Экспрессив нутқ бузилиши.
Қўпол эфферент мотор афазияда, бош мия, қон айланишининг бузилишидан сўнг илк босқичда шахсий нутқ бутунлай бўлмаслиги мумкин.
Афазиянинг бу шаклида артикуляцион аппарат апракцияси алоҳида товушларни такрорлашда эмас, балки товуш ёки бўғин серияларини такрорлаш қобилиятини йўқотишда ўз аксини кўрсатади. Бемор уларни кўп маротаба такрорлайди, товуш ёки бўғинларнинг икки сериясини такрорлаш илтимос қилинса, товуш талаффузи актида ҳеч қийналмай аввалги товуш ёки бўғин қаторидаги товушларни персервациялайди. Бу эфферент мотор афазиянинг энг мураккаб вариантидир. Бунда номлаш функцияси бутунлай йўқолади, биринчи бўғин айтиб юборилганда эса, ё уни автоматизацияланиб тугаши, ё айнан шундай бўғиндан бошланувчи бошқа сўзга ўтиб кетиш ҳолати юзага келади. Масалан, предметли расмларни номлаётган беморга "қо" бўғинини айтиб юборсангиз, "қовун" сўзи ўрнига "қовоқ", "қоғоз", "қошиқ" ва ҳ.к.ларни талаффуз қилади.
Алоҳида сўзлар артикуляциясининг инертлиги оқибатида, бўғинни олдиндаги сўзга ўтказишга асосланувчи контаминация ҳолати кузатилиши мумкин: "қошпоқ" (қошиқ, қалпоқ).
Эфферент мотор афазиянинг бошқа вариантида, нутқ ва мулоқотнинг спонтан тикланишида кўпинча яққол ифодаланган экспрессив аграмматизм шаклланади: беморлар феълларни ташлаб ўтадилар, қўшимчаларни, кўмакчиларни, от флексийларини қийинчилик билан қўллайдилар — "телеграф услуби" каби ном олган аграмматизм намоён бўлади. Бу ички нутқнинг предикатив функцияси бузилиши оқибатида юзага келади. Бирмунча ҳолатларда феъллар гап охирига ўтиб қоладилар. Масалан, "Кўлдаги воқеа" сюжетли расмлар серияси бўйича хикояда қуйидагича матн баён қилинган: "Бу бола....бола ва мана кўл ва кема ва бола, қандай эди сувга йиқилиш ва кеманиу ерга чақириш узоқва бола ўқувчи ботинкасини ечиши керак.... чақиради халигидек ёрдам беринглар... ”
Эффект мотор афазиянинг учинчи вариантида унчалик қўполаграмматизмлар кузатилмайди, лекин сўзларни танлашда ҳаддан ташқари инертлик намоён бўлади, баён қилиш жараёнида узоқ паузалар, персервациялар, вербал парафазиялар кузатилади, сўзлар чўзиб талаффуз қилинади.
Нутқий жараёнлар кечишининг инертлиги келтириб чиқарган узоқ паузалар, ташқи кўринишидан семантик афазия учун характерли бўлган амнестик қийинчиликларни эслатади, бироқ уларнинг негизида лексик воситаларни танлашнинг инертлиги ётади. Сўзларни танлаш бошқарувининг бузилиши вербал парафазияларга олиб келади.
Ва ниҳоят, эфферент мотор афазиянинг шундай вариантлари ҳам учраб турадики, бунда бир бўғинни бошқаси билан оҳангдор, равон қисмида алмаштириш билангина нутқ бузилиши юзага келади. Бундай беморлар нутқи фамматик жиҳатдан тўғри тузилади, аммо нутқнинг ритмик оҳанг томонининг бузилиши туфайли нафақат урғули бўғинларни ажратиш бузилади, балки психологик предикатнинг оханги, ифодалилиги ҳам бузилади, яъни мантиқий ypғyнима устига тушса, у ҳам бузилади. Афферент мотор афазиядан фарқли равишда, эфферент мотор афазияда бўғинларнинг товуш тузилиши соддалашмайди, бузилмайди, бироқўзининг охангдорлигини йўқотади, чўзилувчан, монотон бўлиб қолади.
Эфферент мотор афазияли беморларнинг оғзаки нутқи учун литерал парафазиялар характерли эмас, аммо улар ёзма нутқда кўплаб учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |