Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/99
Sana11.03.2022
Hajmi2,8 Mb.
#490512
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   99
учинчидан
, рақобат орқали истеъмолчиларнинг манфаатлари 
ҳам таъминланади. Агар бозорда рақобат мавжуд бўлмаса, 
табиийки, истеъмолчида танлаш имконияти мавжуд бўлмайди. 
Рақобатнинг мавжудлиги ҳамда муқобил товарлар, ишлаб 
чиқарувчилар ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг мавжудлиги 
истеъмолчи учун танлов майдонини юзага келтиради.
Рақобатнинг муҳитининг муҳофаза этилиши ҳамда давлат 
томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида мусобақалашувчи 
шахсларнинг мустақил ва ташаббускор фаолият олиб бориш 
эркинлиги таъминланади, тадбиркорда ўзига хос “ким ўзар”ликка 
интилиш ҳисси кучаяди.
Бугунги кунда рақобат ҳуқуқи борасида юристларга эҳтиёж 
ўсиб 
бормоқда, 
бу 
ҳолат 
қонунчилик 
нормаларининг 
такомиллашаётгани ҳамда мураккаблашаётгани, тадбиркорлик 
субъектлари фаолиятининг ривожланаётгани ва улар ўртасидаги 
рақобат 
муҳитининг 
кучаяётгани, 
маъмурий 
ҳамда 
суд 
амалиётининг кўпаяётганлиги билан белгиланади. Шу жиҳатдан 
келиб чиқиб, бугунги кунда ушбу соҳада фаолият олиб бораётган 
юридик соҳа мутахассислигида рақобат ҳуқуқи фанининг 
ўқитилиши замон талабидир.
1.4.Рақобат ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси ва унинг 
турлари 
 
Ҳар 
бир 
ҳуқуқ 
соҳасининг 
тартибга 
солинадиган 
муносабатлари бўлгани каби рақобат ҳуқуқининг ҳам тартибга 
солинадиган муносабатлари мавжуд. Мазкур муносабатлар рақобат 
ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, 
рақобат ҳуқуқининг предметини рақобат ҳуқуқий муносабатлар 
ташкил этади.
Рақобат 
ҳуқуқий 
муносабатлар 
бошқа 
ҳуқуқий 
муносабатлардан ўзининг субъекти, объекти ва мазмуни билан 
фарқ қилади. 
Рақобат ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари мазкур 
муносабатда иштирок этувчилар ҳисобланади, рақобат ҳуқуқий 


33 
муносабатларнинг 
объекти 
бўлиб 
эса 
рақобат 
ҳуқуқий 
муносабатлар субъектларининг диққат-марказида бўлган масалалар 
ҳисобланади.
Рақобат ҳуқуқий муносабат объекти бу мазкур муносабат 
субъетларининг эътибори қаратилган товарлар, ишлар ва 
хизматлардир. Бунда товарлар деганда, фақат моддий неъматларни 
тушунмаслик лозим. “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига 
мувофиқ, товар – фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун 
мўлжалланган маҳсули, шу жумладан ишлар ва хизматлардир. 
Демак, рақобат ҳуқуқида товар деганда, биз моддий неъматлар 
билан биргаликда, бажариладиган ишлар ва хизматларни ҳам 
тушунишимиз 
лозим. 
Рақобат 
ҳуқуқий 
муносабат 
иштирокчиларининг мазкур муносабат объектига нисбатан амалга 
оширадиган хатти-ҳаракатлари эса рақобат ҳуқуқий нормалар 
билан тартибга солинади.
Рақобат ҳуқуқий муносабатнинг мазмуни деганда, мазкур 
муносабат субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эътироф 
этилади. Бунда хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро 
мусобақалашув жараёнида қандай ҳуқуқларга эга эканлиги, 
шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритишлари 
учун қандай мажбуриятларга эгаликлари, шунингдек, монополияга 
қарши органнинг ҳамда рақобат ҳуқуқий муносабатда иштирок 
этаётган бошқа органларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари 
тушунилади.
Рақобат ҳуқуқи ўзида ҳам оммавий, ҳам хусусий элементларни 
акс эттирар экан, рақобат ҳуқуқий муносабатлар ҳам ҳам оммавий-
ҳуқуқий, ҳам хусусий-ҳуқуқий характерга. Мазкур ҳолатни рақобат 
ҳуқуқий муносабатларнинг алоҳида турларини таснифлаганимизда 
яққол кўришимиз мумкин. 
“Рақобат тўғрисида”ги қонун моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, 
рақобат ҳуқуқий муносабатларни қуйидагича таснифлаймиз: 
1.
Давлат томонидан рақобатнинг тартибга солиниши 
билан боғлиқ муносабатлар
2.
Рақобатга қарши ҳаракатларни чеклашга қаратилган 
ҳуқуқий муносабатлар; 


34 
3.
Савдоларни ва иқтисодий концентрацияни монополияга 
қарши тарзда тартибга солишга оид ҳуқуқий 
муносабатлар; 
4.
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга 
солиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар; 
5.
Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишни 
олдини олишга қаратилган ҳуқуқий муносабатлар. 

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish