тармоқлар орасида фарқ катта.
Турли технологиялардаги тармоқлар орасида маълумотларнинг узатилишини таъминлаш учун тармоқ поғонасида ишлай оладиган қўшимча воситалар керак. Тармоқ поғонаси вазифаларини (OSI моделнинг 3-нчи поғонаси) бир эмас, маршрутизаторлар қўлланиладиган тармоқ поғона протоколлар гуруҳидан фойдаланиб ишлатилади, маршрутизаторнинг вазифаларидан бири тармоқларни физик улаш ҳисобланади.
Маршрутизатор ўз дастурий таъминотига эга, тармоқларни улаш учун бир неча тармоқ интерфейсли махсус аппаратура ҳисобланади. Маршрутизаторнинг вазифасини компьютер дастури бажариши мумкин (Unix ва Windows операцион тизимлари маршрутлаштириш дастурий модулига эга).
3.27-расмда турли Ethernet, Token Ring, Frame Relay, FDDI ва ATM технологияларнинг компонентларидан иборат таркибий тармоқнинг структураси келтирилган. Тармоқ поғонаси вазифасини бажарадиган боғловчи элемент маршрутизатор (штрихланган) ҳисобланади.
Узатиш учун маълумотлар тармоқ поғонасига транспорт поғонасидан берилади. Бу маълумотлар сарлавҳа билан бирга PDU-пакетни ташкил этади. Тармоқ поғонаси пакетининг сарлавҳаси таркибий тармоққа кирадиган тармоқлар канал поғоналар кадрлари форматига боғлиқ эмас. Тармоқ поғонасидаги пакетнинг сарлавҳасида хизмат ахбороти билан бир қаторда бу пакетни юбориш манзили киритилган бўлиб, бу тармоқ ёки глобал манзиллар бўлиши мумкин. Яъни пакет иккита: МАС-1 канал поғона манзили ва NET-A1 тармоқ поғонаси манзилига эга бўлади (А компьютери). Бу Ethernet тармоқ манзиллари ҳисобланади. Шунга ўхшаш В компьютер жойлашган АТМ тармоқда пакетнинг ҳаракатланиш маршрути тармоқнинг NET-A2 манзили ва виртуал каналларнинг ID1, ID2 манзиллари билан аниқланади. Маршрутнинг ўзи пакет ўтиши керак бўлган тармоқлар, яъни йўлда жойлашган маршрутизаторлараро кетма-кетлиги орқали тавсифланади.
А компьютердан В компьютерга маълумотларни узатиш учун бир неча маршрутлар танланиши мумкин. Маршрутни танлаш маршрутлаштириш жадвалига асосланади (илгари ёритилган коммутация жадвалига ўхшаш), шунинг учун маршрутни аниқлашда тармоқ поғонаси канал поғонага мурожаат қилади, бутун йўл бир маршрутизатордан иккинчи маршрутизаторгача бўлган бўлакларга ажратилади, бунда ҳар бир ҳаракатланиш бўлаги алоҳида тармоқ орқали йўлга мос келади.



Навбатдаги тармоқ орқали пакетни етказиш учун кейинги маршрутизатор портининг канал манзилини кадрнинг сарлавҳасида кўрсатиш билан канал технологиясига мос пакетни тармоқ поғонаси кадрнинг маълумотлар майдонига жойлаштиради. Тармоқ ўзининг канал технологиясидан фойдаланиб пакетни берилган манзилга етказади. Маршуртизатор кадрни олиб ундан пакетни ажратади, уни кейинги ҳаракатланиш бўлаги канал поғонасининг янги кадрига транспортировка қилиш учун узатади.


Шуни айтиш мумкинки, турли технологиялар бўйича қурилган таркибий тармоқлар орқали пакетларни узатишда тармоқ поғонаси таркибий тармоқларнинг биргаликда ишлашини ташкил этадиган координатор вазифасини бажаради.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish