М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet46/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Шина топологияли тармоқларда (3.1,а-расм) ахборотларни узатиш муҳити барча ишчи станциялар учун тенг рухсат этишли магистрал коммуникацион йул кўринишида тақдим этилади. Узатадиган фойдаланувчидан ахборот тармоқдаги барча компьютерларга (боғламаларга) келади, лекин бу ахборотни манзилланган қурилма қабул қилади.
Муҳитдан фойдалана олиш учун шина топологиясида мусобақа усулидан фойдаланади. Шунинг учун шинага юбориладиган ахборотни фақат манзилли узатиладиган хабарда белгиланган ва олувчи манзилига мос компьютер қабул қилади. Ҳар бир вақт моментида фақат битта компьютер хабар юбориши мумкин, у узатишдан олдин шинанинг бўшашини кутиши керак бўлади. Ҳар бир кабелнинг охирига электр сигналларнинг акс садосини олдини олиш учун юқори Омли қаршилик (терминатор) уланади.
Шинали топологияли тармоқларда марказий боғлама йўқ, шунинг учун сервернинг вазифаси тармоқнинг ахборот ресурсини йиғиш ва сақлаш бўлади, бу ерда тармоқнинг ишини бошқариш функцияси минимумга келтирилган.
Янги ишчи станциялар қўшилганда ва кабелнинг узунлиги оширилганда, кабель бўйича узатиладиган сигнал сўнади, шунинг учун кучайтирадиган боғлама - репитер қўйилади. Репитер ёрдамида тармоқнинг ўлчамини осон ошириш мумкин, лекин ишчи станциялар сонини ўта кўп ошириш тармоқнинг ўтказиш қобилиятига салбий таьсир этиши мумкин, чунки вақтнинг ҳар бир моментида бир жуфт компьютер (узатадиган ва қабул қиладиган) ишлайди ва ишчи станциялар сони ортганида навбат ҳосил бўлади.
Бу топология маьлумотлар узун файлли узатилганда самаралироқ, шунинг учун шинали топологиянинг офисларда, ишлаб чиқариш бўлинмаларида, ўқув компьютер тизмларида қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Қайсидир компьютернинг ишдан чиқиши тармоқнинг ишлашига таьсир этмайди, лекин кабелнинг ишлашидаги ҳар қандай ўзгариш ёки унинг узилиши тармоқнинг иш фаолиятини бузади. “Шина” топологиясидан Ethernet технологияси фойдаланади.
Ҳалқали топологияда (3.1,б-расм) ҳар бир ишчи станция алоқа линиялари орқали иккита қўшни стацияларга уланган, маьлумотлар битта компьютердан бошқасига ҳалқа бўйлаб узатилади. Ҳар қандай боғламалар жуфтлиги иккита йўл билан соат стрелкасининг айланиши бўйича ва унга қарши йўналишда уланган.
Алоқа линиясининг ҳар бир бўлагида ахборотлар бир боғламадан бошқасига узатилади, бунда тармоқнинг қабул қиладиган боғламаси истеьмолчи вазифасини (агар хабарда унинг манзили кўрсатилган бўлса) ёки сигнал шаклини қайта тиклашли ва уни ҳалқа бўйлаб кейинги узатувчи такрорловчи (репитер) вазифасини бажаради. Бундай узатиш усули тармоқ серверига манзилларга маьлумотларни етказиш жараёнини назорат қилиш имкониятини таьминлайди. Узатиш сеансининг ташаббускори исталган ишчи станция бўлиши мумкин, бунда маьлумотлар ҳалқанинг барча ишчи станцияларининг такрорловчиларидан ўтиб узатувчи станцияга қайтади ва уни ўчиради.
Ҳалқали тармоққа янги абонентларни улаш жуда осон, лекин уланиш вақтига трафикни тўхтатиш талаб қилинади. Максимал абонентлар сони бир неча юзлаб абонентларга етказилиши мумкин. Ҳалқали технология маьлумотлар оқими бўйича ўта юкланишларга барқарор, яни узатиладиган пакетлар ҳалқа бўйлаб бир-бирларидан кейин кесишмасдан ўтади. Физик алоқаларнинг ҳалқа топологияси Token Ring ва FDDI технологияларда кенг ишлатилади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish