М е ҳ н а т т а ъ л и м и ў Қ и т и ш м е т о д и к а с и


Мехнат таълими ва уни ўкитиш методикаси



Download 8,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/103
Sana05.07.2022
Hajmi8,59 Mb.
#740343
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
Mexnat ta’limi metodikasi

Мехнат таълими ва уни ўкитиш методикаси. 
Мехнат таълими шу номли ўкув 
фани доирасида барча синфларда амалга оширилади.
Мехнат таълимининг мазмуни ташкил килиниши жараёни асосий коидаларга 
мувофиқ (ушбу концепциянинг дастлабки коидаларга каранг) тузилади. Дидактик 
принциплар билан бошқарилади ва куйидаги ўзига хос талабларга жавоб бериши 
лозим:
• бажариладиган ишларнинг асосан амалий хусусиятга эга бўлиши;
• мехнат - билимларни 
шаклланиш жараёнининг ва амалий топшириқлар 
бажаришнинг ижодий йўналишга эгалигн;
• ўқув машгулотлари жараёнида фойдали махсулот яратиш (ишлаб чикариш 
мехнати);
• умуммехнат ва махсус билимлар ва ўкувларнинг максадга мувофиқ қўшилуви;


• машгулотларнинг тарбияловчи, 
ривожлантирувчи 
ва касбга йўналтирувчи 
хусусиятга эга бўлиши;
• укувчиларнинг қизиқишлари боғлик ҳолда ва мойилликларини ва мактаб 
атрофидаги ишлаб чикаришни хисобга олган холда имкони борича ўртароқ 
табақалаштириш 
(айникса 
технология 
сохасидаги 
билим 
ва ўқувларни 
эгаллашда).
Бошлангич синфлардаги мехнат таълимининг максади - мехнат олами, касбий 
фаолият турлари, мехнат куроллари, материаллари хакида дастлабки тасаввурларни 
шакллантириш, энг оддий ишларни бажариш билан амалда таништиришдан иборат.
Бу ёшдаги болалар хаётда керак бўладиган қўл мехнатининг оддий усулларини, 
уни ташкил килиш кўнмкмаларини, мавжуд хар хил материалларга ишлов бериш, 
кўникмаларини, ўсимликлар ўстириш, мактабгача муассасалар, мактаблар ва оила 
учун 
фойдали 
буюмлар 
тайёрлашни, 
айрим 
ўқув 
кўргазмали 
қуролларни 
таъминлашни ва шу каби кўникмаларни ўрганишлари лозим. Бу боскичда 
ўқувчиларнинг меҳнатнинг у ёки бу турига қизикишлари ва мойилликларини аниқлай 
бошлаш. уларни тушунишлари мумкин бўлган айрим касблар билан таништириш 
жиддий ахамиятга эга.
Болалар бошлангич синфларда энг оддий политехник таълим олишлари керак. 
Таълим жараёнида уларни тушунишлари мумкин асбоблар ва машиналар, уларнинг 
халқ хўжалигида кўлланилиши, ишда одамнинг ёрдамчиси сифатидаги аҳамияти 
билан таништириш лозим. Кичик мактаб ёшидаги укувчиларнинг политехник таълим, 
техник объектлар моделларини тузиш да иштирок этишлари йўли билан хам амалга 
оширилади. Улар билан машгулотларни қўл мехнаги хоналарида ва мактаб ўқув 
тажриба участкасида бошлангич синф ўкитувчиси томонидан ўтказилади.
Умумтаълим 
мактаблар 
(V-VII-синфлар) 
меҳнат 
таълими 
маданияти 
тараккиётини 
ўрганишга 
кўл 
мехнатн 
механизациялаштирилган 
ва 
электрлаштирилган асбоблар қўлланиладиган мехнат жараёнлари билан бунда 
техникавий маиший ва кишлок хўжалик мехнати сохаларини камраб олган холда 
таништириб боришга йўналтирилган бу синфларда ўкувчилар келгусида ўқишни 
давом эттириш йўлларини онгли равишда танлай бошлайдилар, касб танлаш устида 
асослирок равишда ўз кизикишлари. мойилликлари, кобилиятлари, билим ва 
ўкувларини тахлил килган холда фикрлай бошлайдилар.


Шу аенода мехнат таълими максадларидан яна бири ўқувчиларга ўзлари 
танлаган касб бўйича ишлаб кета олишларида, келгусидаги ўқишлари сохасини 
ишлаб чикаришнкнг политехник асосларнга, мехнат фаолнятининг бир нечта 
(танланган) йўналишлари (ихтисослар) билан амалиётда танишишга асосланган 
билимларни шакллантиришга йўналтирилган \о л д а тўгри танлашларига ёрдам 
беришдан иборат.
Келгусидаги таълим йўналишини танлашга онгли ёндошиш учун мактаб 
атрофидаги ишлаб чикариш мухитига йўналтирилган «Ишлаб чикариш асослари», 
«Касб танлаш» курсини ўрганишга ёрдам бериши лозим.
М ехнат т аъ л и м и ф ани н и V-V7I си нф ларда ўргани ш м етодикаси. Энг аввало, 
политехник билим ва ўкувларни шакллантиришга ёрдам бериши, умуммехнат 
тайёргарлигини 
амалга 
ошириши, 
иқтисодий, 
хукукий, 
экологик 
билимлар 
элементлари билан таништиришга каратилган. Унинг маэмунидаги техникавий 
даражани 
унга 
электротехника, 
электроника, 
автоматика, 
робототехника 
масалаларини киритиш хисобига сезиларли даражада ошириш, ўқитиш жараёнида эса 
ишлаб чиқаришдаги илмий-техника тараққиёти талабларини акс эггираднган энг янги 
техника воситалари ва ўқув-кўргазмали куроллардан фойдаланиш зарур.
Барча ўқувчилар кенг умумтехник билим ва ўқувлар олишлари лозим. Бунда 
айрим ўқув ва кўникмалар мехнатнннг бирор турини эгаллашда, масалан, металлга, 
ёгочга, газламаларга, табиий материалларга ишлов беришда ёки ўсимликларни, 
жониворларни ўстиришда шаклланади. Уқувчилар, корхоналар, мактаблар ва оила 
учун фойдали буюмлар тайёрлашлари керак.
V-VFI- синфларда - ишлаб чикариш чақидаги политехник билимлар хажми ортиб 
боради, бунда материалшунослик, машинашунослик, лойи\а-консгрукторлик бўйича, 
ўлчашлар 
техникаси, 
график 
саводхонлик 
бўйича 
маълумотлар 
берилади. 
Укувчиларни хар турли ва техникавий ж и\озланганлиги даражаси ва хусусияти 
бўйича мураккаблашиб борадиган мехнатга жалб килиб бориш (кўл мехнати, 
мосламалар ва механизмлар, алектрлаштирилган асбоблар) қўлланиладиган кўл 
мехнати, автоматика воситаларидан фойдаланиладиган универсал ускуналарда 
ишлаш жараёнида уларни технологик режалаштириш билан таништирилади. 
Укувчиларни политехник таълимида техникавий объектларни моделлаштириш ва 
конструкциялаш, кенг кўлланилиши лозим. бундай жараёнларда бошкариш, кучнн


узатиш, хдракатларни ўзгартириш тушунчаларини ўзлаштириш мумкин бўлади. Шу 
жараёнда улар двигателни ва узатмаларни ўрганадилар. Технологик жараёиларни 
моделлаштиришда ўкувчилар хар турли роботманипулягорлар билан, уларнинг 
тузилиши ва вазифаси, технологик жараёндаги ахамияти билаи танишадилар. 
Компьютерлар ёрдамида улар маълум технологик огтерацияларни бошкарувчи ва 
ўзаро транспорт тизими билан богланган катор механизмлар - роботларни ўз ичига 
олувчи робототехника комплексини бошкаришни ўрганадилар.
Укувчиларни шахсий мойилликлари ва кобилиятлари билан боғлик ҳолда хамда 
мактабнинг моддий ва кадрлар билан таъминланганлиги имкониятларини хисобга 
олган холда дастурнинг вариантлари танланади.
Ҳамма вариантдаги дастурлар меҳнат таълимининг ягона вазифаларини хал 
килишга (ўқув вактининг 70 фоизига қадар) мўлжалланган бўлиши, гаркибидаги 
катор асосий бўлимлар мазмунининг кичик вариантларига эга бўлиши ва шу билан 
бирга мактабларга ва ўкитувчиларга қўшимча бўлимларни мазмун жихатдан 
мустақил равишда тўлдириш хамда ўқувчилар билан ишлашни ташкил килиш 
масаласини хал килишда (ўқув вактининг 30 
%
гача) катта имкониятлар бериши 
лозим.
Тажрибали, малакали мехнат таълими ўкитувчиларига махаллий шароитларга, 
ўкувчилар ишлаб чиқариш мехнатини ташкил килиш мазмуни ва шакллари 
ўқувчиларнинг кизикишларига мослаштирилган таълим дастурларини мустакил 
ишлаб чикиш хуку кин и бериш зарур. Шу максадда ўқувчининг шахсий сифатларига 
турли вариантлардаги политехник талаблар, шакллантирнладиган фикрлаш шакллари, 
ўқувчилар фаолияти турларига мувофиқ бўлган билим ва ўқувларнинг мажбурий 
минимуми ва уларни шакллантириш усуллари хакида умумий кўрсатмалар рўйхати 
шаклидаги янги турдаги дастурлар ишлаб чикиш лозим. Дастурларда асосий йирик 
бўлимлар сифатида куйидагиларни ажратиш тавсия қилинади: технология асослари, 
техника элементлари, касб танлаш асослари, ишлаб чиқариш асослари, ишлаб 
чикариш мехнати. Бу бўлимларнинг ҳаммаси V-1X синфгача барча синфлар 
дасгурларида берилиши ёки факат айрим синфларда тўплаб берилиши мумкин. 
Бундай касб танлаш асослари, ишлаб чикариш асослари каби бўлимларни асосий 
мактабнинг битирув синфларида шу билан бирга, «Мехнат таълими» ўқув фанининг


бир кисми сифатидаги «Ишлаб чикариш асослари», «Касб танлаш» курси кўринншда 
тўплаб ўтказиш кўзда тутилади.
Мазмунини табакалаштириш, мехнат таълимини ташкил қилиш каби технология 
асослари ва ишлаб чиқариш меҳнати бўлимларига ва шунга мувофик равишда маълум 
даражада техника асослари бўлимига кўпроқ тегишли бўлади.
Ю қоридагиларнк ҳисобга олган ҳолда мактабга дастурнинг қуйидаги \а р хил 
шароитларда амалга ошириш мумкин бўлган вариантларидан ксраклисини танлаш 
имкони берилиши керак:
1. V-V11 синф ўкувчилари мехнат таълимини мактабдаги ва мактаблараро ўқув ва 
ўқув ишлаб чикариш устахоналарига олиб бориш ва бу таълимни битта турдаги 
(ихтисослик) 
бўйича 
V1IMX 
синфларда хам 
мактабларда , ўкув цехларида, 
касб-хунар коллежида ва шу кабиларда давом эттириш.
2. Юкорида айтилганидек, мехнат таълимини VIII-ГХ синфларда 3-4 мехнат тури 
(ихтисослик) бўйича давом эттириш.
3. Юкоридаги I- ёки 2-вариант бўйича мехнат таълимини олиб бориш, лекин 
ўқувчилар V-IX синфгача асосий технологиянинг фақат 
2-3 
та тури бўйича 
билим, ўкувларни эгаллайдилар. Масалан, металлга, ёгочга, газламаларга ишлов 
бериш, қишлоқ хўжалик ишларини бажариш билан боглиқ (ўкувчининг танлаши 
билан ва 
унинг 
мойилликлари, психологик-физиологик имкониитларини хнсобга 
олган холда) технология турларини ўргатилади.
Укувчилар мехнат таълимини ривожлантиришнинг истикболли йўналиши унинг 
янги техника ва технология билан таништнришга каратилган техникавий даражасини 
оширишдан иборат. Бунинг зарурлиги замонавий ишлаб чиқаришнинг юқори 
даражада техникавий таъминланганлиги, компьютер техникасидан ишлаб чикариш, 
ноишлаб чикариш хамда бошкарув сохдларида кенг фойдаланиш билан ёшларнинг 
техникавий кам тайёрланганлиги орасидаги мавжуд зиддиятлардан келиб чикади. 
Бунда техникавий тайёргарлик деб фақатгина маълум билим, ўқувлар йигиндиси эмас, 
балки шахснинг ижодий қобилиятларинн ривожлантириш хам тушунилади.
М уаллифнинг ташаббуси билан ўқувчилар мехнат таълими дастури ишлаб 
чикилган. V-VIII синф ўҳувчиларининг юкори техникавий даражадагн мехнат 
таълими дастури ишлаб чикилган, унинг мазмунини танлаш учун асосий қоидалар 
замонавий 
ишлаб 
чикарншни 
автоматлаштиришнинг 
етакчи 
хусусиятлари


хисобланади. Булар хозирда қўлланилаётган техника ва технология инсонни ишлаб 
чиқариш жараёнидан маълум технологик операцияларнинг зарурий бажарувчиси 
сифатида озод килиш ва унга лойихалаш, режалаш ва бошқариш вазифаларини 
беришга 
қаратилганлигидан 
иборат. 
Ҳозирги 
ишлаб 
чиқаришда технологик 
операциялар ва харакатларнинг бажарувчиси сифатида хар хил работотехник 
мажмуалар (комплекслар), ишлов берувчи марказлар, ротор тармокдаги (линиялари) 
хизмат килади, уларнинг ишини инсон компьютер техникаси ёрдамида бошкаради.
Юкори техника даражадаги мехнат таълими мактаб битирувчиларига маълум 
касбий фаолиятда ёки у ёки бу сохада техникадан фойдаланиш учун зарур махсус 
билимларни ўргатиш мақсадини қўймайди. Бу касб-хунар мактабининг вазифаси 
хисобланади. Ўкувчилар халк хўжалигида қўлланиладиган техниканинг энг типик 
намуналари ишлаш принциплари, тузилиши ҳақида тушунчалар олишлари лозим. 
Бунда ўкувчилар меҳнат таълими жараёнида танишадиган янги техника уларда 
янгича фикрлашни ва янги техникавий маданиятни мулокотнинг янги воситаси 
сифатида шакллантириш воситаси бўлиб хизмат қилади. V-V1II синфларда янги 
техникани ўрганишга дидактик ёндошув куйидагилардан иборат:
V-синфда ўкувчилар роботехника мажмуаси ва уларни компьютерлар ёрдамида 
бошкариш хақида умумий маълумотлар олишлари лозим. Буни амалий ўйин 
элементлари бўлган амалий ишлар туркумини бажариш оркали амалга оширилади. 
Ўқувчилар бундай ишларни бажариш натижасида хар хил 
харакатлар ва 
операцияларни билдирувчи белгилар (символлар) ёрдамида технологик жараёнларни 
тузиш ва уларни компьютер оркали бошкаришни ўрганишлари лозим. Бу синфда 
назарий ва амалий машгулотлар кизикарли шаклда ташкил килиниб, ўкувчиларда 
техникага кизикишни ривожлантиради.
VI-синфда 
укувчилар 
замонавий 
техниканинг 
тузилиши 
ва 
ишлаш 
принципларига дойр роботехника мажмуаси кандай тузилганлигини тушу ниш ларига 
имкон берувчи хусусий масалалар билан танишувлари лозим. Физика дарсларида 
олган билимлари робоглар мажмуасининг механик кисми тузилиши, узатиш ва 
бошқариш тизимлари билан танишишлари учун зарурий асос бўлади.
Ўкувчилар роботлар ишини сонли дастурланган бошкарувли (СДБ) станоклар 
билан ишлашда қўлланиладиган махсус Т-тили операторлари ёрдамида бошкаришни 
ўрганадилар.


VII-синфда укувчилар ракамли ва электр сигналларни ў)гартириш, энг оддий 
мантикий схемалар билан танишадилар. Айрим узелларни махсус (шаффоф) моделлар 
ёрдамида ўрганадилар, «компьютер-интерфейс-робот» тизимида сигналларни тўғри 
ва тескари йўналишларда узатиш дастурлаштириш тилида знг оддий дастурлар тузиш 
билан танишадилар.
Укувчиларни янги техника билан таништириш уларга замонавий ишлаб чикариш 
ҳақида тушунчалар бериш учун етарли эмас. Машиналар, ускуналар, приборлар
механизация ва автоматизация воситаларини сифат жихатидан такомиллаштириш 
иктисоднинг интенсив ривожланишга ўтиши, индустриянинг кўп со\аларида 
технологик ўэгаришларни амалга ошириш учун асос бўлади.
Янги техникани ишлаб чикиш ва у билан замонавий ишлаб чикаришни 
ж иҳозлат тадбирлари энергия ва табиий ресурслардан фойдаланишда тежамли, 
юкори ишлаб чиқарувчан, мослашувчан, экологик хусусиятларга эга янги технологик 
жараёнлар яратишга қаратилган. Замонавий ишлаб чикариш хакида тўлик тасаввур 
олиш учун ўкувчилар янги техникани унинг технологик қўлланилиши жараёнида 
ўрганадилар.
М амлакатимизда аграр масалаларни \а л килиш кишлок умумтаълим мактабини, 
шу жумладан, кишлоқ жойлардаги оз комплектли мактабларни ривожлантириш билан 
бевосита боғлиқ. Оз комплектлик мактабнинг кўп муаммолари орасида мехнат 
таълими муаммолари хам олдинга сурилади, чунки оз сонли ўкувчилар (1-10 нафар) 
билан машгулотлар ташкил-қилиш ва ўтказиш усуллари синфларда укувчилар сони 
тўлиқ бўлгандаги ишдан тубдан фарк килади. Синфда ўкувчиларнинг оз бўлиши 
таълим мазмунини, усуллари ва воситаларида ўзгаришларга олиб келади. Бу эса 
ўқитувчидан кўпроқ ишлашни талаб килади. Юқорида кўриб ўтилган мехнат таълими 
вариантларидан оз комплектли мактаб энг максадга мувофикли учинчи вариант 
хисобланади.
Шундай 
килиб, 
V-VII синфларда 
мавжуд мехнат таълимига 
нисбатан 
табакалаштиришни ва вариантлиликни янада ошириш таклиф қилинади. Шунда 
укувчиларнинг шахсий кобилиятларини ривожлантирш, укувчиларнинг ишга ижодий 
ёндошувлари мехнат таълимининг мазмуни ва ташкил қилинишини мактабнинг, шу 
жумладан, оз комплектли мактабнинг махдллий шароитларига, агрофидаги ишлаб 
чикариш га мослаштириш учун кенг имкониятлар очилади.


Юкори, V11I-IX синфларда мех.нат таълими укувчиларнинг политехник таълими 
асосига қурилади, лекин касбгача тайёрлик йўналишига эга бўлади. Улар мехнат 
таълими жараёнида танлаган йўпалишларидан бири бўйича хакиқий меҳнат 
фаолиятига кўшиладилар, бу фаолиятнинг улар чукур ўрганиш учун танлаган ўкув 
фани ихтисосига мувофиқ бўлиши унинг тўгри танланганлигига ёки Цўзгартириш 
лозимлигига ишонч х,осил килиш учун ёрдам беради. Масалан, ўкувчилар чукур 
ўрганиш учун физикани танлаган бўлсалар, уларга мехнат таълими ва ишлаб чикариш 
мехнати жараёнида шу фан билан боглик ихтисосликлар билан электроника, 
электротехника, робототехника, гидравлика, пневматика ва шу кабилар; чет тилини 
танлаганларга - машинкада ёзув, стенография, техника адабиётини таржима килиш ва 
шу кабилар бўйича амалий кўникма ва малакалар олишлари таклиф килиниши 
мумкин.
Укувчилар ва ота-оналар хохиш билан, ижтимоий эҳтиёж, зарур моддий асос ва 
ўқитувчи 
кадрлар бўлганда касб таълими 
ихтисослаштирилган 
синфлар ва 
мактабларда амалга оширилиши мумкин.
Мавжуд амалиётни, шу масала бўйича халкаро тажрибани ва жамият 
ривожланиши истикболларини (мехнат ва моддий ресурсларни) тахлил килган холда 
юкори синф ўқувчилари меҳнат таълимннинг бир нечта вариантлари таклиф 
қилишади: 
*
1. Умумтаълим 
фанларидан 
бири 
чуқур 
ўрганиладиган 
мактабларда 
(синфларда) мехнат таълими касбий йўналишга эга бўлиб, шахснинг, танланган 
йўналиши бўйича амалий мехнат сохасида ишлаш билан фаол кириб боришига ёрдам 
беради. Ўқувчиларда шакллантириладигн махсус билим, ўкув, кўникмалар хажми 
ягона 
давлат 
малакалар тизими 
(ЯДМТ, 
русчаси - ЕГКС) талабларига жавоб 
бермайди, уларга малака разряди берилмайди, лекин, агар хохласалар. қўшимча якка 
мехнат таълими 
(ёзги таътил 
вактида) олсалар, ўрта мактаб битирувчиларига 
малака имтихонлари топширишга рухсат берилади.
2. Мехнат 
таълими 
чуқур 
ўрганиладиган 
мактабларда 
(синфларда) 
бу 
таълим политехник таълим асосида амалга оширилади, тайёргарлик даражаси билан 
касб-хунар коллеж ёки дастлабки разряд даражаси билан ишчи малакасига 
яқинлашади, (лекин, касбнинг хусусиятлари ва мураккаблигини х,исобга олган холда 
табақалаштирилган ёндошув билан амалга оширилади). Бу иш махсус дастурлар


бўйича. 
укувчиларнинг еш 
хусусиятларини. 
мактабнинг хусусиятларини 
ва 
материалларнинг қайта такрорланншини. албатта, бартараф қилинишини хисобга 
олган холда олиб борилади. Натижада укувчилар оммавий касблардан бирини 
эгаллайдилар.
3. 
Анъанавий 
(габакалаштирилмаган) 
мазмундаги 
таълим 
бериладиган 
синфларда меҳнат таълими мактабнинг моддий негизини ва унинг атрофидаги ишлаб 
чиқаришни ҳисобга олган ҳолда мехнат турларидан бири бўйича олиб борилади. 
Бунда мехнат таълими касбий йўналишга эга бўлади, лекин касбгача тайёрлик 
даражасида колади, яъни ўқувчиларда аниқ бир касб бўйича ишлаб чикариш 
мехнатига кириб бориш имконияти берадиган фақат айрим билим, ўқув, кўникмалар 
шаклланади.
Бир нечта хар хил ихтисослар бўйича таълим бериш мумкин. Айрим ўкувчиларга 
ўз хоҳишларига кўра қўшимча якка м е\нат таълими ташкил қилинган (дарсдан 
ташкари ва таътил вақтида) бўлса, бошлангич разряд учун малака имтихонлари 
топширишларига рухсат бериш мумкин.
Меҳнат таълим укувчиларнинг компьютер саводхонлигини шакллантиришда 
ахборот техника воситалари муносиб ўрин эгаллаши лозим. Уларни автоматика 
воситалари билан жиҳозланган замонавий уокуналарда мехнат фаолиятига жалб 
қилиш, бу техникани мехнат дарсларида ўрганиш компъютерлар, билан фаол 
таништиришга ёрдам беради, уларни халк хўжалигида, кулланиш сохаларини ва 
йўлларини очиб беради. Автоматлаштирилган иш жойларида, СДБ станокларда, 
бошка автоматлаштирилган ускуналарда ишлаш усулларини эгаллаш ўкувчиларга 
компьютер билан мулоқотга қийналмасдан ўтишга имкон беради, ахборотларни 
тузиш ва ишлов бериш усуллари билан таништиради, хаётий ва ишлаб чикариш 
масалаларини хдл килиш учун компьютер дастурлари тузиш кобилиятини хамда 
компьютер воситалари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини шакллантиради.
Мехнат таълими энг янги техникавий ютуқлар билан куролланиши ва улардан 
тўгри фойдаланиши керак. Мехнат таълими мазмунида бир қанча мавзулар ва 
услубиётида бир қанча жихдтлар борки, улар ўқув фаолиятини ва ўқитувчи 
меҳнатини такомиллаштиришнинг янги ва самарали воситаси бўлган компьютердан 
фойдаланиш хлсобига жуда хам бойитилиши мумкин. Компьютер ўкув-жараёнининг


ажралмас қисми бўлиб қолиши лозим. Меҳнат таълимида компьюгердан қуйидагича 
фойдаланиш мумкин:
Д и д а к т и к восита сифатида компьютердан укувчиларнинг билим, -ўкувларини 
бахолаш воситаси, таълимнинг танланган стратегияси самарадорлиги ўлчови 
сифатида фойдаланиш билан таълим жараёнининг маълум масалалари хал килинади.
М ехнат ф аолияти воситаси сифатида компьютер ёрдамида укувчиларни ишлаб 
чиқариш мехнатига жалб килиш билан боғлиқ чолда айникса долзарб бўлиб 
бораётган, укувчилар томонидан бажариладиган мехнат операцияларннннг техник- 
технологик даражасини ошириш мумкин.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish