6-§. Феълнинг тузилиш жиҳатдан турлари
1. Содда феъллар: 1) туб: кел, юр; 2) ясама: ишла.
2. Қўшма феъллар: олиб келди, жавоб берди, қарши олди, гурс этди.
3. Жуфт феъллар икки феълнинг қўшалоқ келишидан ҳосил бўлади: кирмади-қўйди, айтди-қўйди, гапирди-қўйди. Олди-берди, келди-кетди, қўйди-чиқди феъллари от туркуми, олди-қочди (гаплар), куйди-пишди (одам) феъллари эса сифат туркумига ўтган ҳисобланади.
4. Такрорий феъллар бир феълнинг такрорланишидан ҳосил бўлади: ўқиди-ўқиди, ёзди-ёзди, кўра-кўра, йиғлай-йиғлай.
Такрорлаш учун саволлар :
1. Єандай феълларга тўлиєсиз феъллар дейилади? 2. Тўлиєсиз феълларнинг хусусиятлари іамда вазифалари іаєида гапиринг. 3. Етакчи феъл деганда нимани тушунасиз? 4. Кўмакчи феъл деганда нимани тушунасиз? 5. Етакчи ва кўмакчи феъллар биргаликда єандай маъноларни ифодалайди? 6. Кўмакчи феълли сўз єўшилмаси таркибида етакчи феълларнинг уюшиб келишига мисоллар келтиринг. 7. Кўмакчи феълли сўз єўшилмаси таркибида кўмакчи феълларнинг бирдан ортиє бўлиб келишига мисоллар келтиринг. 8. Етакчи ва кўмакчи феълларга єандай єўшимчалар єўшилиб келиши мумкин? 9.Ўзбек тилида фаєат кўмакчи феъл бўлиб келадиган єандай феълларни биласиз? 10. Етакчи ва кўмакчи феъллар ўзаро єандай бојланади? 11. Етакчи феълларга бојланиши жиіатидан кўмакчи феълларнинг турлари іаєида гапиринг. 12. Кўмакчи феълларнинг маъноларига кўра турлари іаєида гапиринг. 13. Феълнинг вазифадош шакллари деганда нимани тушунасиз? 14. Соф феъл іаєида гапиринг. 15. Равиш-дошнинг таърифи іамда хусусиятлари іаєида гапиринг. 16. Равишдошлар єандай іосил бўлади? 17. Равишдошларнинг маъно жиіатидан турлари іаєида гапиринг. 18. Равишдошларнинг тусланиш жиіатидан турлари іаєида гапиринг. 19. Сифатдошнинг таърифи ва хусусиятлари іаєида гапиринг. 20. Сифатдошнинг замон жиіатидан турлари іаєида гапиринг. 21. Отлашган сифатдошлар іаєида гапиринг. 22. Іаракат номининг таърифи ва ясалиши іаєида гапиринг. 23. Іаракат номининг хусусиятлари іаєида гапиринг. 24. Єўшимча ёрдамида ясалган феълларга 5 та мисол келтиринг. 25. Феъллар єўшимчалар ёрдамида єандай сўзлардан ясалмайди? 26. Феъл ясовчи омоним єўшимчалар іаєида гапиринг. 27. Єўшма феълларнинг турлари іаєида гапиринг. 28. Содда туб ва содда ясама феълларга 3 тадан мисол келтиринг. 29. Жуфт феълларга 4 та мисол келтиринг. 30. Такрорий феълларга 4 та мисол келтиринг. 31. Єўшимчалар ёрдамида сифат ва отдан ясалган феълларга 3 тадан мисол келтиринг. 32. Єўшимчалар ёрдамида олмош ва сондан ясалган феълларга 3 тадан мисол келтиринг. 33. Бўлишсиз шаклдаги сифатдош, іаракат номива равишдошларга 2 тадан мисол келтиринг. 34. ”Ўєигани рост” ва “ўєигани келди” бирикмалардаги феълларга изоі беринг. 35. Іаракат номининг єайси шакллари феълга, єайси шакллари отга яєин? 36. Ўзаро єўшимчасиз бојланган етакчи ва кўмакчи феълларга мисоллар келтиринг.
Феъл таҳлили намунаси
|
1. Сўроғи.
2. Бўлишли ёки бўлишсизлиги.
3. Ўтимли ёки ўтимсизлиги.
4. Нисбати.
5. Шахс-сони
6. Замон тури.
7. Майл тури.
|
8. Тўлиқ ёки тўлиқсизлиги.
9. Етакчи, кўмакчи феъллар аниқланади.
10. Вазифадош (хосланган) шакллари.
11. Тузилиш тури.
12. Туб ёки ясамалиги.
13. Гапдаги синтактик вазифаси
|
Do'stlaringiz bilan baham: |