ЛойиҳА Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги


маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда -



Download 17 Kb.
bet6/7
Sana11.04.2022
Hajmi17 Kb.
#542730
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
лойиха copy (2)

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда -
маҳалладаги бўш турган бинолар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари аниқланиши ҳамда ҳисобга олинишини;
ушбу объектларни мулк эгалари томонидан ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилишини ташкил этади;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан -
фойдаланилмаётган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилишини;
фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари аниқланишини;
рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган фуқаролар фаолиятини қонунлаштириш чоралари кўрилишини;
ҳудудда бюджет тушумининг қўшимча манбалари аниқланишини ташкил этади;
табиий газ, электр, сув таъминоти, йўл қурилиши корхоналари томонидан-
ҳудуднинг энергия ресурслари билан таъминланганлик аҳволи ўрганилишини;
фойдаланишдан тўхтаган энергия ресурсларини қайта тиклашга қаратилган чоралар кўрилишини;
аҳоли хонадонлари учун талаб этиладиган газ баллонларига бўлган қўшимча эҳтиёжнинг аниқланиши ва бартараф этилишини;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этилишини;
таъмирталаб ички йўлларни таъмирлаш бўйича таклифлар киритиб борилишини ташкил этиш;

  1. ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланилишини доимий мониторинг қилиш йўналишида:

тижорат банклари билан ҳамкорликда -
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилади;

молия бўлимлари билан ҳамкорликда -


тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш учун ажратилган субсидия маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганади.
Мониторинг давомида ажратилган маблағларнинг талон-торож қилиниши ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонуний чора кўрилишини таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради;

  1. маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш йўналишида:

маҳалла фаоллари билан биргаликда аҳоли ҳамда мулк эгаларини турар жойлар ҳамда объектлар атрофини ободонлаштириш тадбирларига жалб этади;
маҳалла ҳудудидаги қаровсиз ер майдонларини аниқлаб, уларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;
аҳолига чиқинди ташиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар хизматидан фойдаланиш, тўлов интизомига риоя қилишнинг афзалликлари ҳақида ташвиқот ишларини олиб бориб, фуқаровий-ҳуқуқий хизматлар кўрсатилишини самарали ташкил этиш чоралари кўрилишини таъминлайди.

  1. Ҳоким ёрдамчилари юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларга эга:

белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун бириктирилган маҳалладаги аҳоли хонадонлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар биноларига кириш. Бунда, аҳоли хонадонлари ва нодавлат ташкилот ва муассасалар биноларига киришга турар жойда яшовчилар, мулкдорлар ёки бошқа эгалик қилувчиларнинг розилиги билан йўл қўйилади;
маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари, бошқа орган ва ташкилотлардан зарур материал ҳамда маълумотларни талаб қилиб олиш;
маҳаллада маҳалла фаоллари, фуқаролар, масъул ташкилотлар иштирокида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан учрашувлар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш;
масъул ташкилот ходимларини маҳаллада аниқланган муаммо ва камчиликларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда ҳал этиш чораларини амалга ошириш учун ёзма ҳужжат асосида жалб қилиш;
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Жамоат ишлари жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Аёллар дафтари” жамғармаси, "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратиш
учун ҳар бир лойиҳанинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини чуқур ўрганган ҳолда тавсия бериш;


маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилиш борасида маҳаллада амалга ошириладиган тадбирларда иштирок этиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

Download 17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish