М. Ф. Хакимова н. Х. Лутфуллаева


 Ўқитиш мазмунига ўқув режа ва дастурлар тақдим этилиши



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/121
Sana18.03.2023
Hajmi1,6 Mb.
#920245
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   121
Bog'liq
kitob 0061440e464bb48

 
2.3. Ўқитиш мазмунига ўқув режа ва дастурлар тақдим этилиши
Таълим мазмуни ўқув режаси, ўқув дастури ва дарсликларда 
ифодаланган. 
Ўқув режаси 
деб, ўқитиладиган фанлар, ўқитиш учун ажратилган 
соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат ҳужжатига 
айтилади. 
Ўқув режаси – барча таълим муассасасида сўзсиз амал қилиниши лозим 
бўлган давлат ҳужжатидир. Унда ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва 


31 
ўша фанлар учун ажратилган ўқув соатлари кўрсатил Ўқув режаси – давлат 
ҳужжатидир.
Таълим муассасаларининг ягона ўқув режаси таълим вазирликлари 
томонидан тасдиқланади. 
Ўқув режасини тузишда қуйидаги омилларга асосланилади: 
Ўқув режаси ўқув – тарбия ишининг мақсад ва вазифаларига 
асосланади. 
Мақсад
илмий билимлар бериш, олган билимларини ҳаѐтда 
қўллай олишга ўргатишдир. 
Таълим муассасаларининг бирлиги ўз қоидаларига асосланади. 
Таълим муассасаларида бир бутун тугал билим берилади. 
Ўқув режасига киритилган фанларнинг ҳажми қайси босқичда 
ўқитилиши, ажратилган соати, талабаларнинг ѐши ва билим савиясига қараб 
берилади. Фаннинг ҳажми, оғир – енгиллиги, дидиактик аҳамияти ҳам 
эътиборга олинади. Ўқув режасига киритилган фанлар, биринчи навбатда, 
умуминсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга 
қаратилгандир. Унда таълимнинг илмийлиги, ғоявийлик ҳамда Ўзбекистонинг 
келажагига муносиб баркамол инсонни тарбиялаб, вояга етказиш назарда 
тутилади. Шунинг учун ҳам унда табиат ва жамият ҳақидаги илмий билимлар, 
ишлаб чиқариш асослари, санъат ва жисмоний тарбия, соғлом авлоднинг 
маънавий қиѐфаси асосий ўринни эгаллайди. 
Ўқув дастури 
– ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади. Ўқув дастури ҳар 
бир ўқув фанининг ўқитиш учун ажратилган билим ҳажми, тизими ва ғоявий – 
сиѐсий йўналишини аниқлаб берадиган давлат ҳужжатидир. 
Ўқув дастурида ўқув йили давомида ҳар қайси босқичда алоҳида фанлар 
бўйича талабаларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг 
ҳажми белгилаб берилади. Дастурда ҳар қайси ўқув фанларининг мазмуни 
изчиллик билан ѐритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. Маълум 
мавзу юзасидан талаба ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва 
малакалар қисқача ифодалаб берилади. 
Дарслик 
– ўқув жараѐнининг зарур қисмидир. Кўп вақтлардан бери у 
ўқитишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланар эди. 
Ҳар бир ўқув фанининг мазмуни дарсликда батафсил ѐритилади. Дарслик 
тегишли фанга оид илмий билим асосларини дастурга ва дидактика талабларига 
мувофиқ равишда баѐн қилувчи китобдир.
Дарсликлар билан бир қаторда айрим фанлардан ўқув қўлланмалар ҳам 
тузилади. Масалалар ва машқлар тўплами, хрестоматиялар, атласлар, луғат 
китоблари ва шу кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Талабалар дарслик ва ўқув қўлланмалари билан ҳам дарсда, ҳам уй 
шароитида мустақил иш олиб борадилар. Дарслик материали катта тарбиявий 
аҳамиятга эга. У билан ишлаш тарбияланувчиларнинг ақлий тарбиясига, уларда 
илмий дунѐқарашнинг, ахлоқ-одоб, нутқ ва тафаккурнинг ва мустақил 
фикрнинг ривожланишига ѐрдам беради. 
 
1
Хўжаев Н. ма бошқалар. Таълим назарияси. Ўқув қўлланма. - Т.: ТДИУ. 2003. 28-бет. 


32 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish