Литий тузлари. Транквилизаторлар. Седатив воситалар. Таълим бериш технологияси



Download 49,5 Kb.
bet6/7
Sana25.02.2022
Hajmi49,5 Kb.
#290264
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
13.Neyroleptiklar. Litiy tuzlari.

5.3. Вазиятли масалалар.

  1. Бемор сержахилликни бартараф этиш учун узок вақтгача препарат кабул килиб юрган вақтда унда тумов, йутал хотиранинг пасайиши қайд килинган. Бемор кандай препарат кабул килган ва пайдо бўлган асоратларни қандай чоралар билан бартараф килиш мумкин?

Жавоб: Бемор бром препаратини қабул килган. Асоратларни бартараф этиш учун кўп микдорда натрий хлорид ва суюклик тайинлаш зарур.

  1. Нейролептанальгезия учун беморга операциядан олдин фенталин билан нейролептик берилди.Кайси нейролептиклар ва нима учун берилган ?

Жавоб: Дроперидол, сабаби у кучли шокка қарши таъсирга эга, бундан ташқари мушакларни бушаштирувчи ва қусишга қарши таъсирига эга.
3. Психомотор қўзғалишлар ва артериал босими юқори бўлган беморга мушак орасига препарат юборилди, натижада психомотор қўзғалиш хуружи сусайди ва артериал босим пасайди.Беморга кайси препарат берилган?
Жавоб: Аминазин.Унинг антипсихотик таъсиридан ташқари альфа адренолитик таъсири ҳам бор, шунинг учун артериал босимни пасайишига олиб келган.
5.4.Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:
5.4.1.“Қора қутича” интерактив ўйинининг ўтказилиши
Ушбу усул машғулот давомида хамкорликда ишлаш ва ҳар бир талабанинг фаол қатнашишини кўзда тутади, ўқитувчи бутун гуруҳ билан ишлайди.
Хар бир талаба қора қутичадан номалум препаратнинг қисқа аннотацияси ёзилган карточкани олади. Талабалар ўз жавобларини асослаган холда ушбу препаратни аниқлаши керак.
Талабага жавоб бериш учун 3 дақиқа берилади. Сўнгра жавоблар муҳокама қилинади, препаратнинг фармакодинамика ва фармакокинетикаси тўлдирилади. Усулнинг оҳирида ўқитувчи берилган жавобларни муҳокама қилади ва талабаларнинг фаоллигини аниқлайди.
Ушбу усул талаба нутқи, фикрлаш қобилиятини ривожлантиради ва талабада мустақил фикрлаш, мулохаза юритишни шакллантиради.
Аннотация турлари:
1. Воситани аникланг: нейролептик, антипсихотик восита сифатида хозирда кам.Гипертония касаллигида хам ишлатиладив. . (Резерпин).
2. Гурухни аниқланг: кучли ҳис-ҳаяжонлар, руҳий ва ҳаракат қўзғалишини камайтирадилар, руҳий беморларда алахсираш, галлюцинацияларни кескин камайтириш ҳисобига касалликни ривожланишига тўсқинлик қиладилар, таъсир механизми лимбик системада (неостриатумда) дофамин рецепторларини сусайиши билан боғлиқлиги.
3. Воситани аникланг: мўътадил уйқу чақиради, катта дозаларда психоматор қўзғалишни камайтиради. МИТдан тез сўрилади. Т½=8-10 соат. Плацентар барьердан ўтади, буйрак орқали ажралади. Антипсихотик таъсирга эга эмас. Невротик ҳолатларда қўрқув, ҳаяжон, бетоқатлик, тарангликни сусайтиради. (Хлозепид)
4. Воситани аникланг: аминазиндан фарқли улароқ бехоллик ва фарқсизлик чақирмайди, балки фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади. Галлюцинацияларни тез бартараф этади. Таъсири тез ривожланади, қонда 2-6 соатдан кейин энг катта миқдорга етади ва тахминан 3 кун сақланади, чунки организмдан секин ажралади. (Галоперидол)
5. Воситани аниқланг: тез ва қисқа таъсирли анксиолитик. МИТдан яхши сурилади, тез парчаланади, кам захар. Парентерал қўлланганда антероград амнезия ривожланади. Реанимация анжомлари бўлмаган шароитда парентерал кўллаш мумкин эмас. (Мидозалам)
6. Воситани аниқланг: анксиолитик хоссаси астеник ва невротик реакцияли беморларни даволашда қўл келади. Паркинсонизмда самарадор. МИТдан яхши сўрилади, бир неча соат таъсир этади, буйрак орқали ажралади. (Амизил)
7. Гурухни аниқланг: ҳаяжон, қўрқув, безовталаниш, тажавузкорлик, тез жаҳл чиқиш каби белгиларни бартараф этадилар. Улар таъсирида тинчлантириш, атроф муҳитга бефарқлик, босиқлик, камхаракатлик ривожланади. (Анксиолитиклар)

Download 49,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish