- 131 -
киритилди. 2002 йил 1 январидан евро банкнотлари ва
тангалари чиқарилди. Эндиликда евронинг жаҳон пули
сифатидаги мавқеи ҳам мустаҳкамланди.
Жаҳон тажрибасида бозор иқтисодиётига ўтиш
йўллари
:
1.
Ривожланган мамлакатлар йўли; 2.
Ривожланаётган мамлакатлар йўли; 3. Собиқ
социалистик
мамлакатлар йўли.
Жаҳон хўжалиги
-
турли мамлакатлар
миллий
иқтисодиётининг бозор муносабатлари замирида бир-бирини
тақозо этгани ҳолда умумжаҳон ялитлигини ташкил этиши;
жаҳондаги ўзаро алоқалар миллий хўжаликлар ва халқаро
иқтисодий муносабатлар мажмуи. Жаҳон хўжалиги ўзининг
вужудга келиши ва ривожланишида узоқ ва қийин йўл босиб
ўтди. Айрим тадқиқотчилар унинг вужудга келишини Рим
империяси даври билан боғлашади (эр.авв.ги II ва эрамизнинг
I асрлари). Бунда улар Рим империясини ўша вақтдаги
бутунжаҳон хўжалик тизими деб баҳолайдилар. Бошқа
олимлар жаҳон хўжалигини фаолият кўрсата бошлаган даврни
ХV-ХVI асрлар, яъни буюк жуғрофий кашфиётлар
даври
билан боғлайдилар. Айнан шу кашфиётлар қимматбаҳо
тошлар, металлар, ширинликлар ва қуллар билан халқаро
савдонинг тез ривожланишига сабаб бўлди. Аммо бу даврдаги
жаҳон хўжалиги чекланган бўлиб, фақат савдогарларнинг
сармоялари ишлайдиган соҳа бўлган эди холос. Замонавий
жаҳон хўжалиги саноат инқилобидан кейин, капиталнинг
монопол босқичига ўтиши давомида вужудга келди.
ХХI аср
бошидаги жаҳон хўжалиги - ўз миқёсига кўра глобалдир; у
тўлиқ равишда бозор иқтисодиётининг тамойиллари, халқаро
меҳнат тақсимотининг объектив қонуниятларига, ишлаб
чиқаришнинг байналминаллашувига асосланади. Жаҳон
хўжалигини ривожланишининг етакчи тенденцияларидан
бири, бу кўплаб давлатларнинг бирин-кетин ёпиқ миллий
хўжаликдан ташқи бозорга юз тутган иқтисодий очиқ типдаги
хўжаликка ўтишидир. Айнан ана шу даврда АҚШ олимлари
“Очиқ савдо”, “Очиқ иқтисодиёт” деган тезислар билан
- 132 -
чиқдилар. Бу аввало жаҳон бозорида ўз ҳукмронлигини
ўтказиш билан боғлиқ эди. Иккинчи жаҳон урушидан ғолиб ва
янада бойиб чиққан АҚШ ҳукумати томонидан янги
иқтисодий тартиб қўлланмалари таклиф этилди. Бундай
“эркин савдо” ва “очиқ иқтисодиёт” тезислари ҳукмрон
иқтисодиётнинг камроқ ривожланган давлатларга қарши
қаратилган қуроли, шунингдек
Америка корпорацияларининг
тутиб бўлмас экспансияга интилишлари эди.Аммо урушдан
кейинги йилларда дунёда ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг
ўзгара бориши билан боғлиқ ҳолда “Очиқ иқтисодиёт”
ҳақидаги тезис Америка экспансионизмининг манфаатларига
йўналтирилганликни
йўқота
бориб,
жаҳон
хўжалик
алоқаларининг байналминаллашуви маъносини ола бошлади.
Жаҳон иқтисодиётда очиқ иқтисодиётни шаклланишида
давлат муҳим роль ўйнади. Давлат товар ва хизматлар олиб
чиқишни
рағбатлантириб,
хорижий
фирмалар
билан
кооперацияларга,
ташқи
иқтисодий
алоқаларни
ривожланишига ёрдамлашиб, ўзига экспортга йўналтирилган
ишлаб чиқаришни рағбатлантириш функциясини олди. Чет
элдан инвестициялар,
технологиялар, ишчи кучи ва ахборот
воситаларини оқиб келишини енгиллаштирувчи мустахкам
ҳуқуқий асос яратилди. Ҳозирги даврда жаҳон хўжалигига
кирувчи мамлакатлар сафи кенгайиб. Унинг таркибига собиқ
социализм тизимидан ажралиб чиққан, бозор иқтисодиётига
ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган мустақил давлатлар
қўшилди. Ж.х.да эндиликда иқтисодий интеграция ва
глобаллашув (жаҳон иқтисодиётининг
умумбашарий тус
олиши, миллий иқтисодиётларнинг ҳар бири унинг таркибий
қисми бўлиб қолиши) жараёнлари юз бериб, сифат
ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: