project.gov.uz
08.05.2020
6
ҳисобга олинади.
25. Иссиқлик трассалари таъсир этадиган ҳудудларга дарахт экишда иссиқлик трассасини икки
томонига тупроқни қиздириш омили бир хил масофада бўлади (жадал иситишда – 2 м.гача,
ўртачада – 2–6 м, кучсиз иситишда – 6–10 м.гача).
Иссиқлик трассаларига заранг, настарин, учқат – 2 м.дан яқин; терак, дўлана, итбурун, ирғай
(кизильник), тўрғай ва қайин дарахтлари 3–4 м.дан яқин масофада жойлаштирилмайди.
26. Ноқулай техноген ва иқлим шароитларини инобатга олиб, аҳоли пунктларининг турли
ҳудудларида ҳимоя дарахтзорлари ташкил этилади. Шамолдан ҳимоя қилиш учун 60–70%
вертикал яқинликдаги яшил рангли безакли тузилмалардан фойдаланилади.
27. Ҳавода юқори даражадаги ифлосланиш бўлганда кўп қаторли дарахтлар ва буталар экиш
керак.
28. Кўкаламзорлаштириш тизимидан ҳисобланадиган юклама ўсимликларнинг оғирлиги, тупроқ
субстрати, дренаж, томнинг илдизга қарши ҳимоя, тупроққа шимилиб кетган ёмғир ёки суғориш
суви ва бошқа қоплама элементларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Парвариш талаб қилмайдиган томнинг кўкаламзорлаштириш даражаси оғирлиги – 70 кг/кв.м,
доимий парваришланадиган томнинг кўкаламзорлаштириш оғирлиги – 100 кг/кв.м. дан
ошмаслиги керак.
29. Ҳар қандай мақсаддаги бинолар ва иншоотларнинг фрагментларини қуриш, реконструкция
қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича лойиҳаларини ишлаб чиқишда стационар, кўчма ва аралаш
вертикал кўкаламзорлаштириш кўзда тутилади. Агар ушбу бинолар тешиксиз фасад ёки ташқи
деворлари кенг (эни камида 5 м) юзаларга эга бўлса, вертикал кўкаламзорлаштириш баландлигини
уч қават билан чегаралаб қўйилади.
30. Қурилиш зичлиги юқори бўлган аҳоли пункти ҳудудида горизонтал ёки кам нишабли томлари
бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда томли ва вертикал
кўкаламзорлаштириш мажбурий жойлаштирилади.
31. Томли кўкаламзорлаштириш майдони лойиҳалаштирилаётган объектнинг балансини
ҳисоблашда яшил экинлар майдони асосий кўрсаткичга киритилмайди.
Вертикал кўкаламзорлаштириш учун тайёрланган бино ва иншоотларнинг ташқи юзалари
майдони бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш
лойиҳаларининг ободонлаштириш бошқармаларида, шунингдек бино ва иншоотлар
майдонларини ободонлаштириш лойиҳаларида кўрсатилади.
32. Томни ва вертикал кўкаламзорлаштиришни лойиҳалаштириш жараёнида
кўкаламзорлаштириш жойлашадиган тупроқ қопламасини, идишларни, гулзорларни ва
бошқаларни ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлигини, иссиқ об-ҳаво шароитида
суғоришни, иншоотлар ва биноларнинг гидро ва буғ изоляциясини, бинолар ёки иншоотлар ташқи
экилмаларининг иссиқлик ўтказмайдиган хусусиятлари таъминланади.
33. Вертикал кўкаламзорлаштиришда бинолар ва иншоотларнинг фасад юзаларига ўсимликлар
зарар етказмаслиги учун панжаралар, вертикал таянч тизимлари ёки кабеллар ва бошқалар
ишончли тарзда маҳкамланади.
Бундай конструкцияларни жойлаштиришда ўсимликлар ва фасад ўртасидаги ҳаво бўшлиғи
таъминланиши ҳисобга олинади. Ҳаво бўшлиғининг катталиги, қўлланилаётган ўсимликларнинг
турига қараб, камида 20 см қилиб белгилаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |