ЛойиҳА Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги



Download 17 Kb.
bet2/7
Sana11.04.2022
Hajmi17 Kb.
#542730
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
лойиха copy (2)

сектор - тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кўмаклашувчи коллегиал ишчи тузилмаси. Секторлар ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ органи раҳбари бошчилигида тузилади;


маҳаллани ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастури - ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказиладиган "хонадонбай" сўровлар натижасида ишлаб чиқиладиган, тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган маҳаллани ривожлантириш дастури ("Йўл харитаси");
"етакчи" тадбиркорлар - етарли тадбиркорлик тажрибаси ва ижобий молиявий кўрсаткичларга эга, фаолияти маҳалла ихтисослашувига мос бўлган, хонадонларни кооперация асосида юқори даражада қамраб оладиган, "оғир” маҳаллаларда ўз бизнесини ривожлантириш дастурига эга бўлган тадбиркорлар;
"оғир" маҳалла - жами хонадонлар сонига нисбатан эҳтиёжманд хонадонларнинг улуши 25 фоиздан юқори бўлган маҳалла;
"Темир дафтар" - ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган, сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилаларни қайд этиш, муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси (электрон рўйхат);
"Аёллар дафтари” - ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўл- ган, ишсиз ва 30 ёшдан ошган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси (электрон рўйхат);
"Ёшлар дафтари" - 18 ёшга тўлган, 30 ёшдан ошмаган ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси (электрон рўйхат).
"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"ни юритиш ҳамда дафтарларга киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/250/0389-сон).

  1. Ҳоким ёрдамчилари ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашади.

  2. Ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига, тегишли ҳоким ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



  1. Зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ҳоким ёрдамчилари маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий-ахборот воситалари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Йқтисодий соҳага масъул бўлган ташкилотларнинг ҳар бир маҳалладаги фаолияти ҳоким ёрдамчилари томонидан мувофиқлаштириб борилади.
2-боб. Ҳоким ёрдамчиларнинг асосий вазифалари

  1. Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

маҳалланинг паспортини шакллантириш;
маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, жумладан аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш;
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш;
доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш;
маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда, "Темир дафтар”, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари'Та киритилган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишда кўмаклашиш;
маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, кооперация асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган етакчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш, уларга тадбиркорлик билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган фуқароларни ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун уларга бириктириш;


аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
маҳалладаги иш билан банд бўлмаган аҳолининг тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланишини йўлга қўйиш мақсадида уларга иссиқхона қуриш, томорқасини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлиш, асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш, бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиши учун субсидиялар олишда кўмаклашиш;
маҳалладаги бўш бино ва ер майдонларини аниқлаб, уларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратиш бўйича тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг (муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш, турли хил фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатномалар ва лицензиялар олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ажратиш ва бошқалар] тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этиш;
маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда уларнинг ижобий иш тажрибасини оммалаштириш чораларини кўриш;
маҳаллани ривожлантиришга мўлжалланган "Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш.

  1. Вилоятдан бириктирилган вакилларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Марказлар билан биргаликда, ҳоким ёрдамчиларини тегишли бино (хона), моддий-техника ва замонавий ахборот воситалари (мебель, компьютер тўплами, алоқа, Интернет ва бошқалар) билан таъминланишини ташкил этиш;
маҳаллани ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда ҳоким ёрдамчиларига кўмаклашиш;
вилоят ёки республика даражасида ҳал этиладиган муаммоларни ваколатли давлат ташкилотлари эътиборига етказишда ёрдам кўрсатиш.
З-боб. Ҳоким ёрдамчиларининг функциялари ва ваколатлари

  1. Зиммаларига юкланган вазифаларга мувофиқ, ҳоким ёрдамчилари бириктирилган маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларга масъул бўлган ваколатли ташкилотлар билан бирга қуйидаги функцияларни бажарадилар:




  1. маҳаллада "хонадонбай" ўрганиш ишларини ташкил этиш ҳамда маҳалла паспортини шакллантириш йўналишида:


Download 17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish