«Лолалар»дан тортиб фонд бозоригача — Тарихда юз берган жаҳон инқирозлари ҳақида биласизми?


Жаҳон иқтисодий инқирозлари: фермерлар, чўяндан тортиб биржалар ва Доу Жонсгача



Download 30,34 Kb.
bet4/4
Sana04.06.2022
Hajmi30,34 Kb.
#636116
1   2   3   4
Bog'liq
Иқтисодий инқироз

Жаҳон иқтисодий инқирозлари: фермерлар, чўяндан тортиб биржалар ва Доу Жонсгача
Дунё тарихида қатор жаҳон инқирозлари рўй берган. Бугунги пандемия шароитида бу каби бўҳронларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш йўлларини чуқур ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш ҳар доимгидан ҳам долзарбдир. Бу ўқувчилар учун ҳам қизиқ деб ўйлаймиз. Шу боис жаҳон иқтисодий тизимига таъсир кўрсатган энг муҳим инқирозлар ҳақида сизларни таништириб боряпмиз. Қуйида ана шу хронологияни давом эттирамиз
16. 1929 —1933 йиллар. Жаҳон иқтисодий инқирози ёки Буюк депрессия. Ушбу иқтисодий инқироз «Буюк депрессияси» номи билан машҳур бўлиб, ўзининг жуда катта салбий оқибатлари ва дунё иқтисодиётига кўрсатган ижтимоий-иқтисодий зарарининг кўламдорлиги билан энг кўп ўрганилган ҳамда кўплаб тадқиқотлар олиб борилган инқирозлардан бири бўлиб ҳисобланади. Инқироз иқтисодий фаолликнинг кескин пасайганлиги, асосий жаҳон валюталарининг олтин стандартидан воз кечганлиги, ишсизлар сонининг кескин ошганлиги ва ўзининг иқтисодиётга кўрсатган зарари, истеъмол ҳажмининг пасайиб кетганлиги билан тарихда чуқур из қолдирган.
Мазкур инқироз Нью-Йорк фонд биржасида содир бўлган таназзулдан бошланган бўлиб, маълумотларга кўра 1929 йилнинг 28-29 октябрь кунлари биржанинг асосий индекслари бирданига 25 фоизга пасайиб кетиши содир бўлган. Ушбу ҳолатни бартараф этиш ва олдинги ҳолатга келтириш учун қилинган саъй-ҳаракатларга қарамасдан нархларнинг қулаши давом этаверган. 1933 йилда ўзининг юқори чўққисига чиқиб, Доу-Джонс индексининг 83 фоизга пасайиши, яъни 365 дан 63 пунктга пасайиб кетганлигига қайд этилган. Мазкур ҳолат аста-секинлик билан бутун Америка иқтисодиётини, хусусан, тармоқ ва соҳаларнинг бутунлай пароканда бўлишига олиб келган.
Фонд биржасининг таназзулидан бир йил ўтар-ўтмас тижорат банкларининг бирма-бир ёпилиши содир бўла бошлаган. 1929-1933 йиллар оралиғида АҚШда 9000 тижорат банки ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Ўша пайтда фаолият юритган корхоналарнинг 2/3 қисми ёпилиб, молиявий тизим қарийб мажруҳ ҳолга тушиб қолган эди. Бунинг оқибатида халқаро капиталларнинг айирбошланиши ва ҳаракатининг издан чиқиши вужудга келади.
1929-1933 йиллар оралиғида АҚШнинг ялпи ички маҳсулоти 46 фоизга, истеъмол товарлари нархи индекси эса, 32 фоизга пасайган. Фермерларнинг талафоти эса, бошқа тармоқ ва соҳаларга қараганда янада аянчлироқ касб этиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи 60 фоизга пасайиб, иқтисодиётда ишсизлар сони ўзининг мисли кўрилмаган даражасига етиб келади. 1933 йил ҳолатига жами меҳнат ресурсларининг 25 фоизи ўз иш ўринларидан айрилиб, ишсизлар армиясини юзага келтирган эди.
