Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Давлат мулкини бошқариш
давлат идоралари ва 
ваколатли 
давлат 
хизмати 
ходимлари 
томонидан 
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва ваколатлар доирасида 
давлат мулки эгаси (эгалик, фойдаланиш, тасарруф этиш) 
вазифаларини бажариш. Ўзбекистонда давлат мулкига бўлган 
мулкчилик ҳуқуқини халқ номидан Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва улар 
ваколат берган марказий давлат идоралари (вазирлик ва 
давлат қўмиталари) ҳамда маҳаллий ҳокимият идоралари 
амалга оширадилар. 
Давлат мулкини хусусийлаштириш 
- давлатнинг ўз 
ихтиёридаги мол -мулк объектларини давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусий мулк эгаларига бериши ёки сотиши. 
Давлат 
мулкини 
унинг 
тасарруфидан 
чиқариш 
ва 
хусусийлаштириш мулкни бепул бериш. Корхонани имтиёзли 
шартларда сотиш, акцияларни сотиш. Корхоналарниижарага 
бериш, майда давлат объектларини кимошди савдосида сотиш 
ва бошқа усулларда амалга оширилади. Ўзбекистонда 
хусусийлаштириш жараёнида иккита муҳим стратегик вазифа 
ҳал этилиши кўзда тутилган: 
Биринчи стратегик вазифанинг 
асосий мазмуни 
– бу давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва 
хусусийлаштирилаётган мулкнинг ҳақиқий мулкдорлар қўлига 
берилиши иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш 
учун реал шарт-шароит яратишга имкон туғдиради. 
Хусусийлаштиришнинг 
иккинчи стратегик вазифаси
эса 
иқтисодиётда кўп укладлиликни ҳамда рағбатлантирувчи 
кучга эга бўлган рақобат муҳитини яратиш, шу орқали 
давлатни мулкка бўлган монопол ҳуқуқини тугатиш, хусусий 
мулкчиликнинг турли шаклидаги корхоналарни барпо 
этишдир. Ана шу моделга асосланган ҳолда амалга оширилган 


- 92 - 
хусусийлаштириш жараёнлари шартли равишда ўзаро боғлиқ 
уч босқичга бўлинади. Дастлабки, 
биринчи боскич

кичик 
хусусийлаштириш” даври деб номланди ва 1992 - 1993 
йилларда амалга оширилди. Унда аҳоли яшайдиган давлатга 
тегишли уй-жойлар, савдо, маиший хизматлар кўрсатиш, 
дорихона ва шу каби 53,9 мингта майда давлат корхоналари 
хусусийлаштирилди. Уларнинг негизида 28,8 мингдан ортиқ 
нодавлат 
корхоналари 
ташкил 
этилди. 
Бу 
даврда 
хусусийлаштириш жараёнини тартибга солувчи меъёрий - 
ҳуқуқий базани ҳамда ушбу жараённи амалга ошириш 
механизмларини такомиллаштиришга асос бўлди. Шунингдек, 
бу даврда давлат мулкини бошқариш ҳамда хусусийлаштириш 
дастурларини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминловчи 
институтлар ташкил этилди. Хусусийлаштиришнинг кейинги - 
иккинчи босқичи
“оммавий хусусийлаштириш” даври деб ном 
олди ва у 1994 - 1998 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда 
машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қурилиш, 
автомобиль транспорти, агросаноат комплекси ва бошқа 
тармоқларнинг ўрта ва йирик корхоналари очиқ акциядорлик 
жамиятларига айлантирилди ва хусусийлаштирилди. Шу 
билан бир вақтнинг ўзида қимматли қоғозлар, кўчмас мулк 
бозорларини шакллантириш бошланди. Бундан асосий мақсад 
хусусийлаштириш жараёнига аҳолининг кенг қатламлари 
ҳамда чет эл сармояларини жалб этиш ва шу орқали 
мамлакатимиз иқтисодиётининг нодавлат секторини жадал 
ривожлантиришни таъминлаш бўлди. Ушбу босқичда 21361 
хусусийлаштирилган давлат корхоналари негизида 5747 та 
очиқ акциядорлик жамиятлари, 3903 та масъулияти чекланган 
жамият ва 11711 та хусусий мулкчиликнинг бошқа шаклидаги 
корхоналар ташкил этилди. Хусусийлаштиришнинг 
учинчи 
босқичи
1999 йилдан бошланиб ҳозирги кунгача давом 
этмоқда. Бу босқич “якка тартибда хусусийлаштириш” даври 
ҳисобланади. Хусусийлаштиришнинг ушбу даври аввалги 
босқичлардан бир қатор жиҳатлари билан фарқ қилади. 
Биринчидан, ушбу даврда иқтисодиётнинг ёнилғи - 


- 93 - 
энергетика, металлургия, кимё, темир йўл транспорти ва шу 
каби бошқа стратегик тармоқларнинг йирик корхоналарини 
чет эл инвестицияларини кенг жалб этган ҳолда якка 
лойиҳалар 
асосида 
хусусийлаштиришга 
киришилди. 
Иккинчидан, 
илгари 
хусусийлаштирилган 
корхоналар 
негизида ташкил этилган очиқ акциядорлик жамиятларидаги 
жойлаштирилмаган, шу жумладан, давлатга тегишли акциялар 
пакетлари ҳамда айрим корхоналарни бутунлай ёки улар 
мулкининг бир бўлагини биржа ёки биржадан ташқаридаги 
бозорларда турли ёндашувлар ва усулларни қўллаш асосида 
сотиш йўлга қўйилди. Учинчидан, иқтисодий ночор, зарар 
билан ишловчи ҳамда истиқболсиз корхоналар ва улар 
мулкидаги давлат улушлари нол қиймат билан чет эл ёки 
мамлакатимиз 
сармоядорларига 
инвестиция 
киритиш 
ҳисобига бепул бериш тартиби жорий этилди ва амалга 
оширилмоқда. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish