Рақамлар
Эски ўзбек ёзувида битилган кўлёзма китобларни варақлаб кўрилса,
баъзиларининг
саҳифаларига
рақамлар,
айримларига
эса
пойгир
қўйилганининг гувоҳи бўламиз. Ҳозирги кунга қадар араб рақамлари деб
юритилиб келинаётган рақамларнинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади.
Ракам - арабча сўз бўлиб, «сон», «тартиб», «ёзмоқ»
деган маъноларни
ифодалайди.
Энг қадим замонларда дастлабки рақамлар сўзлар орқали ифодаланган.
Кейинчалик
ижтимоий-иқтисодий
тараққиёт
натижасида
нисбатан
мураккаброқ, мукаммалроқ бўяган белгилар ва ҳисоблаш системалари юзага
келди.
Тарихий манбалардан маълум бўлишича, рақамларни ифодаловчи
дастлабки шартли белгилар бобилликлар ва мисрликларга тааллуқпи бўлган.
Милоддан аввалги 3000-2500 йилларда Миср иероглиф рақамларида
сонларни ифодалаш учун махсус расмлар, турли белгилар пайдо бўлган.
Кейинчалих ижтимоий ҳаётнинг ривожи, халкларнинг маънавий эҳтиёжи
ўлароқ ушбу белгилар ва Миср иератик ёзуви асосида турли халқлар
ёзувларининг
илк
намуналари
ҳамда
ҳарфларнинг
сон
маъносини
ифодаловчи дастлабки рақамлар юзага келди.
Маълумки, эрамиздан аввалги 1-минг йилликда Ҳиндистон фан
соҳасида,
жумладан, математика ва астрономия соҳасида юқори поғонага
кўтарилган. Ҳиндпар 360 кундан иборат бўлган илк куёш тақвимларини
яратганлар. Бу даврда Ҳиндистонда ҳисобнинг ўнлик системаси кенг ривож
топди. Ҳиндлар нолни ифодаловчи белгини ўйлаб топдилар, рақамларни эса
ҳозир бутун дунё ёзаётган рақамлардек ёздилар. Биз ҳозир бу рақамларни
«араб ракамлари» деб атаймиз. Чунки мазкур рақамлар арабларда ўзининг
кенг ривожини топган эди. Лекин аслида араблар рақамларни ҳиндлардан
ўзлаштирган эдилар.
Бунгача ҳам Ҳиндистонда турли номлар билан аталувчи рақамларнинг
илк кўринишлари амалда бўлган. Манбалардан маълум бўлишича, ўша
пайтда
мавжуд
бўлган
«гвалиор»
рақамлари
араб
рақамларининг
яратилишига замин бўлган.
Маълумки, 819 йили халифалик лавозимига ўтирган Маъмун,
отаси
Хорун
ар-Рашид
томонидан
Марвда
асос
солинган,
олимлар
ва
таржимонларни бирлашггирган илмий муассаса - «Ҳазонат ул ҳикмат»ни
Бағдодга кўчирган. Кейинчалик «Байтул-ҳикмат» (Маъмун академияси) номи
билан кенг шуҳрат топган ушбу илмий даргоҳ фақат таржимонлик, хаттот-
лик, китобат ишлари билангина қаноатланмай, илмий экспедициялар ҳам
уюштирган. Ана шу илмий экспедицияларнинг
бирига Мусо ал-Хоразмий
бошчилик қилган. Бу экспедиция 830 йилда ғарбий Ҳиндистонда, сўнг
Визаптия, кейинчалик Хоразм воҳасида фаолият юритган. Маълумотларга
76
www.ziyouz.com kutubxonasi
қараганда Хоразмий ҳинд сифралари (ноль рақами бир нуқга (.) шаклн билан
ифодаланиб сифр деб аталган) билан ўзи
амалга оширган экспедиция
даврида танишган. Хоразмий у ерда ўнта сон маъносини ифодаловчи
рақамлар
системасини
ўрганиб
чиқиб,
уларни
соддалаштиради
ва
кенгайтиради. Сўнг илк бор араб тилида ўзииинг «Арифметпка» кнтобида
баён килиб беради. Хоразмийнинг ҳинд рақамларига бағишланган ушбу
китоби аввал араб шарқига кириб келади.
Кейинчалик, лотин тилига таржима
килингач, аввал X асрда Испанияда, XVII асрда эса бутун Европага
тарқалади. Демак, Хоразмий ҳинд рақамлари асосида ҳозирги араб
рақамларини
расмийлаштириб, унинг жаҳонга тарқалишига катта ҳисса
қўшган бугак олимдир. Бу рақамларнинг айрим шакллари ва кўпликни ифода
этиш усуллари ҳозирги жорий ёзувимиз рақамлари ва улар тартибидан
унчалик тафовут қилмайди.
Эски ўзбек ёзувида амалда бўлиб келаётган рақамлар қуйидагилар:
)-1
Г_2
Г-З
1Р_4
Л-5 *_б
У-7
Л-8
1-9
> * - 10
Шуни алоҳида
таъкидлаш жоизки, мазкур ракамлар чапдан ўнгга қараб
ёзилади.
Утмишда қўлёзма
китоблар саҳифаларини
тартибга келтиришда
ракамлашга нисбатан пойгирлар қўйиш кенгрок урф бўлган.
Пойгир сўзи форс тилидаги
по (осқ) ва
гирифтан (олмоқ) феълиниш
бирикувидан ҳосил бўлган бўлиб,
«оёқ о.гиоқ», яъни
«кетма-кет келишлик»
маъносини англатади.
Пойгир варақларнинг
аралашиб кетмаслигини
таъминлайди ҳамда кўлёзма асарларнинг тўлиқ ёки тўлик эмаслигини
аниқлашга ёрдам беради.
Пойгир - келгуси саҳифадаги биринчи сўз ёхуд иборани тугалланаётган
саҳифа тагига ёзиб қўйиш демакдир. Шу хусусиятлари билан пойгир ёзма
ёдгорликларда рақамлар ифодалаши мумкин бўлган вазифани бажарган.
Эски ўзбек ёзувида ўнлик рақамлар бирлик рақамларни чапдан ўнгга
караб кетма-кет ёзиш билан ҳосил қилинган:
10-' •
13-' г
16-'1
19-'1
40-Ч
1 1 -"
14-'
?
1 7 - 'V
20-1-
50-4
12-' 1
15-'й
18-'А
ЗО-Г'
60-1
Юзлик ва бошка мураккаб рақамлар ҳам ана шу усул орқали ҳосил
қилинади:
100-' • •
1 0 0 0 - ' 2 2 5 0 - 1 1 4 •
1 1 0 - " -
1 1 7 0 - ''у •
6798
- ^ н л 1
2
Do'stlaringiz bilan baham: