Логопедик текширув



Download 73 Kb.
bet2/4
Sana17.07.2022
Hajmi73 Kb.
#810848
1   2   3   4
Bog'liq
Логопедик текширув

қаттиқ танглай: баланд, паст, ясси ёриқликнинг бўлиши;
юмшоқ танглай: калта, иккига бўлинганлиги, йўқ бўлиши;
тил: калта, узун, тор, жуда катта,
юганчасининг калта бўлиши.

Сўнг, артикуляция аппаратининг ҳаракатчанлиги текширилади. Бунда логопед болага тақлид усули билан қатор машқларни бажаришни топширади. Масалан: тил билан лабни ялаш, уни бурун, ияк, чап қулоқ, ўнг қулоқ томонга ҳаракат қилдириш; иложи борича ташқарига ва ичкарига тортиш; лабларни чўччайтириш ва илжайиш ҳолатига келтириш; пастки жағни олдинга чиқариш, сўнг орқага ҳаракатлантириш; оғизни катта очиш, сўнг ёпиш ва ҳ.к.з.


Машқларни бажариш жараёнида логопед органлар ҳаракатчанланлигининг эркинлиги, тезлиги, бир ҳаракатдан иккинчисига ўтишининг амалга оширилиши қай даражада эканлигини аниқлайди.
Товушлар талаффузини текшириш.

Ушбу текширув натижасида бола у ёки бу товушни аниқ талаффуз қилиши ва уни мустақил нутқда қўллай олиши аниқланади. Гап ва сўзлар ифодасида товушларнинг алмаштирилиши, чалкаштирилиши, баъзиларининг йўқлиги аниқланади. Бундан ташқари боланинг турли мураккабликка эга сўзларда товуш ва бўғинларни тушириб қолдириши ёки ўрнини алмаштириши ҳолатлари ҳам кузатилади.


Сўзларда товуш талаффузини текширишни олиб боришда буюм ва предметларни ифодаловчи расмлар тўплами керак бўлади. Расмдаги сўзлар ичидаги текширилаётган товуш уч ҳолатда: сўзнинг боши, ўртаси ва охирида берилиши лозим бўлади. Масалан:
С: соат, коса, товус;
З: занжир, дазмол, пиёз;
Ш: шам, эшик, тешик;
Ж: жўжа, маржон, тож;
Ч: чой, сичқон, сақич;
Л: лавлаги, булоқ, ғалла;
Р: райҳон, маржон, анжир;
Г: гилос, сигир, барг;
Х: хўроз, гулхан, шох;
Ҳ: ҳаёт, маҳалла, шоҳ;
Қ: қанд, бақлажон, қовоқ;
Ғ: ғоз, буғдой, чўғ;
Б: балиқ, духоба, ҳисоб;
Д: дарахт, бодринг, қанд.

Агар сўзда товуш ҳосил бўлмаса, худди шу сўзни бола логопед ортидан қайтариши ва ушбу товуш иштирок этган очиқ ва ёпиқ бўғинларни талаффуз қилиши тавсия қилинади. Аслида товушлар талаффузидаги нуқсонларни аниқлаш учун бундай текширувлар етарли ҳисобланади. Лекин баъзан бир товуш талаффузи жумлаларда ноаниқ ёки чалкашиб келиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Бундай ҳолатни ўрганиш учун шу товуш иштирок этган бир неча жумлаларни кетма-кет айтиб бериш таклиф қилинади. Бу вазифани амалга ошириш учун ибора, мақол, тез айтишлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан: «Анвар ром ясади».


Текширув вақтида логопед бир гуруҳга кирувчи товушларнинг жумла талаффузидаги дифференциациясига ҳам аҳамият бериши лозим. Чунки бола товушни алоҳида тўғри ҳолда талаффуз қила туриб, уни жумлада алмаштириб қўллаши мумкин. Масалан: «Юнус беш ёшда» иборасини «Юнус бес ёсда» деб талаффуз қилишига рухсат этилади. Бунда логопед бир гуруҳга кирувчи товушлар дифференциацияси устида иш олиб бориши лозим бўлади. Текширув учун қуйидаги жумлаларни келтириш мумкин:
С-Ш:- мушук сичқонни ушлади;
С-З:- сен узум уздинг;
Ш-Ж:- Жамшид Тошкентга келди;
С-Ч:- мен самолётда Тошкентга учдим;
З-Ж:- Зайнаб Жамила билан танишди;
Я-Р:- Норин-катта дарё;
К-Г:- тувакдаги гуллар иси ёқимли;
К-Қ:-Карима қора қалам олди;
Қ-Х:- акам хамир овқатни яхши кўради.


Фонематик идрокни текшириш.

Товушлар талаффузининг ҳолати ўрганиб чиқилгач, бола уларни қандай эшитиб, фарқлай олиши текширилади. Айниқса, бу артикуляция ёки талаффузи жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган товушларга таалуқлидир. Логопед болага қуйидаги бўғинларни такрорлашни таклиф этади:


са-ша, ша-са, ач-аш, ра-ла, жа-ча, ва ҳ.к.з
Агар бола баъзи бир товушларни нотўғри талаффуз қилса, товушлар фарқи қуйидагича текширилади: боладан таклиф қилинган бўғин учун бирон-бир ҳаракат талаб қилинади. Масалан: са, ча бўғинлари орасида «ша» бўғини айтилганида бола қўлини кўтаради ва шундан сўнг ундан кесма ҳарфлардан шу бўғинни ясаш таклиф қилинади. Сўнгра боланинг талаффузи жиҳатдан бир-бирига яқин, лекин маъно жиҳатдан ҳар хил сўзларни фарқлай олиши ўрганилади.
Масалан: тонг-донг кон-қон
ваҳм-фаҳм каср-қаср
ваза –фаза карам-қарам
видо-фидо карта-қарта
фасл-насл ғалла-салла

Буни бола танлаб олган расмни ифодаловчи сўзнинг маъносини сўзлаб беришни таклиф қилиб текширса бўлади.


Масалан: «гул нима?» ва «пул нима?» ва ҳ.к.з.
Шунингдек, боланинг логопед ортидан ўхшаш сўзларни такрорлашини текшириш орқали ҳам ўрганиш мумкин бўлади:
Масалан: гул - кул - пул
ҳаво-даво-наво
бош-қош - тош
дил-тил-сил
тонг-донг-бонг
Бу усул фонематик идрокнинг даражаси, бола диққат ва эшитиш хотирасининг босқичини аниқлаб беради.
Ҳар томонлама қилинган логопедик текширув натижалари дислалиянинг келиб чиқиш сабаби, характери, даражаси ва нуқсон устидаги коррекцион иш йўналишларини аниқлаб беради.


Бола боғланишли нутқини текшириш

Мактаб ёшига тўлган бола нутқини текширишда боғланишли нутқ малакаси, пассив ва фаол луғатнинг бойлиги, нутқнинг грамматик тузумининг шаклланиши; талаффуз малакаси; фонемаларнинг эшитуви ва идрокининг қай даражада эканлиги аниқланади. Текширув ўйин тарзида олиб борилгани маъқул. Текширув орқали нафақат бола нутқидаги нуқсоннинг шаклланишини, балки бу нуқсонларнинг меъёр (норма)га нисбатан ҳолатини ҳам таҳлил қилиш мумкин.


Текширув олдидан бола эшитишининг ҳолати, билиш фаолияти, илк нутқий ривожланиши ҳақидаги мутахассис маълумотномаси билан танишилади.
Логопед боланинг ота-онаси билан олдиндан суҳбат олиб борганда, у қандай оилада тарбияланаётгани, болалар боғчасига бориши, атрофидаги нутқий муҳитнинг ижобийлиги, ота-онанинг бола билан қай даражада шуғулланиши, уларни бола нутқидаги қандай нуқсон безовта қилиши, бола аввал логопед билан шуғулланганми ва у қандай натижа берганлиги ҳақида саволларга жавоб олади.
Логопед бола нутқи ҳақидаги дастлабки маълумотга унинг ёши ва индивидуал хусусиятига кўра оиласи, ўзи, дўстлари, боғчаси ва ўйинчоқлари ҳақидаги суҳбат орқали эга бўлади.



Download 73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish