меҳнат инспекторлари ҳамда уларнинг жамоатчи ёрдамчилари томонидан-
меҳнатга лаёқатли ишсизлар, уларнинг ёши, мутахассислиги, малакаси, иш стажи, муқаддам шуғулланган касб турини;
қонун ҳужжатларига кўра ўзини-ўзи банд қилиш мумкин бўлган фаолият турлари билан шуғулланувчи шахслар мавжудлиги ва уларнинг
расмий банд сифатида рўйхатдан ўтганлигини (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2020 й., 07/20/4742/0736-сон);
хорижда меҳнат қилаётган мигрантлар сонини;
маҳаллада фаолият кўрсатаётган, қонун ҳужжатлари билан квота иш ўринлари белгиланиши мумкин бўлган ташкилотларни аниқлаш чораларини кўради;
доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш;
аҳоли эҳтиёжларига муносиб келадиган ўқув марказлари бўлмаган тақдирда, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда уларни ташкил этиш ҳамда малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўради;
аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўналишида:
тиббиёт муассасаларининг масъул ходимлари томонидан -
аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишнинг афзалликлари ҳақида ташвиқот тадбирлари ўтказилишини;
патронаж хизмати тўғри йўлга қўйилишини;
ҳомиладор аёлларнинг репродуктив саломатлигини таъминлашга қаратилган барча зарур чоралар кўрилишини ташкил этади;
ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари билан биргаликда -
маҳалла ҳудудидаги қулай жойларда "8Ггее1: огй" майдончалари ташкил этилишини;
тадбиркорлик субъектларини спорт майдончаларини ташкил этиш тадбирларига жалб этиш мақсадида, бўш ер майдонларини аниқлаб, уларни аукцион савдоларига чиқарилишини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш объектларида шундай лойиҳаларнинг ташкил этилишини таъминлайди;
маҳалланинг драйверини белгилаш, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятларини, уни ривожлантиришга туртки берадиган омилларни аниқлаш йўналишида:
ҳудуднинг ихтисослашуви, ўсиш нуқталарини аниқлайди;
аҳолининг тадбиркорлик соҳасида бошқа ҳудудлар ҳисобига ҳал этилаётган эҳтиёжларини тахдил қилиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги йўналишларини, шу мақсадлар учун зарур бўлган кредит ва субсидия миқдорини аниқлаш;
муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда уларнинг ижобий иш тажрибасини оммалаштириш чораларини кўради;
"етакчи" тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда -
ушбу тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш чораларини кўради.
"Етакчи" тадбиркорлик субъектларини "оғир” маҳаллаларга бириктириш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали оилаларнинг даромад манбаини яратиш бўйича амалга ошириладиган асосий вазифалар қонун ҳужжатлари билан белгиланади (Қонунчиликмаълумотлари миллий базаси, 09.08.2021 й., 09/21/504/0770-сон);
Do'stlaringiz bilan baham: |