1930 йилнинг июлида Америка иқтисодиётини ташқаридан кириб келаётган товар ва хизматлар ва кучли рақобатдан ҳимоя қилиш мақсадида импорт учун Смута-Хоули божи киритилган эди. Ушбу давлат божининг ўртача қиймати барча кириб келаётган товар ва хизматлар учун 40 фоиз қилиб белгиланган эди. Кучли протекционизм сиёсати ва давлат божларининг юқори ставкада белгиланиши оқибатида Европа мамлакатларининг иқтисодиётига ҳам аста-секинлик билан таъсир кўрсата бошлайди.
Биринчилардан бўлиб, ўша пайтда АҚШ билан ўзаро савдо алоқалари катта бўлган давлатлар, хусусан, Буюк Британия, Германия, Франция мамлакатлари иқтисодиёти катта талофат кўра бошлайди. Инқироз мобайнида (1929-1933 йиллар.) саноат ишлаб чиқариш ҳажми Буюк Британияда 24 %га, Германияда 41 %га ва Францияда 32 фоизга пасайиши содир бўлган эди. Бунинг натижасида ушбу корхоналарнинг акциялари қиймати Буюк Британияда 48 %га ва Францияда 60 фоизга пасайиб кетади.
Европанинг энг йирик давлатларида содир бўлган инқироз бутун Европани қамраб ола бошлайди. Статистик кўрсаткичларнинг гувоҳлик беришича, саноат ишлаб чиқариш индекси Чехословакияда – 40 %, Полшада – 45 %, Югославияда – 50 %га пасайиб кетади. Бундан ҳам ёмони мазкур инқироз ижтимоий характер касб этиб, оммавий ишсизликни ҳам келтириб чиқаради. Расмий маълумотларга кўра 1933 йилда 32 та мамлакатга ўз таъсирини ўтказган Буюк депрессия оқибатида ишсизлар сони 44 млн. кишини ташкил этган бўлса, шундан 14 млн. нафари АҚШга тўғри келган.
Жаҳон иқтисодий инқирози қарийб 10 йил давом этади. Бу ўз навбатида мамлакатлар иқтисодиётини издан чиқариши билан бирга, уларнинг сиёсий тизимларга ҳам жиддий таъсир кўрсата бошлаган эди. Ушбу йилларда бозорни эгаллаш учун ноҳалол курашлар, халқаро савдо эркинлигига ҳар томонлама тажовузлар, импорт товарлари учун белгиланган давлат божлари ва квоталарнинг авж олганлиги, савдо ва валюта урушлари, демпинг сиёсатининг қўлланилиши каби бозор иқтисодиётига зид бўлган чора-тадбирларнинг татбиқ этилиши натижасида давлатлар ўртасидаги ўзаро низоларнинг иллат олиши ва кучлиларнинг кучсизлар устидан ҳукмронлик ўрнатиши билан боғлиқ гегемонлик иштаҳаларининг юзага келтиришига сабаб бўлган.
Ва бунинг оқибатида миллатчилик, коммунистик ва фашистик қарашлар, ҳаракатларнинг янада урчиши, шунингдек, дунё саҳнасида Адольф Гитлер каби доҳийларнинг юзага келганлигини тарих яхши эслайди. Алалоқибат, Америкада бошланган «Буюк депрессия» Европа майдонларида иккинчи жаҳон урушининг бошланишига олиб келади.
17. 1957-1958 йиллар. Жаҳон иқтисодий инқирози. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги инқироз 20-асрнинг 1957-58 йилларида қайд этилади. Инқироз АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франция, Бельгия, Голландия ва бошқа кўплаб мамлакатларни қамраб олган бўлиб, 1958 йилнинг ўрталарига қадар давом этган. Инқирознинг келиб чиқишига ўша пайтдаги ортиқча ишлаб чиқариш, мустамлакачилик тизимларининг барбод бўлиши, нефть нархининг кўтарилиши қайсидир маънода таъсир кўрсатган экан. Манбаларнинг қайд этишича, инқирознинг куртаклари 1956 йилда Исроил, Буюк Британия ва Франция давлатларининг ўзаро иттифоқчилиги асосида Миср давлатига бошлаган хуружидан бошланган.
