М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Асос ва қўшимчалар имлоси



Download 1,58 Mb.
bet27/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

Асос ва қўшимчалар имлоси

1. Қўшимча қўшилиши билан сўз охиридаги а унлиси о тарзида, и унлиси у тарзида, к ундоши г тарзида, қ ундоши ғ тарзида айтилади ва шундай ёзилади: сайла - сайлов, ўқи - ўқув, кўйлак - кўйлаги, ўроқ – ўроғи, йўқ – йўғи, ёқ - ёғи. Лекин қуйидаги сўзларда ўзгармайди: оғри – оғриқ, қави - қавиқ, кўк - кўки, иштирок - иштироки, равнақ - равнақи, юқ- юқи.


2. Қўшимча қўшилиши билан сўз таркибида товуш тушади: ўрин - ўрни, кўнгил - кўнгли, ўғил - ўғли; айир - айрим, қайир – қайрил, улуғ-улғай, сариқ - сарғай, икки - иккала, олти - олтовлон, мен + ни =мени, сен+ники=сеники, мен+нинг=-менинг. У, бу, шу, ўша сўзларига –да, -дан, -даги, -дай, -га, -ча қўшимчалари қўшилганда эса, товуш орттирилади ва шундай ёзилади: унга, бундай, шунча, ундаги. Парво, обрў, мавқе, мавзу, авзо сўзларига 1,2-шахс эгалик қўшимчалари қўшилганда й товуши қўшилади ва шундай ёзилади: парвойим, обрўйи. 3-шахс эгалик қўшимчаси парво, обрў, мавқе сўзларига -йи шаклида, худо, мавзу сўзларига -си шаклида қўшилади: парвойи, мавқейи, худоси.
3. –бон, -боз қўшимчалари –вон, -воз тарзида, -ди, -да, -дан қўшимчалари -ти, -та, -тан каби айтилса ҳам, -бон, -боз, -ди, -да, -дан тарзида ёзилади: масхарабоз, меҳрибон, кетди, қишда, Тошкентда, ишдан.
4. Қуйидаги қўшимчаларнинг бош товуши икки ёки уч хил айтилади ва ёзилади: -илла (тақилла, шовулла), -дир (ёздир, кулдир, тиктир, уялтир, келтир), -гани (тергани, теккани, уққани), -га (уйга, юкка), -гач (келгач, чиққач), -гудек (теккудек, чиққудек), -гунча (келгунча, туккунча, боққунча). Лекин баргга, педагогга, буғга сўзларидаги қўшимчалар кирил ёзувида ҳам, лотин ёзувида ҳам бир хил, соғ, оғ, боғ сўзларига қўшимчалар қўшилганда кирил ёзувида ўзгарган ҳолда (соғ+ган=соққан, оғ+ган=оққан, боғ+га=боққа, тоғ+га=тоққа), лотин ёзувига асосланган янги алифбода ўзгаришсиз (og‘gan, sog‘ga, bog‘ga, tog‘ga) ёзилади.


Қўшиб ёзиш

Қуйидаги сўзлар қўшиб ёзилади:
1. Хона, нома, поя, боп, хуш, ҳам, умум, ранг, мижоз, сифат, талаб, кам, бахш, обод каби қисмлар, -(а)р, -мас қўшимчалари ёрдамида ясалган сўзлар, такрор тақлид сўзларга қўшимча қўшиш билан ясалган сўзлар (ошхона, таклифнома, бедпоя, сенбоп, ҳамсуҳбат, умуминсоний, жигарранг, совуқмижоз, маймунсифат, ҳақталаб, ҳузурбахш, хушфеъл, Юнусобод, эртапишар, отбоқар, ишёқмас, пирпирак, ҳайҳайла).
2. Иккинчи қисми турдош от бўлган сўзлар (е,ё,ю,я ҳарфлари билан бошланганлари бундан мустасно: улар ажратиб ёзилади): карнайгул, қўзиқорин, отқулоқ, ойболта, девқомат, шерюрак, бодомқовоқ, қирғийкўз, олақарға, қизилиштон, аччиқтош, мингоёқ, кирсовун, қийматахта, токқайчи, ошрайҳон, молқўра, носқовоқ, кўзойнак, тоғолча, чўлялпиз, сувилон, қашқаргул, маросим номлари (кирювди, келинтушди, қорёғди), Уртўқмоқ, Очилдастурхон, мингбоши, сўзбоши, олмақоқи, Янгийўл, Тўрткўл.
3. Рус тилидан айнан ўзлаштирилган ёки сўзма-сўз таржима қилиш йўли билан ҳосил қилинган қўшма сўзлар: фотоаппарат, кинотеатр, радииостанция, электротехника, телекўрсатув, яримавтомат, байрамолди, сувости.
4. Қисқартма сўзларнинг барча турлари ва уларга қўшиладиган қўшимчалар: СамДУ, ЎзМУнинг.
5. Етакчи феъли –а ёки –й билан тугаган ёхуд кўмакчи феъли б билан бошланган кўмакчи феълли сўз қўшилмалари таркибидаги етакчи ва кўмакчи феъллар қўшиб ёзилади: айта олмоқ – айтолмоқ, ўқий олди – ўқиёлди, ёза берамиз – ёзаверамиз, кета бер – кетавер.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish