М. Ф. Хакимова н. Х. Лутфуллаева


ДТСнинг ташкилий-бошқарув функцияси



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/121
Sana18.03.2023
Hajmi1,6 Mb.
#920245
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   121
Bog'liq
kitob 0061440e464bb48

ДТСнинг ташкилий-бошқарув функцияси
 
таълим тизимини сифат ва 
миқдор тавсифларини тартибга солиш, чегаралашдан иборат. Булар воситасида 
шахс, давлат, жамият, иш берувчи томонидан назорат этиш таъминланади.
Ҳар бир таълим хизматини талаб этувчининг таълимдан ўз мақсад ва 
қадрияти бор: 
- шахс
бундай таълимда ўзининг интеллектуал эҳтиѐжларини қондириш 
ва имкониятларини намоѐн этишни кўзлайди; 
- жамиятга
таълимдан юқори даражадаги ижтимоий ва ахлоқий самара 
лозим; 
- давлат
таълим тизимидан фуқароларни ўқитиш ва тарбиялашни, 
миллий уйғониш мафкураси ҳамда умуминсоний қадриятлар устуворлиги 
асосида уларда маънавият ва ахлоқий мифатларни ривожлантиришни кутади; 
- кадрларни 
талаб этувчилар
таълимдан рақобатбардош товарлаш ишлаб 
чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи юқори малакали мутахассислар тайѐрлашни 
кутади.
ДТС мувофиқлашган мужассам мақсадни излашга даъват этади. Шундан 
сўнг мезонлар ѐрдамида стандартда кўзда тутилган мақсадга ва сифатга 
эришиш орқали ижтимоий тартибга солишни бошқариш ва таълимни 
бошқариш амалга оширилади.
Шахс
 
таълимий хизмат истеъмолчилиги сифатида ДТСга мувофиқ танлов 
асосидаги курслар ва фанлар кўламида ўз таълимини бевосита бошқаради, 
булар ДТСнинг институционал таркибларини ташкил этади. Мазкур 
таркибнинг йўналиши, мазмуни ва тузилиши таълим муассасаси томонидан ўз 
анъаналари, илмий-педагог маданияти ҳисобига олган, атроф ижтимоий 
маданият ва иқтисодий муҳит билан бирга ҳаракат қилган ҳолда белгиланади.
Давлат бошқаруви таълимда ДТСнинг давлат компоненти - таълим 
умуммиллий меъѐрлари билан белгиланади. Давлат шахс, жамият ва ўз 
манфаатларидан келиб чиқиб, бакалавриат йўналиши ва магистратура 
ихтисосликлари бўйича кадрлар тайѐрлаш мазмуни ва даражаси мажбурий 
минимумига талабаларни шакллантиради.
Бакалавриат таълим-касб дастурида давлат талабига кўра қуйидаги 
вазифаларни бажаради: 
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар қисми:
- миллий истиқлол ғояси ва демократияни, илмий дунѐқарашни, юксак 
ахлоқ ва маданиятни, демократик, ҳуқуқий ва иқтисодий тафаккурни 
шакллантиради; 
- таълимнинг миллий йўналиши; таълим ва тарбия бирлигини 
таъминлайди.
Математик ва табиий-илмий фанлар қисми: 
- математик билимлар ва моделлаштириш, информацион технологиялар 
тўғрисида таасуротларни шакллантиради


30 
- табиий фанлар асоси бирлиги, замонавий табиий билимлар 
концепцияси, табиий фанлардан энг янги нашрлар ва фанда, техника, 
технологияда улардан фойдаланиш истиқболи тўғрисида, табиатдан ва инсон 
фаолиятидан одилона фойдаланиш экологик тамойиллари хусусидаги 
тасаввурларни шакллантиради; 
- фан тегишли соҳалари учун зарур назарий фанларни ўрганишни 
чуқурлаштиришни таъминлайди.
Умумтаълим фанлар қисми: 
- умумкасбий фанлар бўйича чуқур билимни шакллантиради; 
- таълим йўналишлари бўйича махсус фанларни ўрганиш учун замин 
тайѐрлайди; 
- касбий фаолият малака ва кўникмаси ҳосил қилади. 
Махсус фанлар қисми: 
- таълим йўналишлари бўйича касбий фаолиятга доир билим, малака ва 
кўникмаларни шакллантиради; 
- муайян ихтисослик бўйича кейинги таълимни онгли танлашни 
белгилайди; 
- илмий-техникавий ютуқлар, таълим йўналиши муаммолари ва 
ривожланиши истиқболи ҳақида тасаввур беради.
Магистратура таълим-касб дастуридаги давлат қисмида икки асосий 
масала ҳал этилади: умумметодологик ва бакалавриат негизида юқори 
малакали кадрлар етиштириш, махсус тайѐрлов.
Меҳнат бозори малакали талаблар воситасида, кадрлар касбий фаолияти 
соҳаси, объекти ва турларини, шунингдек, улар касбга кўникишини аниқлаб 
таълимни бошқаради.
Хулоса қилиб айтганда, кадрлар тайѐрлаш миллий модели Ўзбекистон 
иқтисодиѐтинниг рақобатбардошлигини таъминлашга асос бўлиб ҳисобланади. 
Таълимнинг мақсади ва қимматини, унинг мазмуни ва натижасини, таълим-
касб дастурлари асосий хусусиятини, таълим жараѐни шаклий тузумини, унинг 
мақсадга эришиш даражасини, босқичма-босқич ва якуний ташхислаш 
мўлжалланган кўламини ва вақт меъѐрини, таълим ва маълумотлилик 
даражасини белгиловчи давлат таълим стандарти ҳисобланади.
ДТСнинг ташкилий-бошқарув вазифаси – таълим тизими сифати ва 
миқдорий тавсифини тартибга солиш ва чегаралашдан иборат. Булар ѐрдамида 
корхона, давлат, жамият, иш берувчи ва ҳ.к.лар томонидан таълимни назорат 
қилиш таъминланади 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish