Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси


Тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалари



Download 0,68 Mb.
bet27/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

Тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалари. Амалий тадқиқотлардан фарқли ўлароқ улар конкрет техник вазифани бажариш мақсадини кўзлайди. Бу, масалан, бирон-бир аппарат ёки иншоот лойиҳасини яратиш, ишлаб чиқаришнинг технологик схемаларини тайёрлаш бўлиши мумкин. Тадқиқотчилик ишланмалари одатда бирон-бир принципиал янги илмий билимларни олиш йўлидаги изланишлар билан боғлиқ бўлмайди, лекин конкрет лойиҳа-конструкторлик вазифаларини ечиш учун фундаментал ва амалий фан натижаларидан фойдаланишга қаратилган тадқиқотлар ўтказишни талаб этади. Бу ерда гап кашфиётчилик ҳақида эмас, балки ихтирочилик ҳақида боради. Фундаментал ва амалий тадқиқотларда олим амалда мавжуд бўлган, лекин номаълум нарса ёки ҳодисани тавсифлаш ва тушунтиришга ҳаракат қилса, лойиҳа-конструкторлик ишланмалари устида ишловчи илгари мавжуд бўлмаган нарсани ўйлаб топиш ва яратиш ҳақида ғам чекади. Биринчи ҳолда нарсани табиат ёки инсон қандай қилиб яратганлигини билиш ва тушуниш керак бўлса, иккинчи ҳолда нарсани қандай яратиш мумкинлигини билиш ва тушуниш талаб этилади. Бу ҳолат тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмаларининг фан тизимидаги алоҳида ўрнини белгилайди. Улар, бир томондан, илмий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида қаралиши мумкин, бошқа томондан эса–техник ва технологик вазифаларни «тайёр» илмий билимлар асосида ечишдан иборат бўлган муҳандислик фаолияти сифатида амал қилади.
Масалан, аэродинамика соҳасидаги фундаментал тадқиқотлар газ муҳитида газлар ва жисмлар ҳаракатининг қонуниятларини аниқлашга қаратилган. Олимлар аэродинамик жараёнларнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилиб моделлар ва назарий схемаларни тузадилар, умумий теоремаларни таърифлайдилар. Аэродинамика соҳасида амалий тадқиқотлар муайян амалий вазифаларни ечиш назариясини яратиш мақсадида олиб борилади. Мазкур тадқиқотларда қанот назарияси, винт назарияси, самолёт динамикаси, аэродинамик вибрациялар назарияси ва ҳоказолар ривожлантирилади. Ниҳоят, тадқиқотчилик ишланмалари конкрет учиш аппаратларининг лойиҳаларини яратишда қўйиладиган техник вазифаларни ечишга қаратилган тадқиқотларни ўтказиш билан боғлиқдир. Бунда аэродинамиканинг ўзидангина эмас, балки фаннинг бошқа соҳаларидан ҳам маълумотларни кенг жалб қилишга тўғри келади (масалан, кимёдан–берилган хоссаларга эга бўлган алоҳида сунъий материалларни ишлатиш зарурияти туғилганида).



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish