М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet98/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

25 - М А Ъ Р У З А
ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ БЎЛАКЛАР
Режа:
1. Тўлдирувчи, унинг турлари ва ифодаланиши:
а) воситали тўлдирувчи;
б) воситасиз тўлдирувчи.
2. Аниқловчи ва унинг турлари, ифодаланиши.
а) сифатловчи-аниқловчи;
б) қаратқич-аниқловчи;
в) изоҳловчи.

Гапнинг иккинчи даражали бўлаклари бош бўлакларга тобе бўлиб, уларни тўлдириб, аниқлаб, изоҳлаб келади. Иккинчи даражали бўлаклар 3 хил: тўлдирувчи, аниқловчи ва ҳол.




1-§. Тўлдирувчи, унинг турлари ва ифодаланиши
Гапдаги бирор бўлакни тўлдириб, унга бошқарув йўли билан тобе ҳолатда боғланган бўлак тўлдирувчи дейилади. Тўлдирувчи асосан феъл-кесимга боғланади: Мен бу гапни укамдан эшитдим.
Тўлдирувчи икки хил бўлади:
1. Воситасиз тўлдирувчи ҳаракатни ўзига қабул қилган, ҳаракат бевосита ўзига ўтган предметни билдиради ва кимни? нимани? қаерни? сўроқларига жавоб бўлади. Бу тўлдирувчи кўпинча тушум келишиги шаклидаги сўз билан ифодаланади, бунда у ҳаракатни бутунлай ўзига қабул қилган предметни ифодалайди:
1) от билан: Ёш ҳаваскорлар ашулани завқ билан айтдилар.
2) олмош билан: Сизни чақиришяпти.
3) отлашган сўзлар билан:
а) отлашган сифат билан: Яхшини мақтасанг ярашади.
б) отлашган сон билан: Учни учга кўпайтиринг.
в) отлашган сифатдош билан: Бўлинганни бўри ер.
г) отлашган равиш билан: Кўпини сиздан ўрганган.
д) отлашган тақлид сўз билан: Этигининг ғарч-ғурчини эшитди.
е) отлашган ундов сўз билан: Оҳ-воҳини ҳеч ким сезмасин.
ё) отлашган модал сўз билан: Борини сарфлади.
4) ибора билан: Ўзига бировнинг оз-моз тил тегизишини кўтармасди.
5) сўз бирикмаси билан: Сен кўрганни у ҳам кўрган.
Воситасиз тўлдирувчи тушум келишик қўшимчасиз ҳам қўлланади: Ўқувчилар ҳозир китоб ўқишяпти.
Воситасиз тўлдирувчи баъзан чиқиш келишигидаги сўз билан ҳам ифодаланади, бунда у ҳаракатни қисман ўзига қабул қилган предметни ифодалайди: Қани ошдан олинг!

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish