Акустик-мнестик афазия.
Эшитиш ва акустик эслаб қолиш жараёни идрок қилиш жараёнининг тўғридан-тўғри давоми ҳисобланади, яъни сўзнинг товуш таркибини акустик-мнестик таҳлил қилишдир. Исталган ташқи таъсир, шунингдек, маъно бўйича аввалги сўз билан боғлиқ бўлмаган кейинги сўзни эслаб қолиш муҳимлиги унга диққатни яратиш акустик-мнестик жараёнларини тормозлайди ва чегаралайди.
Акустик-мнестик афазия чакка соҳаларининг ўрта ва орқа бўлимлари зарарланиши натижасида келиб чиқади (А. Р. Лурия 1969, 1975; Л. С. Светкова, 1975) (25-расм).
А Р. Луриянинг ҳисоблашича, бунинг негизида эшитишнинг юқори даражада тормозланганлигидан келиб чиқувчи эшитиш нутқий хотиранинг: пасайиши ётади. Ҳар бир янги сўзни идрок қилиш ва англашда бемор аввалги сўзни йўқотади. Бундай бузилиш бўғин ва сўзлар сериясини такрорлашда ҳам ўз аксини кўрсатади.
Тушунишнинг бузилиши.
Акустик-мнестик афазия учун алоҳида сўзларни такрорлаш қобилиятининг (нисбатан сақланган) ўртасидаги диссоциация ва маъно жихатдан бир-бирига боғланган уч-тўртта сўзларни такрорлаш имкониятининг бузилиши характерлидир (масалан, қўл -уй -осмон; қошиқ-китоб-мушук ва ҳоказо). Беморлар, одатда биринчи ва охирги сўзни такрорлайдилар, бирмунча оғир ҳолларда — берилган сўзлар ичидан фақат бир сўзни такрорлайдилар ва буни барча сўзларни эслаб қололмаганликларидан деб тушунтирадилар. Такрорий эшиттирилганда улар ё сўзларнинг кетма-кетлигини яна эслаб қололмайдилар, ёки улардан бирини тушириб қолдирадилар.
Эшитув-нутқий хотиранинг бузилиши афазиянинг бошқа шаклларида ҳам кузатилади, бироқ акустик-мнестик афазияда нутқий хотиранинг бузилиши асосий нуқсон ҳисобланади, чунки фонематик эшитув, нутқнинг артикуляцион томони сақланган бўлади. Беморларда юқори даражада нутқий фаоллик кузатилади. Бу мулоқот қийинчиликларини компенсациялайди.
Нутқий маълумотни эслаб олиш ҳажмининг бузилиши, унинг тормозланиши бундай шаклдаги афазияда узун, мураккаб, 5 — 7 сўздан иборат гапларни тушунишда қийинчиликтуғдиради: маълум предмет ҳакида гaп кетганда, одам ўша предметни кўрсата олмаслиги ёки беролмаслиги мумкин, унинг акустик-мнестик дезориентацияси юзага келади, 2 — 3 сухбатда қийинчилик билан мўлжал олади, мураккаб нутқий вазиятда "ўчиб қолади", докладлар, маърузаларга боролмайди, мусиқа ва радио-кўрсатувларни идрок қилишда толиқиб қолади.
Акустик-мнестик афазиянинг иккинчи вариантида, оптик афазия деб номланувчи, нутқнинг маъно томонини эшитиб эслаб қолишдагиқийинчиликлар, предмет ҳакидаги кўрув тасаввурларининг сусайганлиги ва камбағаллашганлигига боғлиқ кўрув тасаввурларининг бундай заифлашуви, орқа чакка бўлимлари энса, оптик-гностик бўлимлар билан аралаш ҳисоблангани туфайлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |