24
II БОБ
__________________________________________________________________
ЎҚУВ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАЪЛИМ МАЗМУНИ ВА
ЎҚИТИШ МАЗМУНИНИ ТУЗИШНИНГ АСОСИ СИФАТИДА
__________________________________________________________________
Режа
2.1.
Таълим
мазмунининг
Давлат таълим
стандартларида
ифодаланиши.
2.2. Мутахассисларга касбий талаб - Касблар таснифлагичи: моҳияти
ва функциялари.
2.3. Ўқитиш мазмунига ўқув режа ва дастурлар тақдим этилиши.
2.1.Таълим мазмунининг Давлат таълим стандартларида
ифодаланиши
Ривожланган мамлакатларда касб таълими (шу
жумладан олий
таълим)нинг бош мақсади - рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва барча
тоифадаги малакали ходимларни тайѐрлаш орқали рақобатбардош хизмат
кўрсатишдан иборат. Узлуксиз таълимни ташкил этишда унинг жаҳон
талаблари даражасида бўлиши ҳамда у юксак маънавият заминида қурилишига
катта аҳамият бериш кераклиги, давлат таълим стандартларини жорий этиш ва
унинг механизмини ишлаб чиқиш муҳимлиги устувор соҳа сифатида кўриб
чиқилганлиги бежиз эмас.
Ҳўш, таълимда давлат стандарти нима?
Таълимни стандартлаштириш - инсониятнинг ижтимоий онгида рўй
берган туб ўзгаришлар туфайли келиб чиққан заруратдир. Иқтисодий аҳволи ва
тараққиѐт даражаси турлича бўлган давлатларда
яшовчи барча кишиларнинг
фикрлаш даражасини иложи борича бир хил ҳолатга келтириш эҳтиѐжи пайдо
бўлди. Бу ҳолат таълим стандартлари деб аталмиш тушунчани юзага чиқарди.
Стандарт –
таълимда яратилган меъѐрий режа, дастур, дарсликларни
ўзлаштириш
эквиваленти, яъни таълим мазмунини ўзлаштириш даражасидир.
Стандартни ишлаб чиқишда талабани ҳаддан ташқари зўриқтириб юбормаслик
талабларига рия қилиш, яъни у ўқувчи ѐшига мос, уни бажаришга қурби
етадиган даражада бўлиши керак. Албатта, таълим олувчининг қизиқиши,
хоҳиши, эҳтиѐжи ҳисобга олиниши лозим. Давлат ва жамият
таълим
муассасалари олдига муайян ижтимоий буюртмалар қўяѐтган экан, ўша
муассасалар томонидан тайѐрланадиган кадр эгаллаши лозим бўлган ижтимоий
сифатларнинг минимал чегарасини ҳам кўрсатиб бериши табиийдир.
Таълим
олувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва маънавий сифатларнинг
энг қуйи миқдори илмий асосларда белгилаб берилган расмий педагогик
ҳужжат - давлат таълим стандарти ҳисобланади.
25
Кўриниб
турибдики, ДТС назорат воситаси, айни вақтда, таълим
муассасаларида кўзланган кўрсаткичларни қўлга киритиш учун зарур бўлган
шароитни белгилаш ўлчови ҳамдир.
Давлат таълим стандартларининг
икки асосий вазифасини
алоҳида
таъкидлаб қўрсатиш мумкин. Бундай стандартлар ўқувчиларга бериладиган
таълим
мазмунининг
мажбурий минимумини
ҳамда
битирувчиларнинг
тайѐргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасини белгилаб беради.
Таълим мазмунининг мажбурий минимуми ўқув дастурлари ва дарсликларда
тўлиқ ўз ифодасини топиши шарт. Битирувчиларнинг тайѐргарлик даражасига
кўра ўқувчи муайян босқичда эгаллаши шарт бўлган билим, кўникма ва
малакаларининг
минимал миқдори
белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: