«Лолалар»дан тортиб фонд бозоригача — Тарихда юз берган жаҳон инқирозлари ҳақида биласизми?



Download 30,34 Kb.
bet1/4
Sana04.06.2022
Hajmi30,34 Kb.
#636116
  1   2   3   4
Bog'liq
Иқтисодий инқироз


https://xs.uz/uzkr/53655
«Лолалар»дан тортиб фонд бозоригача — Тарихда юз берган жаҳон инқирозлари ҳақида биласизми?
Айни дамларда кўплаб олимлар, эксперт ва халқаро ташкилотларнинг нуфузли таҳлилчилари томонидан коронавирус пандемияси оқибатида жаҳонда навбатдаги иқтисодий инқирознинг юзага келиши ҳақида кўплаб чиқишлар, мақолалар эълон қилинмоқда.
Шуларни ҳисобга олиб, муқаддам жаҳонда рўй берган глобал инқирозлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича ёзилган адабиётларни (манбаларни) ўрганган ҳолда, улар тўғрисида қисқача маълумотларни тайёрлаш фикри туғилди. Ва шу илинжда жаҳон инқирозлари тарихини ёзишга киришилди. Яратгандан қилаётган ишларимизнинг унумини тилаган ҳолда, баҳоли-қудрат уларни баён этишга ҳаракат қиламиз.
Тарихий манбаларда келтирилишича жаҳон иқтисодий тизимига таъсир кўрсатган энг муҳим инқирозлар қуйидагилар бўлган:
1. 1634 — 1637 йиллар. Голландияда содир бўлган «Лолалар» инқирози. Озми кўпми ушбу лолалар инқирози билан боғлиқ бўлган вазият бир қанча мамлакатларга, хусусан Европага таъсир кўрсатган.
Лолаларнинг келажакда мисли кўринмаган нархларда ошиб кетиши ва бундан мўмай фойда олиниши башорат қилинган. Барча мулкдорлар, аҳолининг катта қисми ўз мулкларини сотиб бўлсада, пулларини лолалар етиштиришга сарфлашган. Оқибатда бундай бўлмади, нафис лолаларнинг нархлари улар кутган даражада ошмади, балки пасайиб кетганлиги оқибатида, қийин кунлар бошланиб, молиявий инқирозни келтириб чиқарган...
2. 1720 йил. Францияда молиявий инқироз. Ушбу инқироз ўша пайтдаги Франциянинг Бош молия назоратчиси Жон Лонинг хатти-ҳаракати ва қарори эвазига содир бўлган. Франциянинг катта миқдордаги қарзидан осон қутилиш учун инфляцияни (пул қадрсизланишини) сунъий равишда юзага келтирган. Бунинг оқибатида молиявий инқироз вужудга келган.
3. 1788 — 1792 йиллар. Францияда иқтисодий инқироз. Ўша пайтда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш шунчалик даражада ривожланиб кетадики, ишлаб чиқариш ҳажми аҳолининг реал истеъмол ҳажмидан ошиб кетади. Қишлоқ хўжалиги тармоғида эса, буғдой ва бошқа озиқ-овқат неъматларини ишлаб чиқариш кескин қисқариб кетади.
Мануфактура эгалари ўз фаолиятларини ўзгартирган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашадилар ва оқибатида кўплаб ишчилар ишдан бўшатилади. Давлат қарзи ушбу йиллар давомида бир неча баробарга кескин ошиб кетади ва натижада сиёсий тус олиб, 1792 йилда Буюк Франция революцияси содир бўлади.
4. 1825 йил. Биринчи жаҳон молиявий инқирози. 1825 йилда Англияда бошланган инқироз тез суръатларда бутун Европа ва Лотин Америкасини қамраб олади.
