М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet74/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

2. Пайт равишлари иш-ҳаракатнинг бажарилиш пайтини билдириб, қачон?, қачонгача?, қачондан?, қачондан бери? каби сўроқларга жавоб бўлади: аввал, олдин, илгари, энди, ҳозирча, ҳануз, ҳамиша, эрта-индин, қишин-ёзин, сўнг, кейин, кечгача, кечадан, ҳозир, доимо, тез орада, шу куни, бу орада. Пайт ва ўрин равишларини пайт ва ўрин отларидан фарқлаш лозим; агар келишик қўшимчалари ажратилса ва отлигича қолса, бу отдир: ёзда, қишда, баҳорда; кўчада, уйдан; агар келишик қўшимчаси ажралгандан кейин бошқа туркум сўзига айланса, бу равишдир: яқинда, бошда (аввал), кунда, четда ва б.
3. Ўрин равишлари иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрнини билдириб, қаерда?, қаердан?, қаерга? сўроқларига жавоб бўлади: олдинда, орқада, ўнгда, чапда, қуйидан, узоқдан, ичкаридан, юқорига, берида, пастда, ўртада, ташқарида, олға, у ёқ-бу ёққа ва б.
4. Сабаб равишлари иш-ҳаракатнинг бажарилиш сабабини билдириб, нега? сўроғига жавоб бўлади: ноилож, иложсиз(ликдан), чорасиз(ликдан).
5. Мақсад равишлари иш-ҳаракатнинг бажарилиш мақсадини билдиради ва нега?, нима мақсадда? сўроқларига жавоб бўлади: атай(ин), атайлаб, жўрттага, қасддан, қасдма-қасдига, азза-базза.


Диққат! Айрим дарсликларда мақсад ва сабаб равишлари бир гуруҳга бирлаштирилиб, мақсад-сабаб равишлари деб юритилади.(24; 159)
6. Даража-миқдор равишлари иш-ҳаракатнинг даражасини, миқдорини, белгининг даражасини, нарса-буюмнинг ноаниқ миқдорини билдириб, қанча? қайдаражада? сўроқларига жа­воб бўлади: жуда, энг, ғоят(да), ниҳоятда; кўп, мўл, бисёр, оз, кам, пича, анча, бир талай, бир оз, кўплаб. Булар ўз ичида қу­йидаги гуруҳларга бўлинади: 1) кучайтирув равишлари: а) тас­диқ – энг, жуда, ниҳоят(да), ғоят(да), яна(да) тағин, тамомила, унча, озмунча, ўбдан, наҳ, ўта, қоқ, зир; б) инкор – сира, асти, асло, зинҳор, ҳаргиз, ҳадеганда; 2) кучсизлантирув равишлари: аранг, зўрға (бу сўз сал сўзига синоним бўлганидагина даража-миқдор равиши ҳисобланади, бошқа ўринларда ҳолат равишидир: Тутун орасидан зўрға (сал) кўринар эди), зўр-базўр, хиёл, сал, сал-пал.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish