Талабни прогнозлаш (forecasting of demand) – бу талабни келгусидаги ва истиқболдаги ривожланишини аниқлашдир. Талабни прогнозлаштириш қуйидаги методларга (услубларга) асосланади: унинг ривожланиш тенденцияларини экстрополяция қилиш, нормативлар бўйича ҳисоб-китоблар, иқтисодий-математик усуллар, экперт баҳолашлар ва бошқалар.
Талаб таҳлили (demand analysis) - бу маълум бир вақт давомида, бозорда мавжуд бўлган аниқ товарлар ёки хизматларга, харид қувватига эга бўлган эҳтиёжини ҳажми ва таркибини, шунингдек, унга таръсир этувчи асосий омиллар ва шарт-шароитларни аниқлашдир.
Талабнинг эластиклиги (elasticity of demand) – бу талабнинг ўзгаришини қандайдир бир бозор омилига боғлиқлиги. Масалан, нархга ва истеъмолчилар даромадларига боғлиқ талабнинг эластиклиги.
Таргетинг (targeting) - бу рекламани барча аудиторияга эмас, фақатгина маълум бир мезон асосида танлаб олинган, унинг бир қисмига кўрсатиш усулидир. Масалан, интернет-рекламада таргетингнинг қуйидаги турлари қўлланилмоқда: геотаргетинг (рекламани фақатгина маълум бир ҳудуднинг сайтга кирувчиларига кўрсатиши), вақт таргетинги (рекламани маълум бир вақтда курсатиши: эрта тонгда – ёш болаларга, кечки тунда фақат катта ёшдагиларга), ҳулқ-атвор таргетинги (фақатгина харид қилиш ҳақида қарор кабул қилган ёки ҳали карор қабул қилмаган шахсларга ва хоказолар).
Ташкилот (корхона) маданияти (organization culture) – бу корхона ходимлари томонидан, корхонанинг мақсадлари ва унга эришиш услубларига, қимматли, муҳим ҳамда аҳамиятли қарашлар тизимига жамоавий мунособатда бўлишдир.
Ташкилотлар бозори (organizational market) – бу маҳсулот ва хизматларни, ўзининг ишлаб чиқариш ҳамда бошқариш функцияларини бажариш учун ва шунингдек, уларни қайта сотиш мақсадида сотиб олувчи ёки ижарага олувчи ташкилот ва корхоналарнинг йиғиндисидир. Ташкилотлар бозори маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган бозорлар, қайта сотиш бозорлари ва давлат ташкилотлари бозорларига бўлинади.
Таъминотчилар (suppliers) – бу истеъмолчиларга товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун керакли бўлган ресурсларни етказиб берувчи юридик ва жисмоний шахслардир. Таъминотчилар маркетинг ташқи муҳитининг омилларидан биридир. Таъминотчиларнинг ҳолати ва имкониятлари корхоналар фаолияти самарадорлигига, энг аввало, маҳсулот сифати ва нархига ҳамда ишлаб чиқаришнинг бир текисда фаолият кўрсатишига бевосита таъсир этади. Таъминотчилар ушбу корхонанинг рақобатчиларига ҳам маҳсулотларни етказиб беришлиги мумкинлиги сабабли, таъминотчилар уларни афзал кўриб (яхшироқ деб ҳисоблашига) йўл қўймаслик керак ва таъминотчиларнинг сиёсатига таъсир ўтказишга харакат қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |