Экспрессив нутқбузилиши. Акустик-гностик сенсор афазияда фонематик эшитувнинг бузилиши, эшитилувчи нутқнинг турғун идрок қилинмаслиги сабабли ўз нутқи устидан эшитув назорати бузилади. Бунинг натижасида нутқда кўпгина либерал ва вербал парафазиялар келиб чикади. Инсульт ёки травмадан сўнг эрта боскичларда бемор нутқи атрофдагилар учун бутунлай тушунарсиз бўлиши мумкин, чунки у тасодифий товушлар, буғинлар ва сўз бирикмалари тўпламидан тузилган ва шу туфайли "жаргонафазия" ёки "нутқий бўтқа" номини олган. Чунончи, бемор М. "Бошингиз оғрияптими?" деган саволга "Бир, биз буни ва бу кўп йиллар, беш йил илгари ва яна охирги йиллар бўлди. Жуда оғрик бу бош шу қолди", деб жавоб берган.
Фонематик эшитувнинг бузилиши туфайли, иккиламчи, сўзларни такрорлаш бузилади; кўпинча, бошланишида сўз мустаҳкамдир, доимо туфи такрорланади, бироқ уни диққат билан тинглаганда ва навбатдаги такрорланишга уринилганда, одам нафакат сўзнинг товуш компонентларини йўқотади, балки унинг ритмик-мелодик негизини ҳамйўқотади.
Жаргонафазия даври 1,5-2 ой давом этади ва аста-секин чукур афамматизмли логорреяга (сернутқлилик) ўтади. Нутқтикланишининг ўрта босқичида либерал парафазиялар кам кузатилади, бироқ вербал парафазиялар кўп учрайди.
Ўқиш ва ёзувнинг бузилиши. Сенсор афазияли одам нутқида, ўқиш жараёнида кўпгина либерал парафазиялар пайдо бўлади, сўзда урғу ўрнини топиш қийинлашади ва шу сабабли ўқилганни тушуниш ҳам мураккаблашади. Бироқ, сенсор афазияда, ўқиш бирмунча сақланган нутқий функция бўлиб қолади, чунки у оптик ва кинестетик назоратни жалб қилиш йўли орқали амалга оширилади.
Акустик-гностик афазияда ёзма нутқ ўқишдан фарқли ўлароқ кучли даражада бузилади ва фонематик эшитиш ҳолати билан бевосита боғлиқ бўлади.
Чуқур акустик-гностик афазияда, инсультдан сўнгги эрта босқичларда нафақат диктовка остида ёзув, балки сўзларни кўчириб ёзиш ҳам бузилади. Беморлар ўз нутқий нуқсонларини англамаган ҳолда,кўчирилаётган сўз образини кўрув орқали эслаб оладиларва назоратсиз, уни ёза бошлайдилар. Сўзни бундай назоратсиз ёзишда улар "олма" сўзидаги 4 та ҳарф ўрнига ўн-ўн иккита ҳарф ёзадилар. Сақланган оптик назоратни жалб қилиш, секин-аста сўзнинг ҳарф таркибини аниқ кўчиришга олиб келади, бироқ оғзаки диктантларда либерал параграфиялар узоқ вақтгача кузатилиб туради.
Сенсор акустик-гностик афазияда ҳисобнинг қўпол бузилишлари фақат энг эрта босқичларда кузатилади, чунончи, ҳисоб сўзларни такрорлашни (ҳисоб операциясига кирувчи) талаб этади. Беморлар кўрсатмани тушунмаган ҳолда мисолларни пассив кўчиришлари мумкин. Беморлар арифметик операцияларни бажара туриб, рақамни нотўғри ёзиб қўйишлари мумкин: масалан, 4+1=4+1; 4+1=15; 5+2=3.
Do'stlaringiz bilan baham: |