project.gov.uz 11.02.2022 5 8. Белгилансинки:
Ахборот тизимига уланиш идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча профессионал
таълим муассасалари учун мажбурий ҳисобланади;
Ахборот тизимини жорий этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ
харажатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган
маблағлар ҳамда хорижий инвестиция лойиҳаларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан
қопланади;
Ахборот тизимини амалиётга жорий этиш, қўллаб-қувватлаш
ва профессионал таълим муассасаларига шартнома асосида хизмат кўрсатиш вазифаси Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий
этиш марказига юклатилади.
9. Профессионал таълим муассасалари:
маҳаллий ва хорижий иш берувчилар билан тўғридан-тўғри кадрлар тайёрлаш ва қисқа
муддатли ўқув курсларни ташкил этиш бўйича шартномалар тузишга;
бошқа таълим ташкилотлар билан тузилган битимлар асосида ўқув дастурининг айрим
модулларини ушбу ташкилотларда ўқитишга ва улар томонидан модуллар ўзлаштирилиши якуни
бўйича берилган сертификатларни тан олишга рухсат этилсин.
10. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат таълим ташкилотлари
томонидан “Таълим кластерлари” ташкил этиш учун тавсия этиладиган профессионал таълим
муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик лойиҳаcи доирасида:
а) хусусий шерик зиммасига:
меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича кадрларни
тайёрлаш;
профессионал таълим муассасасини юқори малакали педагог кадрлар билан тўлдириш,
ўқув жараёнини белгиланган тартибда ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
илғор халқаро тажрибалар асосида ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари,
усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиб, профессионал таълим соҳасидаги таълим
жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш;
профессионал таълим муассасаларини таъмирлаш, жиҳозлаш, сақлаш ва эксплуатация
қилиш;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қиладиган муддат давомида объект
фаолиятининг ихтисослигини сақлаш;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга асосан юқоридаги мажбуриятлардан
ташқари бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мажбуриятларни юклатиш мумкин.
б) давлат шериги зиммасига:
хусусий шерикка объектни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қиладиган
муддат давомида вақтинча фойдаланишга тақдим этиш
хусусий шерикка методик ёрдам кўрсатиш;