project.gov.uz 11.02.2022 4 таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган юқори
малакали маҳаллий ҳамда хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш, улар
меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини ички имкониятлари ҳамда бозор конъюнктурасидан келиб
чиқиб белгилаш;
ўқувчиларни дуал таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини, тўлов-
контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш;
профессионал таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиқиб ўқувчилар учун
стипендия ёки моддий рағбатлантиришлар жорий этиш.
5. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев):
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов) ва Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) билан биргаликда
касб-ҳунарни ўқитишга ихтисослашган мономарказлар, касб-ҳунар марказлари ва бошқа таълим
ташкилотларида таълим жараёни сифати устидан мониторинг ўтказсин ҳамда ҳар ўқув йили
охирида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар,
шунингдек, дуал таълимда иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар билан биргаликда дуал
таълим шакли жорий қилинган профессионал таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш
жараёнини тизимли равишда назорат қилиб борсин ва уларнинг рейтингини тузсин.
6. Давлат статистика қўмитаси Таълим инспекцияси билан биргаликда таълим
ташкилотлари фаолиятига оид статистик маълумотларни шакллантириш тизимини хориж
тажрибаси асосида такомиллаштирсин. Зарур ҳолларда янги статистик шаклларни ишлаб чиқсин
ва амалиётга жорий этсин.
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) ва Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Шерматов):
а) 2023 йил 1 июлга қадар Профессионал таълим жараёнларини бошқариш ахборот
тизимини (EMIS) (кейинги ўринларда – Ахборот тизими) ишлаб чиқсин ва босқичма-босқич
амалиётга жорий қилсин;
б) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб Ахборот тизимида қуйидагилар рақамлаштирилишини
таъминласин:
профессионал таълим муассасасининг ўқув жараёнини, хусусан ўқувчиларнинг давомати,
ўзлаштириши, шунингдек, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари юритилиши;
профессионал таълим муассасасининг тузилмаси, бошқарув кадрлари, ўқитувчилар ва
ишлаб чиқариш таълими усталари
ва ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар юритилиши ҳамда тегишли ҳисоботлар тузилиши;
профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун электрон шартномалар тузилиши,
тўлов-контракт асосида ўқитиш харажатларини онлайн тўлаш ва маблағлар ҳисоби юритилиши;
таълим сифати бўйича профессионал таълим муассасалари кўрсаткичларининг
маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда мониторингини масофавий шаклда олиб бориш;
илғор хорижий тажрибалар ва профессионал таълим тизимининг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиқиб таълим жараёнига оид бошқа маълумотлар базасини шакллантириш
имкониятини яратсин.