М. Ф. Хакимова н. Х. Лутфуллаева


Умумлаштириш ва тизимлаштириш дарслари –



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/121
Sana18.03.2023
Hajmi1,6 Mb.
#920245
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   121
Bog'liq
kitob 0061440e464bb48

Умумлаштириш ва тизимлаштириш дарслари – 
дарсда аввал 
ўрганилган материалдан энг муҳим бўлган саволлар тизимлаштирилади ва 


94 
қайта тикланади, талабалар билими тўлдирилади. Бундай дарслар алоҳида 
мавзу, бўлим ва ўқув фани курсини ўрганишнинг охирида ўтказилади. 
 Дарснинг тузилиши:
ўқитувчини маърузаси ва уни якуни. 
Қайтариш ва умумлаштириш шакли:
ҳикоя, қисқа маълумотлар бериш, 
суҳбат. 
Билим, кўникма ва малакаларни текшириш (назорат) дарслари – 
бу 
дарсда ўқувчиларни тайѐргарлик даражасини аниқланади, материални 
эгаллашдаги камчиликлар аниқланади, келгуси иш йўлларини белгилашга 
ѐрдам берилади. Назорат дарслари ўқувчилардан берилган мавзу бўйича барча 
билим, кўникма ва малакаларни қўллашни талаб этади. Текширув оғзаки ѐки 
ѐзма шаклда ўтказилади. 
Комбинацияланган ёки аралаш дарс –
дарсда бир қанча дидактик 
вазифалар ҳал қилинади.
Дарснинг тузилиши:
уй вазифасини текшириш ва ўқувчилардан сўраш; 
янги ўқув материалини ўрганиш; ўзлаштирилганни дастлабки сўраш; машқ 
қилиш йўли орқали билимларни мустаҳкамлаш; суҳбат кўринишида аввал 
ўрганилганларни қайтариш; ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолаш; уйга 
вазифа бериш. 
Юқорида тавсифланган дарсларнинг асосий элементлари бўлиб ташкилий 
қисм ва дарс якуни ҳисобланади. Ташкилий қисм мақсадни билдириш ва уни 
ўқувчилар қабул қилишини таъминлаш, иш муҳитин яратиш, ўқув 
фаолиятининг асосини фаоллаштириш ва қабул қилишга, тушунишга, эслаб 
қолишга йўналтиришни назарда тутади. Дарснинг якуний босқичида мақсадга 
эришилганликни, ўқувчилар иштирокини, алоҳида ўқувчилар ишини баҳолаш, 
ва келгуси иш режаларини аниқлашни белгилаб олиш муҳим ҳисобланади
.
Ўқув фаолиятини ташкиллаштиришнинг қўшимча шакллари
: экскурсия, 
масла
ҳ
ат, уй иши, ў
қ
ув анжуманлар, 
қ
ўшимча маш
ғ
улотлар. 
Дарсдаги таълим технологияси қандай бўлиши керак? 
Аниқ фан ва мавзу бўйича машғулотнинг 
таълим модели
жадвал 
кўринишида бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилади: 
дастлабки маълумотлар
: ўқув мавзуси, вақти, талабалар сони; 
шакл
(маъруза, семинар ва бошқ.) ва 
кўриниши
(масалан, муаммоли 
маъруза ва бош.), ўқув машғулоти режаси/тузилиши, унинг мақсади, ўқув 
фаолиятининг кўзланаѐтган натижалари, педагогик вазифалари; 
танланган таълим модели: 
усуллар, шакллар ва ўқитиш воситалари

таълим бериш шароити
: махсус жиҳозланган, гуруҳли шаклларда 
ишлашга мўлжалланган хоналар; 
мониторинг ва баҳолашга 
асосланган қайтар алоқанинг йўл ва 
воситалари: назорат тури (ѐзма ва оғзаки), назорат шакли (тезкор-сўров, тест 
олиш, тақдимот, ўқув топшириқлари ва бошқ.). 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish