Фаннинг мақсади ва вазифалари
Амалий ва бадиий безак санъати фанини ташкил қилиш,унинг мазмуни, наққошликда турли композициялар тузиш усуллари, уларга қо`йиладиган талаблар билан таништириш;
Амалий ва бадиий безак санъати фанида ишлатиладиган материаллар ва асбоб-ускуналар, уларни ишга тайёрлашни о`ргатиш;
талабаларга оддийдан мураккабга қараб турли нақш композицияларини мукаммал тузишни о`ргатиш;
талабаларга наққошлик, ганч о`ймакорлиги, миниатюра, ашёшунослик ва бошқа фанлардан олган билим малакаларини мустахкамлаш, турли шаклдаги буюмларга нақш композицияси тузишни о`ргатиш, шу билан бирга рангларни мос келадиган қилиб танлаш, турли материалларга ишлов беришни эътибор қаратади.
ҳажмли буюмларга нақш композицияси тузиш усулларини о`ргатиш;
интерер ва экстерер безаги учун турли нақш композицияларини тузишни о`ргатиш;
композиция дарслари асосида Шарқ амалий санъатининг го`заллиги, фалсафий, руҳий ва тарбиявий қирралари билан таништириш.
Фанни ўзлаштиришга қўйиладиган талаблар
Бо`лажак бакалаврлар « Амалий ва бадиий безак санъати » бо`йича то`лиқ курсни тугатгандан со`нг қуйидагиларга эга бо`лмоқликлари лозим:
- Наққошликнинг амалий санъатда тутган о`рни;
- наққошлик машг`улотларини о`тишда нақш композицияси тузиш қоидалари, композиция асослари ва унинг турлари, симметрия ва асимметрия, раппорт, ритм, силует, нисбат, колорит, контраст, гармония, композиция, ранг, маҳаллий материаллар то`г`рисида билиши керак.
- « Амалий ва бадиий безак санъати » дарсларини режалаштириш:
Иш қуроллари, мосламалар, уларни ишга тайёрлашни билиши, маҳаллий маериаллардан фойдаланиш, талабаларга «наққошлик композицияси» машг`улотларини ташкил этишда амалий санъат асарларини маъмурий турар жой бинолари ва тарихий обидаларимиз бадиий безагини таҳлил эта олиш, яхши о`злаштирувчи ва бошловчи талабалар билан индивидуал дарслар олиб бориш, талабалар ижодий ишларини баҳолай олиш кўникмаларига эга бўлиш керак.
- амалий санъат тарихи ва назарияси, композиция тузишнинг назарияси ва босқичлари, композиция тузиш қонуниятлари ва маҳаллий маериаллар хусусиятлари ва улардан фойдаланиш, бо`ёқлар тайёрлаш ва улар билан ишлаш технологияси, оддий нақш элементларини ёддан билиши ва улар ёрдамида турли нақш композициялари туза олиш, гирих ва гули гирих нақш композицияларини туза олиш, турли хажмли буюмларни нақшлай олиш, халқ усталаримиз ижодидан нуша ко`чира олиш, интерер ва экстерерни безаш учун нақш композициялари чиза олиш, нақш композицияларини чизишда компютер график дастурларидан фойдаланиш ижодий жараённи билиши, малака ҳосил қилиши ва амалда қо`ллай олиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |