14
қувватнинг 1
/3 қисмигача бўлган бошланғич юкланиш, берилган қувватга ва буғнинг
номинал параметрларига эришиш каби этапларга бўлинади.
Автоматик бошқариш электр станциянинг ТЖАБТ таркибига кирувчи, турбинани
ишга тушириш автоматикаси орқали амалга оширилади. Ишга тушириш автоматикаси
ишга тушириш операцияларини дискрет бошқариш мантиқий қурилмаларини, автоматик
ростлагичларни ишга тушириш комплексларини ва турбоқурилманинг иссиқлик ва
механик параметрларини назорат қилиш ахборот қурилмаларини ўз ичига олади.
Мантиқий бошқариш қурилмаси (МБ+) навбатдаги операцияни бошлаш учун зарур
шароитни яратилганлигини текширади, талаб этилган кетма-кетликда технологик
операцияни ишга туширишни амалга оширади ва технологик операцияни тугалланишини
характерловчи шартни бажарилишини текширади.
Ишга
тушириш
автоматик
ростлагичлари
турбоқурилмани
алоҳида
параметрларини ва айланиш частотасини зарур бўлган қийматларда ушлаб туради.
Автоматик ростлагичларда-ўзгармас токни 0
¸5 мА оралиқда ўзгариши
кўринишидаги тартиблаштирилган сигналлар ишлатилади. Уларнинг ўлчаш қисмида
иссиқлик параметрларини ўзгаришини электр сигналга айлантириб берувчи ўлчаш
ўзгарткичлари мавжуд.
Иссиқлик ва механик параметрларни назорат қилиш ахборот автоматик қурилмаси
(ААК) оператор учун тегишли маълумотларни тасвирлашни таъминлайди.
Мантиқий бошқариш қурилмаси (МБ+) ишга туширишнинг ҳар бир босқичида мой
хайдаш қурилмаси жихозларига, техник сув таъминотидаги ростловчи клапанлар (РК) га,
буғ ўтказгичнинг бош буғ задвижкаси (ББЗ) га ва бошқа ижрочи элементларга дискрет
бошқариш таъсирларини ўтказади.
Операторни аралашиш имкониятини яратиш ёки мантиқий бошқариш қурилмасига
топшириқ бериш учун бошқариш шитида ишга тушириш калити (ИТК) ва ишга
туширишнинг навбатдаги операциясига ўтказиш калити жойлашган. Бошқариш шитида
маълумотларни тасвирловчи замонавий техник воситалар жойлашган бўлиб, улар
парогенератор, турбина ва синхрон генераторнинг иссиқлик ва механик параметрларнинг
қийматлари тўғрисидаги ва ишга тушириш жараёнини бориши тўғрисидаги
маълумотларни тасвирлайди.
Ростлаш клапанларини озгина очиш йўли билан роторга тўртки берилади ва
турбина
ҳаракатга
келади. Бунда
айланиш
частотаси
синхрон
айланишга
яқинлаштирилади. +увватни йиғиш жараёнини трубинани иссиқлик холатини автоматик
ростлаш (ТИХАР) билан ёки турбиналардаги бошқаришни ижрочи элементи орқали
генераторни айланиш частотасини автоматик ростлаш билан бошқарилади.
Иссиқлик холатини ростлагич энергоблокдаги юкламани ўсиш сўратини аниқлайди
ва парогенератор қувватини ростлагични ишга туширишга топшириқ беради.
Генераторни улашгача бўлган вақт, яъни автоматик ишга туширишнинг умумий
вақти 300 МВт ли генераторларда 2 соатни, 800 МВт ли генераторларда эса 3 соатни
ташкил этади. Автоматик синхронлаш билан генератор улангандан сўнг, номинал
қувватга эришиш учун 3
¸4 соат вақт кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: