Маркетинг комплекси
- маркетингнинг асосий назоратли
-ўзгарувчан омилларининг йиғиндиси. Маълум бир фирма
бозорда маркетинг комплексидан ўзи хоҳлаган таъсирни
уйғотиш мақсадида фойдаланади.
Маркетинг мавзуи бўйича:
Маркетинг лист - жой
(ўрин, макон) маркетинги
- алоҳида аниқ жойларга тегишли
бўлган муносабатларни ўзгартириш ёки уни қўллаб -
қувватлашга қаратилган амалий фаолият.
Ташкилотлар
маркетинги
- алоҳида аниқ ташкилотларга тегишли бўлган
вазиятни қўллаб - қувватлаш ёки ўзгартириш, шунингдек,
мақсадли муҳит ташкил қилиш мақсадида қўлланиладиган
амалий фаолият.
Шахс маркетинги - айрим кишилар марке-
тинги
- айрим шахсларга нисбатан мавжуд вазиятни қўллаб-
қувватлаш ёки уни ўзгартириш мақсадида қўлланиладиган
амалий фаолият.
Демаркетинг
-бозорда айрим товарларга
талабнинг ҳаддан ташқари ўсиши натижасида корхонанинг
ишлаб чиқариш имкониятига нисбатан қўлланиладиган чора -
тадбирлар йиғиндисидан иборат маркетингнинг бир тури.
Д.нинг мақсади харидорларни корхона имкониятлари
- 232 -
тўғрисида нотўғри фикрга боришининг олдини олишга
қаратилган. Бу пайтда баҳо кў-тарилиши ва реклама
тадбирлари чекланиши ёки тугатилиши мумкин. Ишлаб
чиқариш учун кўнгилсиз бўлган бу ҳолатдан чиқиш
йўлларидан бири лицензия соташдир.
Дифференциацияланган
маркетинг
-
фарқ
қилинган,
даражаланган,
табақалаштирилган маркетинг бўлиб, фирмаларнинг айрим
бозор сегментидаги харидорларнинг эътиборини тортиш
мақсадида товарлар хусусиятини ўзгартиришга қаратилган
стратегияси. Фирма Д. м. туфайли кўп сонли бозор
сегментлари талабларини қондиришга эришади.
Интенсив
маркетинг -
жадал, тез, қизғин, шиддатли, жадал маркетинг
бўлиб,сотувни рағбатлантириш мақсадида катта ҳаражатлар
қилиш ва баҳоларни кўтаришга қаратилган стратегия. И. м.
бозорга жуда тез чиқиш ва товарларни юқори фойда билан
сотиш имконини беради.
Комбинацияланган маркетинг
–
комбинация қилинган, бирга қўшилган, биргаликдаги
маркетинг бўлиб, маркетинг фаолиятининг стандарт ва
ностандарт режаларини бир - бирига мувофиқлаштиришга
қаратилган
бўлади.
Конверсион
маркетинг
—
конвсрсиялангаи
(конверсия
қилинган,
шартлари
ўзгартирилган) маркетинг. Бу - кўпчилик харидорларнинг
айрим товарларга нисбатан талаби сусайган ёки ёмонлашган
пайтларда қўлланиладиган маркетинг фаолиятининг бир тури.
Концентрацияланган (бойитилган, тўпланган, жалб этилган)
маркетинг -
бир ёки ундан ортиқ бозор сегментларига эга
бўлиш учун фойдаланиладиган махсус тадбирлар тизимидан
иборат фирма стратегияси. Баъзида фирма К. м.дан бир-бири
билан боғланган ва унчалик катта бўлмаган бозорларга таъсир
қилишда ҳам фойдаланади.
Оммавий (дифференцияланмаган)
маркетинг
- фирманинг бозорга стандарт товарлар билан
чиқишида қўллайдиган стратегияси. Фирма О. м. ёрдамида
иложи борича кўпроқ харидорларни ўзига жалб этади.
Халқаро маркетинг
-
мамлакат ташқарисида амалга
ошириладиган товарлар ва хизматлар маркетинги.
Кўп
- 233 -
миллатли маркетинг
- бир қатор чет давлатлардаги М.
жараёни. К. м. м, жараёнларига «Юнилевер», «Шелл», «ИТТ»,
«Экосан», «Кока-кола» фирмалари фаолияти мисол бўла
олади. Бу компаниялар бутун дунё халқларига яхши таниш
бўлган товар белгиларига эга.
Ижтимоий маркетинг
-
ижтимоий ғоялар ва амалий ҳаракатни кишилар онгига
сингдириш кўрсатмалар ишлаб чиқиш, бажариш, ҳаётга
тадбиқ этиш ва назорат қилиш жараёни. Ижтимоий маркетинг
жараёнида кишиларга таъсир этиш ва уларда турли хил
фикрлар уйғотнш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор
берилади: бозорларни сегментлаш; харидорларни ўрганиш;
турли хил фикрлар ишлаб чиқиш; алоқа қилишнинг турли хил
йўлларни ахтариб топиш; фикр алмашишни йўлга қўйиш,
ўзлаштириш осон бўлиши учун турли хил усулларни қўллаш
ва шу кабилар.
Пассив (суст) маркетинг
-жуда ҳам харажатлар
қилинадиган ва паст баҳолар ўрнатиладиган маркетинг
жараёни. Бозорда рақобат кучли бўл-маганда ва унинг ҳажми
жуда катта бўлганда; талаб-даражаси асосан баҳога боғлиқ
бўлганда; сотилаётган ўша товарга нисбатан харидорларнинг
таассуроти ижобий бўлганда ва бошқа ҳолатларда П. м. амал
қилади.
Қўллаб-қувватловчи (кўмаклашувчи, ёрдам берувчи)
маркетинг -
фирманинг имконияти билан талаб ўртасида
мувофиқлик вужудга келган пайтда қўлланиладиган М.
жараёни. Қ, қ м. бозорда товарларга бўлган талабни юқори
даражада ушлаб туради ва унинг барқарор бўлишини
таъминлайди; рақобатда муваффақият қозонишга олиб келади.
Синов (синаш учун берилган) маркетинг
- бир ёки бир неча
танлаб олинган бозорда маҳсулотни сотиш ва режа доирасида
талаб қандай ўзгараётганини кузатишда қўлланиладиган
маркетинг жараёни. С. м. жараёнида маҳсулотни ҳолис
баҳолаш ва келгусида янги товарлар билан оммавнй равишда
бозорга чиқиш бўйича М. фаолияти текшириб кўрилади.
Синов сотувларда молга нисбатан харидорларнинг фикри
йиғилади ва у чуқур таҳлил қилинади. Ана шу таҳлил
натижалари асосида молга баъзи ўзгартишлар киритилади
- 234 -
ҳамда лозим бўлса, М. режаси қайта куриб чиқилади.
Қарши
таъсир қилувчи маркетинг
- иррационал (ақл бовар қилмайди-
ган)
талаб
(масалан,
спиртлн
ичимликлар,
тамаки
маҳсулотлари, дори-дармонлар ва шу кабиларга) вужудга
келган
пайтда
ққлланиладиган
маркетинг
тури.
Маркетингнинг бу тури баъзи маҳсулотларни ишлаб
чиқаришни бекор қилиш, уларни савдо шохобчаларида
сотувдан олиб ташлаш ва ўша товарни истеъмол қилмасликка
қаратилган ташвиқот ишларини олиб бориш билан боғланган.
Ривожланадиган маркетинг
- бозорда товарга нисбатан талаб
жуда кучаётган пайтда қўлланиладиган М. тури. Р. м.
фаолияти вужудга келган талабни ҳаққоний қондиришга,
бунингучун эса товарнинг сифат белгиларига ғоят катта
аҳамият беришга қаратилган.
Ремаркетинг
- маҳсулотнинг
ҳаддан ташқари кўпайиши оқибатида унга бўлган талаб
пасайган даврда қўлланиладиган маркетинг тури Унинг
фаолиятининг асосий вазифаси — бозорда талабни
жонлантиришнинг янги имкониятларини излаб топишдан
иборат. Бунинг учун товарга бозор янгиликларини сингдириш;
янги бозор шароитига мувофиқ фирма фаолиятини қайта
кўриб чиқиш ва ҳоказоларни амалга ошириш талаб қилинади.
Синхромаркетинг
- бозорда товарга бўлган талабнинг кучли
ўзгариши (молнинг мавсумий характерга эгалиги туфайли
конъюнктуранинг пасайиши) оқибатида қўлланиладиган
маркетинг тури. Бу пайтда С. талабнинг ўзгаришини ҳисобга
олиб,
сотувнинг
барқарорлигини
таъминлайди.
Стандартлаштирилган (умумий, глобал) маркетинг
- ҳар бир
бозор учун ўзи жойлашган ҳудуддаги талаблар ҳисобга
олингани
ҳолда
ишлаб
чиқилган
алоҳида
режалар
лозимлигини
билдирувчи
маркетинг
стратегияси.
Рағбатлантирадиган маркетинг
- бозорда товарларга талаб
бўлмаган вақтларда қўлланиладиган маркетинг тури. Масалан,
ҳали харидорга маълум бўлмаган янги товар сотувга
чиқарилганда; маҳсулотлар маънавий эскирганда; бирон бир
ҳудудда фойдаланишнинг иложи бўлмаган маҳсулотлар
- 235 -
сотувда бўлганда Р. м.га мурожаат қилинади. Р. м.нинг бутун
фаолияти товарга бўлган талабни вужудга келтиришга
қаратилади.
Товари дифференцияланадиган маркетинг -
турли
хил
хусусиятларга
эга
бўлган,
турлича
расмийлаштириладиган, турли хил сифатларга эга бўлган, ҳар
хил ўраладиган ва шу каби икки ёки ундан ортиқ товарларни
ишлаб чиқариш жараёни.
Мақсадли маркетинг
- бозор
сегментларини чегаралаш; чегараланган сегментлардан бир
ёки бир нечтасини танлаб олиш ва ҳар бир танлаб олинган
сегмент учун алоҳида - алоҳида товарлар ва М. комплексини
ишлаб чиқиш жарёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |