М. Ф. Хакимова н. Х. Лутфуллаева


 Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/121
Sana18.03.2023
Hajmi1,6 Mb.
#920245
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   121
Bog'liq
kitob 0061440e464bb48

5. Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи
 
1976 йили Тель-Авив университети профессори Ш.Шаран томонидан ишлаб 
чиқилган. Бу методда кўпроқ талабаларнинг мустақил ва ижодий ишига 
эътибор қаратилади. 
Талабалар алоҳида-алоҳида ѐки 6 кишилик кичик гуруҳларда ижодий 
изланиш олиб борадилар. Ижодий изланиш кичик гуруҳларда ташкил этилганда 
машғулотда ўрганиш лозим бўлган ўқув материали кичик қисмларга 


66 
ажратилади. Кейин бу қисмлар юзасидан топшириқлар ҳар бир талабага 
тақсимланади. Шундай қилиб, ҳар бир талаба умумий топшириқнинг 
бажарилишига ўз ҳиссасини қўшади. Кичик гуруҳларда топшириқ юзасидан 
мунозара ўтказилади. Гуруҳ аъзолари биргаликда маъруза тайѐрлайди ва гуруҳ 
талабалари ўртасида ўз ижодий изланишлари натижасини эълон қилади. Кичик 
гуруҳлар ўртасида ўтказилган ўқув баҳси, мунозара талабалар жамоасининг 
ҳамкорликда бажарган мустақил фаолиятининг натижаси, якуни саналади. 
Ҳамкорликда ишлаш натижасида қўлга киритилган муваффақиятлар гуруҳ 
жамоасидаги ҳар бир талабанинг мунтазам ва фаол ақлий меҳнат қилишига, 
кичик гуруҳларни, умуман гуруҳ жамоасини жипслаштиришга, аввал 
ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги ва кутилмаган вазиятларда 
қўланиб, янги билимларнинг ўзлаштирилишига боғлиқ бўлади. 
Юқорида қайд этилган барча методларнинг ўзига хос хусусияти, мақсад 
вазифаларининг умумийлиги, талабаларнинг таҳсил олиш ва мулоқотдаги 
шахсий масъулиятини тақозо этиши, шунингдек, муваффақият қозонишга бир 
хил имкониятларнинг миавжудлигидир. Ҳамкорликда ўқитиш негизида 
мусобақа эмас, балки ҳамкорликда ақлий меҳнат қилиб, таълим олиш жараѐни 
ѐтади. 
Ўқитувчи таълим жараѐнида ҳамкорликда ўқитиш методларидан 
фойдаланиш мақсадида қуйидаги ишларни амалга оширади: 
-қайси мавзуларни ҳамкорликда ўқитиш методларидан фойдаланиб 
ўрганишни аниқлайди ва мазкур машғулотни тақвим-режада белгилайди; 
-ушбу мавзу бўйича талабаларга тавсия этиладиган ўқув топшириқлари 
ва уларни бажариш юзасидан кўрсатмалар тайѐрлайди; 
-ҳамкорликда ўқитиш методларидан фойдаланиб ўтиладиган машғулот 
тури, тузилиши ва боришини лойиҳалаштиради; 
-янги мавзу юзасидан талабалар билимини назорат қилиш учун тест 
савол-топшириқларини тузади. 
Биринчи гуруҳ “Мутахассислар тайѐрлаш” гуруҳи
 
Мазкур мавзу бўйича ўқув материали 4 қисмдан иборат бўлганлиги 
сабабли машғулотда қатнашаѐтган 24та талаба машғулот бошланишидан олдин 
4 хил рангдаги карточкалар ѐрдамида тенг сонли тўртта, 6 та талабадан иборат 
―мутахассислар тайѐрлаш‖ гуруҳига ажратилади. Улар ўзларига тегишли ўқув 
топшириқларини бажаради ва шу қисм бўйича ―мутахассислар‖га айланади. 
Иккинчи гуруҳ “Мутахассислар учрашуви” гуруҳи 
Рангли карточкаларнинг ҳар бирининг орқа томонида 1 дан 8 гача рақамлар 
ѐзилган бўлиб, барча рангли карточкалардаги рақамлар йиғиндиси гуруҳдаги 
талабалар сонига тенг бўлиши лозим. 
―Мутахассислар учрашуви‖ карточкаларнинг орқа томонидаги рақамлар 
асосида 8та гуруҳ ташкил этилиб, бу гуруҳлар таркибига бир хил рақамли 4 хил 
рангдаги карточкаларга эга бўлган 4 та талаба киради. Шуни қайд этиш 
керакки, бу гуруҳларда ҳар бир қисм (блок ѐки модул) ―мутахассиси‖ бўлиши 
шарт. 
Мазкур учрашувда ―мутахассислар‖ ўзлари эгаллаган билимларни навбат 
билан ўртоқларига баѐн қилади. Ушбу гуруҳларда ўқув материалининг 4та 


67 
қисми мантиқий кетма-кетликда қайта ишлаб чиқилади. Сўнгра ўқув материали 
юзасидан тузилган топшириқлар яхлит ҳолатга келтирилиб, гуруҳлар ўртасида 
савол-жавоб, мунозара ўтказилади. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish