Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 
 Сертификат 
- масъул идоралар томонидан маҳсулотни 
экспертиза қилиш асосида берилувчи, маҳсулот сифатини 
белгиловчи ҳужжат. 
Сертификат
(франц. - тасдиқлайман, 
гувоҳлик бераман) - у ёки бу фактни тасдиқловчи ҳужжат. 
Ташқи савдо сертификатининг қуйидаги турлари мавжуд: 1) 
ваколатли идоралар томонидан бериладиган ва товарнинг 
сифатини тасдиқловчи ҳужжат (қаранг: Сифат сертификати); 
2) экспортчи мамлакат божхонаси томонидан тасдиқланган ва 
товарнинг айнан қайси мамлакатдан экспорт қилинганлигини 
кўрсатувчи келиб чиқиш сертификати; 3) суғурта шартномаси 
шартларини ўзида мужассамлаштирган ва суғурта полиси 
ўрнини босувчи суғурта сертификати. Мамлакат ичида 
сертификат давлат заёми облигациясининг махсус тури, қарзга 
пул берганлик ҳақидаги гувоҳнома. 
Суғурта сертификати

суғурта қилинганлиги ва суғурта полиси берилганлигини 
тасдиқловчи суғурта идораси томонидан берилган ҳужжат. 
Товарлар бош полис шартларига мувофиқ суғурталанган 
ҳолларда мавжуд юкларга С. с. берилади. Суғурта 


- 309 - 
қилдирувчининг талабига кўра С. с. суғурта полисига 
алмаштирилиши мумкин. Чунки кўпгина мамлакатларнинг 
суд қонунчилиги фақат суғурта полисини тан олади. 
Қабул 
қилиш ҳақидаги сертификат 
- ижарачининг маълум бир 
жиҳозни ижарага олганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Томонлар 
олди-берди ҳақида, жиҳозни жўнатиш муддатини анча олдин 
белгилаб, шартнома тузган бўлсалар қабул қилиш ҳақида 
сертификат берилади. Бу сертификатда жиҳозни ишлаб 
чиқарган корхона, жиҳознинг баҳоси, тартиб рақами, турган 
жойи ва бошқа маълумотлар кўрсатилади. 
Сиёсий иқтисод
грекча сўздан олинган бўлиб «политико» 
– ижтимоий, «ойкос» - уй, уй хўжалиги, «номос» – қонун, 
яъни уй ёки ижтимоий хўжалик қонунлари деган маънони 
билдиради. 1575 - 1621 йилларда яшаб ўтган француз 
иқтисодчиси Антуан Монкретен биринчи марта «Сиёсий 
иқтисод трактати» (1615 й.) номли илмий асар ёзиб, бу фанни 
мамлакат миқёсида иқтисодиётни бошқариш фани сифатида 
асослади. Кейинчалик классик иқтисодчилар бу фикрни 
тасдиқлаб, сиёсий иқтисод кенг маънода моддий ҳаётий 
воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқарувчи 
қонунлар тўғрисидаги фандир деб кўрсатади.
 Синдикат
– бир тармоқ тадбиркорлари томонидан 
ортиқча рақобатни бартараф қилиш, барқарор фойда олиш 
мақсадида маҳсулот сотишнинг бирлаштирилиши
. Синдикат
 – 
монополистик бирлашманинг картелга нисбатан юқорироқ 
шакли, бир ҳил оммавий маҳсулот ишлаб чиқарувчи 
корхоналарнинг бирлашмаси. Унда иштирок қилувчилар 
мустақилликка эга бўлишади, бироқ ишлаб чиқарилган 
маҳсулот бирлашманинг маҳсулоти сифатида сотилади. 
Синергетика (
юнонча “synergetikos” - "ҳамдўстлик”, 
“ҳамкорлик”) чизиқли бўлмаган динамик моделларни қуриш 
ва тадқиқ этиш соҳасида ва бошқа турли соҳаларда мураккаб 
тизимларнинг ривожланиш ва ўзини - ўзи ташкил этиш 
умумий принципларини аниқлашга қаратилган ёндашувдир. 
Иқтисодий 
назарияда 
синергетик 
ёндашув 
мураккаб 


- 310 - 
тизимларни ўз - ўзини ташкил қилиш ғоясига асосланади. 
Синергетикада бошқарувчи параметрлар тизимини тўғридан – 
тўғри бошқармайди, балки таъсир ўтказиш орқали унинг ички 
ўзини - ўзи ташкил қилиш механизмларини ишга тушириш 
имкониятини излайди. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish