1.2. Ростлагичлар ва ростлаш қонунлари
Автоматик ростлаш тизимларининг асосий техника воситаларидан бири
ростлагичлардир. Ростлагичларни вазифаси объектни белгиланган режимда ишлашини
таъминлашдан иборатдир. Конкрет технологик жараённи бошқариш учун махсус
тайёрланган ростлагичлар ишлатилиши мумкин. Бундай ростлагичлар қатор талабларга
жавоб бериши керак. Жумладан, уларни аниқ сигналли датчикларга улаш мумкинлиги;
стандарт; нормаллашган ёки нормаллашмаганлиги. Датчикларни улаш усули бўйича
ростлагичлар кўришни 3 та усули мавжуд: агрегатли; аппаратли; приборли. Агрегатли
принципда ростлагич киришига фақат стандартлашган датчиклар уланади. Бундай
принципда саноатда ишлаб чиқарилган электрик, гидравлик ўлчаш ўзгарткичлари
ишлатилади. Аппарат принципида-ростлагични кириш қисмини алмаштириш мумкин,
бунда ҳар хил датчиклардан фойдаланишга имкон бўлади. Прибор принципида датчик
иккиламчи ўлчов асбобига уланиб, уни кўрсатиш қўшимча ўзгарткич орқали ростлагичга
уланади. Ростлагичларга қўйиладиган асосий талаблар: ростлаш қонунини аниқ
бажарилиши; ростлаш қонунини ўзгартириш мумкинлиги; параметрларини ўзгартириш
мумкинлиги.
Ростлагичларни икки тури мавжуд: тўғри таъсирли, тўғри бўлмаган таъсирли.
Уларда уч хил энергия ташувчилар ишлатилади: электр токи; қисилган ҳаво; суюқлик.
Демак, энергия ташувчилар турига қараб ростлагичлар: электрикли, гидравлик ва
пневматик турларига бўлинади. Ростлагичларни электрогидравлик, электропневматик
турлари ҳам мавжуд.
Ростлагичлар стандарт П, ПИ, ПИД ростлаш қонунлари бўйича ишлайди. Уларни
математик ифодалари қуйида келтирилган.
у
=а
0
х-пропорционал (П)
у
= а
0
х ] а
1
ò
t
xdt
0
-пропорционал-интеграл (ПИ)
у
= а
0
х
+ а
1
ò
t
xdt
0
] а
2
dt
dx
-пропорционал-интеграл-дифференциал ПИД
бу ерда: у-ростлагични ростловчи органга таъсири (чиқиш сигнали); х-ростланаётган
катталикни белгиланган қийматдан четланиши (кириш сигнали); а
0
, а
1
, а
2
-ростлагич
коэффициенти.
Электрик ростлагичлар. Технологик жараёнларни бошқаришда электрик
ростлагичлар кўплаб ишлатилади, чунки ҳар хил физик катталикларни электр усули билан
аниқлаш қулай. Бажарувчи механизм сифатида кўпинча электр двигателлар, электрик
клапанлар, махсус электр юритмалар ишлатилади.
Пневматик ростлагичлар. Бундай ростлагичларни ишлаш принципи қисилган
ҳавони энергия манбаи сифатида ишлатишга асосланган. Афзалликлари ёнғин ва портлаш
хавфи йўқлиги, заҳарли муҳитда ҳам ишлатиш мумкинлиги, арзон ва соддалигидир.
Автоматика элементларига пневматик сиғимлар, дросселлар, менбраналар, сильфонлар,
пружина ва бошқалар киради. Пневмоузаткичлар сифатида металл ёки пластмасса
трубкалар ишлатилади. Бажарувчи механизм сифатида пневмомеханик қурилмалардан
фойдаланилади.
Гидравлик ростлагичлар. Гидравлик ростлагичларда қисилган суюқлик энергия
ташувчи сифатида ишлатилади. Гидравлик бажарувчи механизмлар сифатида эса гидро
двигателлардан фойдаланилади.
8
Do'stlaringiz bilan baham: |