Лойиҳа матни 29707-(29720)



Download 175,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi175,22 Kb.
#180886
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Лойиҳа матни - 29707-(29720)



project.gov.uz
24.02.2021
1
ЕДИНАЯ ЭЛЕКТРОННАЯ СИСТЕМА РАЗРАБОТКИ И
СОГЛАСОВАНИЯ ПРОЕКТОВ НОРМАТИВНО-
ПРАВОВЫХ АКТОВ
Проект
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
Олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-
шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредитлари бериш тўғрисида
VQL-854/21-2
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш
ва аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида  белгиланган
вазифаларни амалга ошириш, ёшларнинг таълим олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш,
олий маълумот олаётган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, қуйидагилар:
республика олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ
фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга республика тижорат банклари
томонидан имтиёзли таълим кредитлари бериш тартиби жорий этилсин;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республика олий таълим муассасаларида бир
вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга
имтиёзли таълим кредитлари бериш учун тижорат банкларига ресурслар ажратиш юзасидан
Молия вазирлигига буюртманомалар тақдим этилишини йўлга қўйсин;
тақдим этилган буюртманомаларга асосан республика олий таълим муассасаларида бир
вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга
имтиёзли таълим кредитлари бериш учун тижорат банкларига Давлат бюджети маблағлари
ҳисобидан белгиланган тартибда мақсадли кредит ресурслари ажратилсин.
Белгилансинки, таълим кредитлари республикамизда фаолият кўрсатаётган барча олий
таълим муассасалари (давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий
таълим муассасалари филиаллари)да бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-
шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, уларнинг ота-оналари
ёки васийларига берилади.
2. Олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари
тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредитлари бериш тўғрисида Низом иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва
ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов, молия вазири Т.А. Ишметов ва марказий банки раиси
М.Б. Нурмуротовлар зиммаларига юклансин.



Download 175,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish