3. СИФАТХАРАЖАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ МОДЕЛИ Сифат бўйича менежернинг сифат менежменти тизими доирасидаги ишининг моҳияти сифатнинг жорий даражасини режалаштирилган сифат даражаси билан солиштиришдан иборат (3-расм). Ҳар қандай тижорат фаолиятининг самарадорлиги энг аввало олинаётган фойда миқдори билан ўлчанади. Фирма фаолиятини молиявий назорат қилиш ҳаётий даражада муҳимдир.
3-расм. Сифатнинг жорий ҳолатининг модели Корхона фаолияти билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоботларда қайд этиб борилиши ва раҳбариятга тақдим этилиши зарур. Бу харажатларни билиш ва таҳлил қилиш компанияга муваффақиятли раҳбарлик қилишда катта ёрдам беради.
Ташкилот ҳатто тижорат фаолияти билан шуғул-ланмайдиган бўлса ҳам, унинг раҳбарияти барибир харажатларни пасайтириш мақсадида уларни батафсил таҳлил қилишдан манфаатдордир. Ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган кўплаб корхоналарда истеъмолчининг сифат соҳасида кутаётган-ларини қондириш харажатлари анчагина суммани ташкил этади. Лекин улар ҳеч ҳам фойда миқдорини камайтирмайди, балки аксинча унинг ошишига ёрдам беради. Бошқа харажатлар каби сифатга сарфланадиган харажатларнинг аниқланиши, уларга ишлов берилиши ва таҳлил қилиниши мантиқий ҳисобланади. Афсуски, сифат харажатларини рўйхатга олиш ва ҳисоблаш унча мураккаб бўлмаган ва бутун жаҳонда фойдаланиладиган (жараён) процедура бўлишига қарамасдан, кўплаб раҳбарлар компанияда сифатни яхшилаш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилиш тизимининг йўқлиги сабабли ушбу харажатларнинг даражаси тўғрисидаги кўргазмали ахборотларни олиш имкониятига эга эмаслар. Бир марта аниқланган бундай тахлилий ахборотлар раҳбариятни бошқарувнинг қўшимча қудратли воситаси билан таъминлайди.
4. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА МАҲСУЛОТ СИФАТИНИНГ РОЛИ Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот-нинг техник даражаси ва сифати саноати ривожланган мамлакатлардаги корхоналар ишининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Бозор товар ва маҳсулотларга тўла бўлган ва нархларга боғлиқ бўлмаган рақобат устунлик қилаётган шароитларда айнан маҳсулотнинг юқори сифати муваффақиятнинг асосий омили бўлиб хизмат қилади.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ҳар қандай корхона фаолиятининг муҳим мезони бўлиб ҳисобланади. Сифатнинг оширилиши фирманинг бозор шароитларида яшаб қолиш даражасини, илмий-техника тараққиётининг суръатларини, корхонада фойдаланиладиган ресурсларнинг барча турларини тежашни, ишлаб чиқариш самарадорлигининг умумий ўсишини белгилаб беради.
Ишлаб чиқараётган маҳсулотининг сифатини ошириш борасида муҳим ютуқларга эришган корхона қуйидаги