Бунинг тарихи қуйидагича бўлган. 1820 йилнинг бошида европаликлар, асосан инглиз инвесторлари Лотин Америкасига олтин ва кумуш конларини очишга катта маблағлар тикадилар. Маҳаллий аҳоли бундай ҳолатга қараб турмасдан ростакамига мустақил бўлиш, ўз бойлигига ўзи ҳукмрон бўлиш учун кураш олиб бориб, натижада Лотин Америкасида бир нечта мустақил республикаларнинг вужудга келишига содир бўлади. Конларни молиялаштириш, шунингдек, янги мамлакатларнинг давлат қарзларини қоплашга йўналтирилган молиявий маблағлар оқибатида экспорт буми вужудга келади. Лотин Америкасидан кўплаб миқдорда олтин ва кумушлар (рангли металлар) Европага экспорт қилина бошланади. Олтин туфайли саноат ишлаб чиқариш ҳажми, темир йўлларнинг қурилиши, акционерлик жамиятлари ва банкларнинг ўсишига олиб келади.
Саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин кўтарилиши, Лотин Америкасидан кириб келаётган олтинлар нархининг чайқовчилик нуқтаи назаридан атайлаб кўтарилиши натижасида Лондон фонд биржасида «биржа пуфаклари» ҳосил бўла бошлайди ва оқибатда аста-секинлик билан савдо дисбаланси юзага келади. Олтин ва кумуш билан амалга оширилган оммавий чайқовчилик ҳамда савдо дисбаланси Англия банки резервларининг қисқаришига олиб келади.
1825 йилда Англия банки ҳисоб ставкасини кўтаришга мажбур бўлади. Фонд бозорида вужудга келган инқироз куртаклари Буюк Британия банк тизимига рахна сола бошлайди. Англия банки ўзининг олтин валюта резервини сақлаб қолиш илинжида банк тизимида содир бўлаётган салбий таъсирларга бефарқ қарагани ва ҳеч қандай чора кўрмаганлиги оқибатида оммавий банкротлар ва иқтисодий рецессия вужудга келади.
Ушбу жараёнлар бумеранглик касб этгани ҳолда Лотин Америкасига ҳам таъсир кўрсатади. Кредитларни узайтириш ва тақдим этиш билан боғлиқ муаммоларнинг вужудга келганлиги натижасида конларни очиш ва рангли металларни ишлаб чиқаришга йўналтирилаётган инвестициялар суръати пасайиб кетиб, аста-секин умуман тўхтаб қолади.
Экспорт ҳажми тўхтаб қолганлиги оқибатида давлат бюджети даромадлари кескин қисқариб кетади. Бунинг натижасида янгидан ташкил топган Лотин Америкаси давлатларида дефолт ҳолати юзага келади. Бунинг салбий асоратлари натижасида, ушбу мамлакатларга 30 йиллар чамаси хорижий инвестицияларнинг кириб келиши тўхтаб қолади.
5. 1836 йил. Англияда вужудга келган фонд бозори инқирози. Инқироз 1836-1838 йилларни қамраб олган бўлиб, Англия-Америка инқирози деб ҳам юритилади. Айнан ушбу давлатлар инқироздан энг кўп азият чеккан. Кейинчалик қисман Францияга ҳам таъсир кўрсатган. Ушбу инқирознинг вужудга келиши дастлаб Британия фонд бозоридан бошланади. Англия банки халқаро олтин захирасининг пасайиб кетиши, пахта плантанциялари бозорида вужудга келган бум оқибатида маккажўхори ҳосилининг пасайиши ва капиталнинг Америкага оқиб кетаётганлигига жавобан фоиз ставкалари ҳажмини кўтаради. Декабрь ойида фонд бозори қулайди, банк шов-шуви Франция ва АҚШга ёйилиб пахта лойиҳаси учун кредитлар ҳажми кескин қисқариб кетади.
Бунинг салбий оқибатлари АҚШ учун қимматга тушади. Янги Орлеана штатида пахта бизнеси учун ажратиладиган кредитларнинг қисқариши натижасида вужудга келган банк шов-шуви корреспондентлик муносабатлари орқали тезда Нью-Йоркка ҳам етиб келади. Оммавий шов-шувлар (бошбошдоқлик) оқибатида миллий тўлов тизими издан чиқади. Буни тўғрилаш ва олдинги ҳолатига келтириш учун бир йилча вақт йўқотилади.

Download 30,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish