project.gov.uz 11.02.2022 7 касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси, психологи, ёшлар етакчиси
ва тарбиячисининг базавий тариф ставкалари умумтаълим муассасаларининг тегишли ходимлари
базавий тариф ставкаларига;
касб-ҳунар мактаби биринчи малака тоифасига, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва
малака тоифасига эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари
тегишли равишда умумтаълим муассасаларининг иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий
маълумотли ўқитувчиси ва ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига;
профессионал таълим муассасалари “Кутубхоначи” лавозимининг базавий тариф ставкаси
халқ таълими муассасаларидаги “Кутубхона мудири” лавозими базавий тариф ставкасига
тенглаштирилсин;
б) коллежларнинг раҳбар ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари касб-ҳунар
мактабларининг тегишли раҳбар
ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 5 фоизга оширилган ҳолда
белгилансин;
в) техникумларнинг раҳбар ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари касб-
ҳунар мактабларининг тегишли раҳбар
ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 10 фоизга оширилган ҳолда
белгилансин;
г) таълим йўналишлари (мусиқа ходими) бўйича якка тартибдаги ўқув машғулотлари
тайёрлов йўналишларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тасдиқланган намунавий
ўқув режаларига мувофиқ таълим соҳасига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджети маблағлари доирасида молиялаштирилади.
16. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 апрель бошлаб:
умумтаълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкаларини оширишни назарда
тутувчи қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганда, профессионал таълим муассасалари тегишли
ходимларининг базавий тариф ставкалари мутаносиб равишда оширилади;
профессионал таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик
устама уларнинг фаолият самарадорлигига қараб белгиланади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни
ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ходимларига Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари
фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ–2722-сон қарори 1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Ҳудудий бошқармалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи
даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига
ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш тизимига ўтказилади;
профессионал таълим муассасалари учун ижтимоий солиқнинг
12 фоиз миқдордаги ставкаси қўлланилади;
ходимларга касаллик бьюллетени, туғиш ва туғишдан кейинги таътил учун тўловларни
тўлиқ бюджет ҳисобидан қопланади;
профессионал таълим муассасаларида мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ўқувчилар