АҚШда кўплаб темир йўл компанияларнинг оммавий банкротга учраши натижасида қимматли қоғозлар бозори жиддий таназзулга учраган. Фонд бозоридаги беқарорлик банк тизимига ҳам ўз таъсири ўтказган. Инқирознинг тўлқини Европа мамлакатларидан Лотин Америкасига ўтиб, ушбу минтақада ҳам кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига зарар етказган. Тарихнинг гувоҳлик беришича, инқироз даврида АҚШда чўян ишлаб чиқариш ҳажми – 20 %га, пахта истеъмоли ҳажми – 27 фоизга пасайиб кетган экан. Буюк Британияда энг кўп талофат кўрган тармоқлардан бири – кемасозлик саноати бўлган экан. Инқироз ҳукм сурган даврда ишлаб чиқариш ҳажми 26 фоизга пасайиб кетганлиги қайд этилади. Шунингдек, Германияда чўян истеъмоли ҳажми 25 фоизга, Францияда чўян ва пахта истеъмоли ҳажми 13 фоизга, Россияда ҳам чўянни эритиш саноати 17 фоизга ва пахтани қайта ишлаш саноати ўртача 14 фоизга пасайиб кетган эди.
18. 1973-1975 йиллар. Жаҳон иқтисодий инқирози. Нефть инқирози. Ушбу йилларда содир бўлган мазкур инқироз ҳам «Буюк депрессия»га ўхшаган ҳолда, дунё мамлакатлари иқтисодиётига жиддий путур етказган. 1973 йилнинг охирги ойларида АҚШда бошланган ушбу инқирознинг кўлами, унинг давомийлиги ва дунё мамлакатларининг ўз домига тортганлиги билан 1957-1958 йилда бўлиб ўтган инқирозга қараганда анча жиддийлиги ва 1929-1933 йилларда содир бўлган инқирозга яқинлиги билан характерланади.
Статистик рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, инқироз даврида АҚШда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 13 фоизга, Японияда – 20 %, ГФРда – 22 %, Буюк Британияда – 10 %, Францияда – 13 % ва Италияда – 14 фоизга қисқарган эди. 1973 йилнинг декабрдан ва 1974 йилнинг декабрига қадар, яъни бир йилнинг ичида акциялар курси АҚШ да – 33%, Японияда – 17 %, ГФР да – 10 %, Буюк Британияда – 56 %, Францияда – 33 % ва Италияда 28 фоизга пасайиб кетади.
1974 йилда 1973 йилга нисбатан банкрот бўлган корхоналар сони АҚШда 6 %, Японияда – 42 %, ГФР – 40 %, Буюк Британияда – 47 %, Францияда – 27 %га ошиб, «Буюк депрессия» вақтида юз берган статистик рақамларга қарийб яқинлашиб қолган эди. 1975 йилнинг ўрталарига келиб барча ривожланган капиталистик мамлакатларда ишсизларнинг умумий сони 15 млн. кишини ташкил қилган эди. Шу билан бирга 10 млн.дан зиёд ишчилар тўлиқсиз иш вақти режимига ўтказилган эди.
АҚШларида бошланган мазкур инқирознинг келиб чиқишига бош сабаблардан бири сифатида нефтни экспорт қиладиган давлатларнинг Ғарб давлатларига нисбатан қўллаган «нефть эмбаргоси» таъсир кўрсатган эди. 1973 йилнинг 17 октябрида ОПEКка аъзо бўлган барча араб мамлакатлари, шунингдек Миср ва Сурия давлати октябрь ойида (тарихда «октябрь уруши» дейилади) Исроил Республикаси томонидан Миср ва Сурияга қарши бошлаган урушда Исроилни қўллаб-қувватлаган бача давлатларга нефть етказиб беришни тўхтатиш билан боғлиқ қарорни қабул қилади. Бу, асосан ўша пайтда Исроилни қаттиқ қўллаб-қувватлаган (ҳозир ҳам давом этмоқда) АҚШ ва Европага қаратилган эди. Улар ўзаро келишилган ҳолда нефть қазиб чиқаришни кескин қисқатирадилар ва нефтнинг нархи 67 фоизга кўтарилиб кетишига олиб келади. Қиймат кўринишида нефтнинг нархи 3 АҚШ долларидан 5 долларга кўтарилади. 1974 йилнинг охирига келиб нефтнинг нархи 12 АҚШ долларига кўтарилган экан.
Бунинг оқибатида кўпгина нуфузли банклар нефтдоллари билан фаол ишлай бошлайдилар. Мана шу кезларда евродоллар бозори вужудга келади ва халқаро кредит бозорида ажиотаж бошланиб кетади. Ўша пайтда АҚШнинг кўплаб банкларининг капиталлари ва бизнеслари ҳудуддан ташқарида ёйилиб кетган эди.
Ўша пайтдаги Америка Президенти Ричард Никсон халқига мурожаат қилиб, ёқилғини иложи борича тежаб ишлатишни, автомобиллардан фойдаланишни қисқартиришни, авиакомпаниялардан эса, имкон қадар рейсларни минималлаштиришни талаб этади. Атроф муҳитни ҳимоя қиладиган агентлик вақтинчалик кўмирдан фойдаланиш бўйича чекловни бекор қилади.
Юқорида таъкидланганидек, эмбарго натижасида Европада ҳам саноат қаттиқ зарбага учрайди.
Аммо «нефть эмбаргоси» СССР деб аталмиш катта давлатга қўл келган эди. Шунда СССР Ғарб давлатларига нефть етказиб берадиган йирик экспортёрга айланади. Икки йилда нефть экспорти ҳажми 17 фоиздан 31 фоизга кўтарилиб, «қора олтин» экспортидан бюджетга тушадиган даромад 4 мартага кенгаяди. Бундай валюта тушумини СССР иқтисодиёти ҳали кўрмаган эди. 1970 йилдан 1980 йилга қадар валюта тушуми 15 мартага ошади. 1984 йилга келиб СССРдан Европага экспорт қилинаётган нефтнинг ҳажми бир йилда 180 млн.тоннани ташкил қилади.
Таҳлилчиларнинг мулоҳазаларига кўра, СССРнинг ушбу «қора олтин»га, яъни хом ашё ресурсларини ишлаб чиқаришга боғланиб қолганлиги охир-оқибатда давлатни нафақат иқтисодий, балки сиёсий жиҳатдан жар ёқасига олиб келади. Кўплаб соҳаларда, айниқса халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқарувчи тармоқларда дисбаланс юзага келиб, катта миқдорда товарларнинг етишмаслиги (дефицит) вужудга келади.
19. 1980-1982 йиллар. Жаҳон иқтисодий инқирози. Ушбу инқироз ҳам давлат ва жамиятлар иқтисодиётига ўзининг салбий таъсири ҳамда уч йил давомида инсониятнинг яшаш тарзига, даромадларининг пасайишига сезиларли таъсир кўрсатганлиги билан тарихда из қолдирган. Инқироз ўша пайтда саноати ривожланган барча давлатларни ҳамда бир қанча ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётини қамраб олган, хусусан Аргентина ва Бразилия давлатлари иқтисодиёти ҳам катта талофат кўрган эди.
Умумий ҳолда инқироз АҚШ ва Канада давлатига икки марта қайталанган тўлқин сифатида намоён бўлган эди. 1980 йилда ривожланган мамлакатларда саноат ишлаб чиқариш индекси ўтган 1979 йилга нисбатан 95,5 фоиз ва ривожланаётган мамлакатларда 87,5 %ни ташкил этган эди. 1982 йилда АҚШда иқтисодий ўсиш суръати 8,2 % ва Европа иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларда эса, 1,2 фоизга пасайган эди.
Дастлаб инқироз Буюк Британия ва Франция иқтисодиётларини, кейинчалик АҚШ ва бошқа давлатларни қамраб олган эди. Биринчи босқичда инқироз халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқарувчи саноатни кейинги босқичда оғир саноатни қамраб олиб, ёқилғи-энергетика саноатига ҳам таъсир кўрсатган эди. Инқирознинг кенг суръатларда тарқалишига объектив сабаблар, яъни глобаллашув жараёнларининг чуқурлашганлиги ва трансмиллий компаниялар фаолиятининг кенг суръатларда ривожланганлиги, мамлакатларнинг ташқи савдо орқали бир-бирига қаттиқ боғланиб қолганлиги таъсир кўрсатган эди.
Маълумки, ўша йилларда Ғарбий Европа мамлакатлари ўртасида товарлар айирбошланишининг ўта либераллашуви; қарийб барча товарлар учун божхона тўловларининг бекор қилинганлиги; жаҳон капитализми марказлари ҳисобланган Ғарбий Европа, АҚШ ва Япония ўртасида кўплаб товар ва хизматлар учун божхона ставкаларининг ноль қийматда белгиланганлиги инқирознинг тез суръатларда синхрон равишда тарқалишига олиб келганди. Инқироздан хулоса чиқарган ҳолда миллий иқтисодиётларнинг импортга боғланиб қолишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиб, товар ва хизматлар учун аста-секин давлат божи ставкалари қайта белгилана бошлаган эди.
20. 1987 йил. Жаҳон молиявий инқирози. Америка Қўшма Штатларида 1987 йил 19 октябрда бўлиб ўтган навбатдаги «қора душанба» (Black Monday). Ушбу куни фонд бозорида Доу-Жонс индекси 22,6 фоизга пасайиб кетган эди. Бундай ҳолат нафақат АҚШни, балки жаҳон мамлакатларига ҳам тарқалиб улгуради. АҚШдан кейин Австралия, Канада ва Гонгконг фонд бозорларида кескин пасайишлар намоён бўла бошлайди. Хусусан, октябрь охирига келиб Австралия фонд биржасида – 41,8 фоиз, Канадада – 22,5%, Гонконгда – 26,4% пасайиш кузатилди. Standard & Poors 500 глобал индекси 22% га, Гонгконг биржасида Ханг Сенг индекси эса, 420 пунктга пасайиб кетди.
Фонд бозорида вужудга келган бундай ҳолатни биржа мутахассислари ғайри одатий ҳол сифатида баҳолаган эдилар. Аммо бундай тушкунлик иқтисодий ва сиёсий ларзаларсиз кечганлиги диққатлидир. Мутахассислар фонд бозорида вужудга келган инқирозга бош сабаб сифатида дастурий трейдинг (Program Trading), ноликвидлилик ва бозор психологиясини ҳаддан ташқари ортиқча баҳолаб юборилганлиги оқибатида юз берганлигини таъкидлашади.
Трейдинг дастури фонд бозоридаги арбитраж ва хедж битимларни автоматик тарзда белгилашга мўлжалланган эди.Ўз-ўзидан ушбу дастур бозорнинг барча қонун ва қоидаларини ҳисобга олмаганлиги ва техник камчиликларга эга эканлигини намоён этган эди. Компьютер дастури ўша пайтларда фонд бозорига келиб тушган катта ҳажмдаги буюртмаларни ва ахборотларни қайта ишлашга ожизлик қилган.
Шунингдек, инқирознинг юзага келишига Катта еттиликка аъзо давлатларнинг монетар сиёсатни юритиш бўйича бир-бирлари билан келишмаган ҳолда ҳаракат қилганликлари ҳам таъсир кўрсатган. Бунда асосий урғу долларни қўллаб-қувватлаш, унинг харид қувватини ошириш ва инфляцияни қисқартиришга қаратилган бўлиб, бу хатти-ҳаракат Европа мамлакатлари билан ўзаро келишилмаган.
Шу билан бирга инқироз замонавий иқтисодий назариянинг кўплаб муҳим фаразларига ҳам соя солишга улгурди. Буларга: инсоннинг рационал қарор қабул қилиш назарияси; бозор мувозанати ва бозорнинг иқтисодиётни тартибга солиш имконияти билан боғлиқ гипотезалар ва ҳ.к.
Download 30,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish