Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Марказий банкнинг бош мақсади ва асосий



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Марказий банкнинг бош мақсади ва асосий 
вазифалари. 
Марказий банкнинг бош мақсади миллий 
валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Асосий 


- 226 - 
вазифалари: а) монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга 
солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва 
амалга ошириш; б) Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-
китобларнинг самарали тизимини ташкил этиш ва таъминлаш; 
в) банклар, микрокредит ташкилотлари ломбардлар ва кредит 
бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, 
банклар, микрокредит ташкилотлари ломбардлар ва кредит 
бюроларини назорат қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари 
ишлаб 
чиқаришни 
лицензиялаш; 
г) 
Ўзбекистон 
Республикасининг расмий олтин-валюта резервларини, 
келишувга биноан ҳукумат резервларини қўшган ҳолда, 
сақлаш ва тасарруф этиш; д) давлат бюджетининг касса 
ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил 
этишдан иборатдир.
 
Марказий банк учун тақиқланган фаолият 
турлари ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра Марказий банк: а) 
молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга; б) тижорат 
фаолияти билан шуғулланишга; в) Ўзбекистон Республикаси 
Халқ банкининг, «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат 
банкининг, шунингдек Марказий банк фаолият юритишини 
таъминловчи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида 
иштирок этишини истисно этганда, банклар ва бошқа юридик 
шахсларнинг капиталларида қатнашишга ҳақли эмас. 
Марказий банкнинг валютанитартибга солиши ва 
халқаро резервларни бошқариши.
 
Марказий банк валютани 
тартибга солиш ва валютани назорат қилиш давлат органи 
сифатида қуйидагиларни амалга оширади: 1) ижро этиш 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча шахслар учун 
мажбурий бўлган валютани назорат қилишга доир норматив 
ҳужжатлар чиқаради; 2) банклар, бошқа юридик ва жисмоний 
шахсларга чет эл валютасида операциялар ўтказиш учун 
лицензиялар беради ва лицензияларни қайтариб олади, 
уларнинг фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб 
боради; 3) банклар учун очиқ валюта мавқеи чегараларини ва 
бошқа иқтисодий нормативларни белгилайди; 4) миллий 
валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлаш 


- 227 - 
тартибини белгилайди; 5) Ўзбекистон Республикасининг 
халқаро резервларини тасарруф этади ва бошқаради. 
Марказий банк ўз номидан ёки Ҳукумат топшириғига кўра 
Ўзбекистон Республикаси номидан чет элда жойлашган 
клиринг муассасалари билан клиринг ҳамда тўлов битимлари, 
шунингдек ҳар қандай шартномалар тузишга ҳақлидир. 
Марказий банк ўзининг баланс ҳисобварақларида Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро резервларини шакллантиради. Бу 
резервлар қуйидагиларни: а) олтин ва бошқа қимматбаҳо 
металларни; б) нақд чет эл валютасини; в) чет эл банкларида, 
халқаро 
молия 
ташкилотларида 
ҳисобварақлар 
ва 
депозитларда бўлган чет эл валютаси қолдиқларини; г) чет эл 
ҳукуматлари, банклари ва халқаро молия ташкилотлари 
чиқарган ёки кафолатлаган чет эл валютасидаги қимматли 
қоғозларни ўз ичига олади. Марказий банк Ўзбекистон 
Республикасининг монетар ҳамда валюта сиёсатини амалга 
ошириш учун, шунингдек халқаро операциялар бўйича ҳисоб-
китобларни таъминлаш учун етарли бўлган даражада халқаро 
резервлар сақлаб турилишига ёрдам беради. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish