М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet95/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

1. От билан: Шамол гул ҳидларини атрофга таратди.
2. Олмош билан: Улар тўгарак машғулотларига мунтазам қатнашадилар.
3. Ҳаракат номи билан: Ўқиш тугади.
4. Отлашган сўзлар билан:
а) сифат билан: Яхшилар кўпайсин, ёмон қолмасин.
б) сон билан: Икковимиз дала айландик.
в) сифатдош билан: Ўқиган ўзар, ўқимаган тўзар.
г) равиш билан: Кўплар қатнашди.
д) тақлид сўз билан: Тўпларнинг гумбур-гумбури эшитиларди.
е) модал сўзлар билан: Бор борича, йўқ ҳолича.
5. Ибора билан: Унинг юзига оёқ қўйиш ахлоқимизга зид.
6. Синтактик бирликлар билан: Отларнинг отхонага олиб ўтилмагани Зиёдиллани таажжублантирди.
Айрим пайтларда тенг алоқадаги бир неча сўз ҳам бутунича ёки бўлак-бўлак равишда эга бўлиб келиши мумкин: Отам билан акам бозорга кетишди.
Баъзан эга чиқиш келишигидаги сўзлар билан ҳам ифодаланиши мумкин. Бундай пайтларда ҳақиқий эга туширилган бўлиб, ундан олдин келаётган чиқиш келишигидаги сўз эга вазифасини ифодалайдиган бўлиб қолади: Унда ҳам бу китоблардан бор. Бу гапдаги ҳақиқий эгани тиклаш мумкин: Унда ҳам бу китоблардан бири бор.


2. Кесим ва унинг ифодаланиши, турлари

Гапнинг марказини ташкил этиб, тасдиқ-инкор, замон, майл, шахс-сон маъноларини ифодалаб, ҳукм билдирадиган ва гапнинг бошқа бўлакларини (эга, тўлдирувчи, аниқловчи, ҳол) ўз атрофига бирлаштириб келадиган бўлак кесим деб аталади. Кесим нима қилди? нима қилади? нима қилар? қандайдир? (у) ким? (у) нима? (у) нечта? сингари сўроқларга жавоб бўлади. Сафаров айтган гапларни ҳаммамиз тушундик. Ҳаво майин, осмон тип-тиниқ.


Кесим гапнинг мазмуний марказини ташкил этади, шу сабабли бошқа бўлаклар қатнашмасдан ҳам кесим орқали гап ҳосил қилиш мумкин: Келяпти. Борамиз.
Кесим ифодалаган ҳукм икки хил (тасдиқ ва инкор) бўлганлиги учун кесим ҳам т а с д и қ кесим ва и н к о р кесимга ажралади: Мен бордим. Мен бормадим. Агар гап таркибида сира, асло, ҳеч, зинҳор, бирорта ҳам сўзлари иштирок этган бўлса, кесим ҳам инкор шаклида бўлади. Кесимлар мустақил ва номустақил турларга бўлинади. Шарт майлидаги феъллар, равишдош шакллари билан ифодаланиб, қўшма гап қисмларидан бирининг кесими бўлиб келган шакллар номустақил кесимлар деб аталади: Довул кўтарилиб, ёмғир ёғадиган бўлиб қолди. У келса, мен кетаман. Ҳар доим алоҳида қўллана оладиган гаплар таркибида қатнашадиган кесимлар эса мустақил кесимлар ҳисобланади: Дарс бошланди.
Кесимлар қайси сўз туркуми билан ифодаланишига қараб 2 хил бўлади:

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish