М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев


 Илмий-техник тараққиѐт жараѐнини прогнозлашнинг



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

14.4. Илмий-техник тараққиѐт жараѐнини прогнозлашнинг 
хусусиятлари ва тамойиллари. 
Илмий-техник тараққиѐтн прогнозлаш юқори даражада мураккаб бўлганлигии учун 
коллентив экспертлар усулларидан кўпроқ фойдаланилади. Илмий техника ишланмаларни 
прогнозлаштиришнинг асосий вазифаси бу мавжуд ишланмалар ўртасидаги энг яхшисини 
танлаш, унинг меҳнат самарадорлигига таъсири, ҳар бир маҳсулотга бўладиган 
харажатларнинг камайиши, ишчи хизматчиларнинг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини 
қондирилиши, табиий ресурслардан рационал файдаланиш, атроф муҳитга таъсири 
кабиларни ўз ичига олади
103

Серияли ишлаб чиқариш ялпи меҳнат қуроллари ва жиҳозларни ишлаб чиқариш 
назарда тутилади. Бу босқичда яратилган янгилик, олдинги босқичларни ўтиб бўлгандан 
сўнг амалда кенг қўлланилади.
Шуни таъидлаш керакки, ўзаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун, ишлаб 
чиқариш жараѐнига таъсир этувчи барча омиллар барқарор бўлиши керак. Ишлаб 
чиқариладиган янги маҳсулот эса корхонанинг барча кўрсатгичларини тубдан 
ўзгартириши мумкин, яъни ажратилган ресурсларни тақсимланиши, ишлаб чиқариладиган 
маҳсулот ҳажмининг ўзгариши ва бошқалар. Прогнозлаштириш жараѐнида булар асосий 
омиллар бўлиб ҳисобланади.
Илмий техника тараққиѐтини прогнозлашда серияли ишлаб чиқариш қуйидаи 
вазифаларни бажаради: янги техника, технология, материалларни амалиѐтга тадбиқ 
этилиши, иқтисодиѐтни барча соҳасида меҳнат самарадорлигини ошириш, энергиядан, 
асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган 
маҳсулот сифати яхшиланиши каби вазифаларни қамраб олдади.
14.5. Инновацион тадқиқот лойиҳалари ва уларнинг натижаларини 
прогнозлаш. 
Илмий техника тараққиѐтининг босқичларини таҳлил қилиш, уларни бир 
биридан фарқи ва вазифаларини аниқлаб беради. Улар нафақат мақсади 
балки фаолияти кўрсатгичлари моҳияти билан ҳам фарқланиб туради. 
Илмий техника тараққиѐтини ҳар бир босқичини прогнозлашда қуйидагича кетма-
кетликка амал қилиниши лозим: фундаментал ва амалий тадқиқотларни прогнозлашда 
тизимли таҳлил ва синтез усулидан, экперт баҳолаш усулидан, сценарийлардан, 
―мақсадлар дарахти‖ни тузишдан, морфологик таҳлиллардан фойдаланиш керак. Бу 
муаммоларни бир тизимга келтириш, қарорларни мақсадли натижаларини топиш, кўп 
сонли баҳолаш вариантларини тузиш, тадқиқотнинг энг мақбул йўналишини танлаш ва 
бошқа бир қатор имкониятлар яратади. Бу босқичда маълумотларнинг етарли бўлмаганли 
сабабли статистик усуллардан фойдаланиш қийинчилик туғдириши мумкин ва 
прогнозлаштирилаѐтган жараѐн қандай хусусиятга эга эканлигини аниқлаш қийин бўлади. 
Ушбу ҳолатда бевосита эксперт усулларидан кенг фойдаланилса мақсадга мувофиқ 
бўлади.
Ишланмаларни прогнозлаш. Бу босқични прогнозлашда, истеъмол 
ҳажмини аниқлаш, шу жумладан тармоқлар аро баланс усулидан ҳам 
фойдаланилади. Янги маҳсулотнинг техник иқтисодий кўрсатгичларини 
103
Andrew B. Abel, Ben S.Bernanke, Dean Croushore, Macroeconomic Sixth edition. Copyright 2008 
PearsonEducation, Inc 642-650 p. 


195 
прогнозлашда эктрополяция, петентни ҳужжатлаштириш ва илмий техника 
ахборот таҳлили, эксперт баҳолаш усуллари комбинацияси усулларидан 
фойдаланилади. ишлаб чиқариш жараѐнига тайѐрлов, серияли ишлаб 
чиқариш ва экплуатация босқичларини прогнозлашда эксперт баҳолаш 
усулидан, экстрополяция усулидан, омиллар таҳлилидан, имитацион 
усулидан фойдаланилади. Бу босқични прогнозлашди, баланслаштирилган 
ҳисоб китоблар тизими асосий ўринда туради. Унинг таркибий қисми 
қуйидагилар 
иборат: 
истеъмол 
қилинадиган 
ва 
жамғариладиган 
маҳсулотларнинг 
ишлаб 
чиқариш 
баланси; 
миллий 
даромаднинг 
тақсимланиши ва ишлатилиши бўйича ишлаб чиқариш баланси; ишлаб 
чиқариш тармоқлар аро баланси ва маҳсулотларнинг тақсимланиши; меҳнат 
ресурслар баланси; асосий фонлар баланси; ишлаб чиқариш қуввати баланси; 
умумий моддий ва асосий турдаги маҳсулотлар баланси; моливий баланслар; 
барча турдаги ресурслар ва меъѐрлари.

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish