Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Кичик бизнес субъектлари –



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Кичик бизнес субъектлари – 
корхона кўлами, ишлаб 
чиқариш ҳажми, ишловчилар сони, молиявий маблағлари 
миқдори ва бошқалар жиҳатидан имкониятлари чекланган 
ишлаб чиқарувчи субъектлар. Республикамизда кичик бизнес 
субъектлари тоифасига якка тартибдаги тадбиркорлар, 
микрофирмалар ва кичик корхоналар киради. Ўзбекистон 


- 195 - 
Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг 
кафолатлари тўғрисида”ги (янги таҳрир) қонунининг 5-
моддасига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2003йил 11 октябрдаги 439-сонли
”Кичик тадбиркорлик(бизнес) субъектларига кирувчи 
корхона-ташкилотлар 
классификациясини 
тасдиқлаш 
тўғрисида”ги қарорига 2014йил бошида киритилган 
ўзгартиришларга мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари 
қуйидагилардир: 
1) якка тартибдаги тадбиркорлар.
Якка тартибдаги 
тадбиркорлик
– алоҳида фуқаролар томонидан ўзларининг 
таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида, 
шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги 
қонунчилик доирасида амалга ошириладиган ташаббускор 
хўжалик фаолиятидир; 
2) ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган 
ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма 
киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ бўлмаган бошқа тармоқлардаги, банд бўлган 
ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, 
улгуржи, 
чакана 
савдо 
ҳамда 
умумий 
овқатланиш 
тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик 
сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар; 
3) қуйидаги тармоқлардаги: 
енгил ва озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш 
ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати, қурилиш 
материаллари саноати, шунингдек қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, 
банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони 2014йил 
1январдан бошлаб кўпи билан икки юз кишига оширилди; 
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё 
саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва 
уларни қайта ишлаш, қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, 


- 196 - 
банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 
эллик киши; 
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат 
кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо 
ва умумий овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
бўлмаган бошқа соҳалардаги, банд бўлган ходимларининг 
ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган 
кичик корхоналар. 
Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача 
йиллик сони қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда 
белгиланади. Бунда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва 
фуқаролик-ҳуқуқий характердаги бошқа шартномалар бўйича 
ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар 
(шўъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда 
ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади. 
Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодекси 350-
моддасининг учинчи қисмига кўра фаолиятнинг бир неча 
турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний 
шахслар йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган 
фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик 
субъектларига киради.Кичик тадбиркорлик субъектлари учун 
қонун 
ҳужжатларида 
назарда 
тутилган 
имтиёзлар, 
преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг 
биринчи қисмида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларига 
улар томонидан ваколатли органлар ва ташкилотларга (давлат 
солиқ, божхона хизмати органлари, давлат статистика 
органлари, 
банклар 
ва 
бошқаларга) 
имтиёзлар, 
преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар хусусиятидан келиб 
чиқиб, улар кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги ҳақида 
хабарнома тақдим этган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида 
берилади. Бундай хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик 
хабарномани тақдим этган тадбиркорлик субъектлари 
зиммасига юклатилади. 
Микрофирма 
ва 
кичик 
корхона 
ходимларнинг 
белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, 


- 197 - 
ходимлар сонини ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун 
улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, 
преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. 
Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди: 
микрофирма 
ва 
кичик 
корхона 
Ўзбекистон 
Республикаси 
касб-ҳунар 
коллежларининг, 
академик 
лицейларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг 
битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, 
банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони 
кўпи билан 20 фоиз ошадиган бўлса. Ходимлар сонининг 
оширилишига 
Ўзбекистон 
Республикаси 
касб-ҳунар 
коллежларининг, академик лицейларининг ва олий таълим 
муассасаларининг битирувчилари ўқишни тугаллаган кунидан 
бошлаб кўпи билан уч йил ўтган бўлса, йўл қўйилади; 
кичик корхона уйда ишлаётган фуқаролар (касаначилар) 
билан меҳнат шартномалари тузган тақдирда, банд бўлган 
ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони кўпи билан 30 
фоиз ошадиган бўлса. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish