OSI протоколлари стеки.
OSI протоколлари стеки (OSI концептуал моделидан фарқли равишда) стандартлар ишлаб чиқарувчиларга боғлиқ бўлмаган мослаштирилган халқаро стекни ташкил этадиган аниқ протоколлар тўпламидан иборат. У тўла OSI моделига мос келади ва барча еттита поғоналар учун спецификацияларни ўз ичига олади (3.29-расм). Стекни яратувчилар стекни OSI модели билан мослаштиришга уриндилар ва кўплаб олдинги ишлаб чиқилган протоколларни жалб этдилар, шунинг учун бу OSI стеки мураккаб бўлди. Физик ва канал поғонада OSI стеки Ethernet, Token Ring, FDDI, Х.25. ва ISDN технологиялар протоколларини қўллаб-қувватлайди.
Тармоқ поғонасида ҳам мантиқий боғланишнинг ўрнатишли, ўрнатишсиз протоколлари ишлатилган. Тармоқ поғонаси нисбатан кам ишлатиладиган боғланиш ўрнатиладиган CONP (Connection – Opiented Network Protocol) ва боғланиш ўрнатилмайдиган CLNP (Connection less Network Protocol) протоколларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, охирги оралиқ тизимлари орасидаги ES-IS (End System-Intermediate System) ва оралиқ тизимлар орасидаги IS-IS (Intermediate System -Intermediate System) маршрутлаштириш протоколларини қувватлайди.
Керакли хизмат кўрсатиш сифати учун транспорт поғонасида олдинги бўлимда таъкидланган 0 дан 4 гача ўрнатилган хизмат кўрсатиш поғоналари ишлатилади. Транспорт поғонаси протоколлари TCP, UDP ва SPX бўлиши мумкин. Сеанс протоколлар амалий поғона протоколлари билан бирлаштирилган. Амалий поғона сервислари файлларни узатиш, терминални эмуляциялаш, каталоглар хизмати ва почта хизматини ўз ичига олади. Улардан Х.400 (электрон почта), Х.500 (каталоглар хизмати), VTP (виртуал терминал протоколи), FTAM (файлларни узатиш, рухсат этиш ва бошқариш протоколи), қайта узатиш ва JTM (ишни бошқариш протоколи) энг оммавий ҳисобланади. Юқори поғона сервислари орасида Х.400 протоколи ажралиб туради, унинг доирасида турли кўринишлардаги ахборотларни алмашиш ишлатилади. Х.500 хизмати номлар ва манзиллар маълумотлари тақсимланган базаси ҳисобланади, маълумотлар хизмати ролини бажаради. Бу номлар ва манзиллар маълумотлар базасида ўқиш (маълум ном бўйича манзилларни олиш), сўров (манзилнинг маълум атрибутлари бўйича номни олиш), модификация (маълумотлар базасига ёзувларни қўшиш ва чиқариш) операциялари белгиланган.
VTP протоколи терминаллар эмуляциясининг турли протоколларининг мослашмаслик муаммосини ечади. Ҳозир тармоқда VАХ компьютерлари билан биргаликда ишлаш учун IBM PC компьютери фойдаланувчисига турли протоколлари ҳар хил турдаги терминалларни эмуляциялашнинг уч хил дастурига эга бўлиши керак. VTP протоколини қўллаб қувватлайдиган дастур мавжуд бўлганида фақат битта дастур керак бўлади.
FTAM протоколида файлдаги маълумотларга рухсат этиш хизмати (сервиси) кўзда тутилган файлларни узатиш кенгроқ тарқалган компьютер сервиси ҳисобланади. FTAM қўйиш, алмаштириш ва файлдаги маълумотларни тозалаш учун директивалар тўпламига эга, шунингдек, файлни ягона бутун сифатида ишлов бериш, шу жумладан, файлларни яратиш, ўчириш, ўқиш, очиш, ёпиш ва унинг атрибутларини танлаш воситаларни кўзда тутади.
JTM қайта узатиш ва ишни бошқариш протоколи фойдаланувчига хост-компьютерда бажарилиши керак бўлган топшириқни қайта узатишга имкон беради. Ишнинг узатилишини таъминлайдиган топшириқларни бошқариш тили хост-компьютерга қандай ҳаракатлар, қандай дастурлар ва файллар орқали бажарилиши кераклигини кўрсатади. JTM протоколи анъанавий пакетли ишлов бериш, транзакцияларга ишлов бериш, ажратилган топшириқларни киритиш ва тақсимланган маълумотлар базасига рухсат этишни қувватлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |