project.gov.uz
11.02.2022
2
ва тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартибда ижарага берилади;
профессионал таълим муассасаларининг бино, иншоотлари,
ўқув-тажриба майдонлари ва ер участкаларининг бўш турган қисми ижарага бериладиган шахслар
электрон савдо майдончасида ўтказиладиган танлов асосида белгиланади;
б) профессионал таълим муассасаларининг бино, иншоотлари
ўқув-тажриба майдонлари ва ер участкаларининг бўш турган қисми электрон савдо майдончасида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
томонидан тасдиқланган энг кам ижара ставкаларининг 50 фоизи миқдоридаги бошланғич нарх
бўйича танловга қўйилади;
в) профессионал таълим муассасаларининг ўқув хоналари, ўқув устахоналари, ўқув-
тажриба майдонлари, бошқа бино, иншоотлари
ва ер участкаларининг бўш турган қисмини маҳсулот ишлаб чиқариш
ва хизматлар кўрсатиш ёки енгил конструкцияли ўқув устахона
ва ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш учун ижарага олган ўзини ўзи банд қилган шахслар
ва тадбиркорлик субъектлари зиммасига қуйидаги ижтимоий мажбуриятлар юклатилади:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг амалиётини ўзини ўзи банд қилган
шахснинг ва тадбиркорлик субъектининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
жойларида ташкил этиш;
профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилиш. Бунда, ишга
қабул қилинган битирувчиларнинг сони тадбиркорлик субъектининг умумий ходимлар сонининг
30 фоизидан кам бўлмаслиги лозим;
профессионал таълим муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда
уларнинг бино ва иншоотларини таъмирлашга кўмаклашиш;
г) ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорлик субъектлари зиммасига юкланадиган
ижтимоий мажбуриятларнинг аниқ миқдори танлов натижалари бўйича аниқланади ва ижара
шартномасида кўрсатилади;
д) профессионал таълим муассасаларининг ўқув хоналари, ўқув устахоналари, ўқув-
тажриба майдонлари, бошқа бино, иншоотлари
ва ер участкаларининг бўш турган қисмини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи –
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки
ижара марказларига, қолган қисми эса – электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов
чегирилгандан кейин мазкур профессионал таълим муассасасининг бюджетдан ташқари
ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
е) профессионал таълим муассасалари томонидан ярим тайёр
ва тайёр маҳсулотларни (иш ва хизматларни) сотишдан ҳамда ўқув хоналари, ўқув устахоналари,
ўқув-тажриба майдонлари, бошқа бино, иншоотлари, шунингдек, ер участкаларининг бўш турган
қисмини ижарага беришдан тушган маблағлар уч йил муддатга фойда солиғи
ва қўшилган қиймат солиғини солиш объекти ҳисобланмайди;
ё) профессионал таълим муассасалари ижарага берилган бино, иншоотлар, ўқув-тажриба
майдонлари ва ер участкалари учун тўланадиган мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан уч йил
муддатга озод этилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |