Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Иқтисодий сиёсат
– мамлакат мақсадлари, вазифалари
манфаатларига мувофиқ ҳолда иқтисодий ва ижтимоий 
жараёнларга муайян йўналиш бериш, иқтисодиётни давлат 
томонидан тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги давлат, 
ҳукумат фаолиятининг бош йўналиши, тадбирлари тизими. 
И.С. аграр, таркибий, инвестиция, молия-кредит, ижтимоий
ташқи иқтисодий фаолият, илмий - техника, солиқ, бюджет 
соҳаларидаги сиёсатни ўз ичига олади.
 
Иқтисодий тараққиёт йўлини мустақил танлаш
– ҳар 
бир мамлакат ўз келажагини ўз имкониятлари ва миллий 
хусусиятларига қараб белгилайди ва унга эришиш 
воситаларини эркин танлайди. 
Иқтисодий таҳдид
– жамият, давлат ва уларнинг 
субъектлари алоҳида шахснинг нормал ҳаёт фаолиятига, улар 
манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи, уларга 
зиён, зарар - заҳмат келтирувчи, хавф - хатар туғдирувчи 
омиллар, шарт - шароитлар ва воқеликларни ифодалайди.
 


- 183 - 
Иқтисодий тизим – 
бу ҳар бир давр ва маконда амал 
қилинадиган иқтисодий муносабатлар, иқтисодиётни ташкил 
қилиш шакллари, хўжалик юритиш меҳанизми ва иқтисодий 
муассасаларнинг ўзаро узвий боғлиқлик асосида таркиб 
топган 
яхлит 
иқтисодий 
тузилмасидир. 
Иқтисодий 
тизимларнинг таркибий қисмлари ишлаб чиқарувчи кучлар, 
иқтисодий муносабатлар, технология ва ишлаб чиқаришнинг 
табиий шарт - шароитлари, хўжалик юритиш механизлари
иқтисодий сиёсатдан иборат бўлади. 
Иқтисодий уклад 
– турли мулкчиликка асосланган 
хўжалик юритишнинг шакллари ва турлари. 
Иқтисодий ўсиш
– ЯММ (ИММ,СММ, МД) миқдорининг 
мутлоқ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс 
харажатлари бирлиги ҳисобига кўпайишида ва сифатининг 
яхшиланишида ифодаланади. 
Экстенсив иқтисодий ўсиш
– 
ишлаб чиқаришга қўшимча иқтисодий ресурсларни жалб 
қилиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши.
 
Устувор экстенсив иқтисодий ўсиш
- Иқтисодий ўсишда 
экстенсив омилларнинг устувор ўрнига эга эканлигини 
билдиради. 
Интенсив иқтисодий ўсиш
– ишлаб чиқариш 
омилларининг мавжуд даражасида, улардан фойдаланиш 
самарадорлигини ошириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмининг кўпайиб бориши

Устувор интенсив иқтисодий 
ўсиш
- Иқтисодий ўсиш интенсив омилларнинг юқори ўрнига 
эгалигини билдиради. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish