М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet28/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

Чизиқча билан ёзиш

1. Жуфт ва такрорий сўз қисмлари чизиқча билан ажратиб ёзилади: эл-юрт, меҳр-шафқат, қовун-тарвуз, омон-эсон, кеча-кундуз, ёзин-қишин, аста-секин, уч-тўрт, ўн-ўн бешта, билинар-билинмас, борди-келди, куйди-пишди, дон-дун, оз-моз, майда-чуйда, алдаб-сулдаб, ўйлаб-нетиб, сўрамай-нетмай, кийим-кечак, ади-бади, икир-чикир, дук-дук, тақ-туқ, қоп-қоп, минг-минг, битта-битта(битта-битталаб), баланд-баланд, чопа-чопа, ишлай-ишлай, яқин-яқинларгача, ҳамма-ҳаммаси, уй-уйига, ич-ичидан, бахт-саодатли, хайр-хўшлашмоқ. Жуфт ёки такрор сўзлар орасида юкламалар боғловчи вазифасини бажариб келса, кирил ёзувида чизиқчасиз, лотин ёзувида эса, юкламадан олдин чизиқча қўйиб ёзилади: дўсту душман (do’st-u dushman), кечаю кундуз (kecha-yu kunduz).


2. Бир хил шаклда келган етакчи ва кўмакчи феъллар, белгини кучайтирувчи сифат шакллари, -ма, ба- билан боғланган сўз қисмлари, рус тилидан ўтган ёки сўзма-сўз таржима қилинган жуфт сўзлар орасига чизиқча қўйиб ёзилади: ёзди-олди, борасан-қўясан, ухлабман-қолибман; қип-қизил, ям-яшил, дум-думалоқ, куппа-кундузи, тўппа-тўғри, баб-баравар, кўчама-кўча, уйма-уй, ранг-баранг, дам-бадам; унтер-офицер, киловатт-соат.
3. Қўшимча кўринишидаги –чи, -а(-я), -ку, -у(-ю), -да, -э, -эй юкламалар, билан, учун кўмакчиларининг қисқарган –ла, -чун шакллари чизиқча билан ажратиб ёзилади: сен-чи, мен-а, бола-я, келди-ку, ёзди-ю, яхши-да, қўй-э, яшанг-э, ўлдим-эй, қўлларим-ла, Ватан-чун.
4. –нчи(-инчи) қўшимчаси ўрнида чизиқча қўйилади: 7-синф, 60-йиллар, 1991-yil, 1-sentabr.


Ажратиб ёзиш

1. Қўшма феъл, кўмакчи феълли, тўлиқсиз феълли қўшилмалар қисмлари кўмакчилар ажратиб ёзилади: сарф қил, айтиб бер, кетган эди.


2. Ҳамма, ҳар, ҳеч, бир, қай, у, бу, шу, ўша сўзлари, ўзидан олдинги ёки кейинги сўзлардан ажратиб ёзилади: ҳамма вақт, ҳар ким, ҳеч қайси, қай куни, у ерда, шу ёқдан, ўша ёққа. Лекин бирпас, биратўла, бирмунча, бирваракайига, буён каби сўзлар қўшиб ёзилади.
3. Сифатлардан олдин келадиган тўқ, жиққа, тим, лиқ, ланг, оч каби сўзлар, мураккаб (қўшма) сон қисмлари, биринчи қисми чиқиш, иккинчи қисми жўналиш келишигидаги сўзлар, фақат чиқиш келишиги қўшимчаси билан боғланган ёки биринчи қисми –и билан боғланган сўзлар ажратиб ёзилади: тўқ қизил, жиққа ҳўл, тим қора, лиқ тўла, ланг очиқ, оч сариқ, ўн беш, йилдан йилга, томдан томга, кўпдан кўп, текиндан текин, дарди бедаво, нуқтаи назар.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish